Мевачилик асослари doc


Мева экинларининг зараркунандалари ва қарши кураш чоралари


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

Мева экинларининг зараркунандалари ва қарши кураш чоралари 
 
 
Олма қурти. Барча ҳудудларда олма, нок ва беҳининг асосий 
зараркунандаси ҳисобланади. Ҳосилнинг 50 % игача зарар етказади. 
 
Кураш чоралари: Карбофос ёки бензофосфат, Золон (100 литр сувга 
200-300 грамм ҳисобида), бир гектарга эса 2,5-4,5 кг сарфланади. 
Пиретроидлардан – Цимбуш, Ширпа, Нурелл – Д, Рипкорд (100 литр сувга 
50-60 грамм ҳисобида) бир гектарга эса 0,6-2 литргача сарфланади. 
Олма куяси. Куя қуртлари уйғонаётган куртакларни, кейин эса 
баргларни ҳам еб қўяди. Қаттиқ зарарланган дарахтлар ҳосил қилмайди. 
Қуртлар тўп-тўп бўлиб яшайди ва битта шохнинг баргларини еб бўлгач, 
ҳаммаси гала бўлиб, иккинчи шохга ўтади. Дарахтнинг бутун шох-
шаббалари ўргимчак тўри билан қоплангандек бўлиб қолади. 
 
Кураш чоралари: Аваунд (0,35 л/га), Арриво (0,16 л/га), Циракс 
(0,16-0,32 л/га), Ширпа (0,2 л/га), Золон (2,5-4,5 л/га), Децис (0,5 л/га), 
Нурелл – Д (0,5 л/га) кабилар қўлланилади. 
Олма қон бити. Сўрувчи зараркунанда бўлиб, феврал-март ойи 
бошида уйғониб, дастлаб қишлаган жойида озиқланади, сўнгра ўрмалаб 
чиқиб дарахтнинг пўстлоғи юмшоқ ёки зарарланган (шикастланган) 
жойларига ўрнашади. У тез кўпаяди ва ёз бўйи 17-20 мартагача насл 
беради. Қанотсиз урғочисининг танаси чўзинчоқ, тухумсимон, 2 мм 
узунликда оқ мум ғубор билан қопланган, эзилганда қонга ўхшаш суюқлик 
чиқади. Дарахтнинг қон битидан зарарланган жойларида шишлар ҳосил 
бўлади. 
 
Кураш чоралари: Эрта баҳорда куртаклар уйғонмасдан олдин 
дарахтларга 3 % ли Нитрофен ёки 3 % ли препарат № 30 билан ишлов 
берилади. Ўсув даврида эса 3,0-3,5 л/га Карбофос ёки 1,5-1,7 л/га БИ-58 
ёки 3,0-3,5 л/га Золон препаратлари пуркалади. 
Қалқондорлар. Мевали дарахтларда бинафша тусли ва калифорния 
қалқондори кўп учрайди. Улар шох, новда ва меваларни сўриб зарар 
етказади, зарарланган новдалар нобуд бўлади, меваларда доғ ҳосил бўлиб, 
уларнинг сифати пасаяди. Калифорния қалқондори олма танасига кўплаб 
тушганда новдалар қинғир – қийшиқ бўлиб ўсади, дарахт танаси ёрилиб 
кетади.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling