Мевачилик асослари doc


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

 
Муҳокама учун саволлар: 
1. Мева экинлари совуққа чидамлилигига қараб қандай бўлади? 
2. Баҳорги совуқлардан қайси мева экинлари кўп зарарланади? 
3. Қишда совуқдан сақлаш тадбирлари нималардан иборат? 
4. Баҳорги совуқлардан мева ҳосилини қандай сақлаш мумкин? 
 
3.8. Мева ҳосилини чамалаш, териш ва сақлаш 
 
Таянч иборалар – ҳосил, чамалаш, муддати, гул, ғўра, тўла пишиш, 
териш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш. 
Боғларда мева ҳосилини олдиндан билиш катта аҳамиятга эга. Чунки 
бу боғларда ишчи кучига бўлган талабни аниқлашга, ҳосилни териб олишда 
ишлатиладиган челак, сават, ящик, нарвон, транспорт воситаларини, мева 
сақланадиган музхоналар ва шунга ўхшаш асбоб-ускуналарни олдиндан 
тайёрлаб қўйишга имкон беради. Боғларда етиштириладиган ҳосил миқдори 
бир неча усуллар билан аниқланади. 


153 
Биринчи усул-дарахтнинг ҳосил шохларида шаклланган мева 
куртакларига қараб, иккинчи усул баҳорда мева куртакларини ёппасига 
гуллашига қараб аниқланади. Бунда дарахтнинг катта-кичиклиги, шох-
шаббасининг ҳажмига, қишки совуқлардан шикастланмаган шох ва 
гулкуртакларнинг гуллашига қараб беш балли шкала бўйича белгиланади. 
Гуллар ғўрага айланиши улар нормал шароитда чангланишига боғлиқ. 
Одатда, уруғли мева дарахтларида жами гулларнинг 10-15 % сақланиб, улар 
ғўрага айланса, боғлардан мўл ҳосил олиш мумкин (45 – расм). Данакли 
меваларда гуллар ғўрага, ғўралар мевага айланиши умумий гул сонига 
қараганда уруғли меваларга нисбатан кўпроқ бўлади. Ҳамма дарахтлардаги 
гул ва ғўраларни бирма-бир санаш қийин. Шунинг учун бир нечта бир хил 
ёшдаги дарахтларнинг бир томонга қараб жойлашган бир хил катталикдаги 
шохларини олиб, уларнинг бутоқлари бўяб қўйилади ёки тахтачалар 
осилади. Ҳар бир шохдаги гул сони аниқланади, кейин умумий гуллардан 
нечтаси ғўрага, ғўраларнинг нечтаси мевага айланганлиги вақти-вақти 
билан бир неча марта саналади. Ғўрани санашда асосан яхши шаклланган 
ғўра ва мевага айланган қисми ҳисобга олинади. Айрим сабабларга кўра, 
ғўранинг кўп қисми тўкилиб кетса, албатта бу сабабларни ҳам ҳисобга олиш 
керак. Битта шохдаги гул, ғўра ва мевалар сони аниқлангандан кейин у ҳар 
бир дарахтда нечта она шох бўлса, шохлар сонига кўпайтирилиб, бир туп 
дарахтдаги ғўра ёки мевалар сони аниқланади (24, 25, 26-жадваллар). 
Ҳар қайси навда қулай шароитда ўсган дарахтлар ҳосилини олдиндан 
аниқлаш учун 10 та тупи ажратилади ва уларни бошқа дарахтлардан фарқ 
қилиш учун танаси бўяб қўйилади. Агар майдон катта бўлса, уларнинг 
жойлашишига қараб, алоҳида қилиб 5-10 туп дарахт ажратиб олиниб
ҳосили олдиндан аниқланади. 
Ҳосилни аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади: 
С=А·В 
А - дарахтдан териб олинган ўртача ҳосил (кг) 
В - дарахтлар сони 
С - ҳосил (ц) 
Меваларни йиғиб териб олиш муддати мева дарахти турлари ва 
навларининг хусусиятларига, маҳсулотга қўйиладиган талабга ва қандай 
мақсадда фойдаланишга қараб белгиланади. Узоқ жойларга жўнатиладиган 
ёзги ва кузги навлар жуда пишиб етилмасдан (техник етилганда) териб 
олинади. Қуритиш, қайта ишлаш ва янги узилган ҳолида истеъмол 
қилишга мўлжалланган мевалар истеъмол қилиш учун яроқли бўлиб 
пишган даврда, яъни меванинг таъми, ранги шу навга хос бўлган вақтда 
териб олинади.
Узоқ жойларга жўнатишга мўлжалланган олма ва нокнинг ёзги 
навлари тўлиқ пишишидан 5-7 кун олдин, кузги навлари 10-15 кун, қишки 
навлари эса об-ҳавога қараб 5-10 сентябрдан олдин териб олинади. 
Беҳи мевалари тўқ яшил рангдан оч сариқ рангга ўта бошлаганда 
узилади. Темирйўл орқали жўнатиладиган ўрик ва шафтоли ранг ола 
бошлаганда ва уларнинг катталиги маълум даражага етганда, қайта ишлаш 


154 
ва жойида истеъмол қилинадиган олча ва гилос тўлиқ пишганидан кейин 
терилади, жўнатиш учун эса тўлиқ пишидан 2-4 кун, олхўри узоқ жойга 
жўнатиладиган бўлса, тўлиқ пишидан 5-6 кун олдин, яъни мева усти 
юмшамасдан олдин узилади. Қуритиладиган мевалар тўлиқ пишганидан 
кейин териб олинади. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling