Мевачилик асослари doc


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

Мевачиликда шохлар шартли равишда табиий ва сунъийга 
бўлинади. Табиий шох-шаббалар эркин ўсувчи дарахтларда бўлади, уларга 
бир неча тартиб шохлар билан шакл берилади. Сунъий шох-шаббалар жуда 
турли-туман ва кўпинча манзарали бўлади, улар махсус мосламалар 
ёрдамида тузилади (барпо этилади), ўсиши ва ҳосил беришини тартибга 
солиш учун махсус техника талаб қилади ҳамда асосан шакл бериладиган 
мевачиликда қўлланилади. 
Эркин ўсувчи шохлар тана баландлигига нисбатан ҳар хил 
бутасимон (танасининг баландлиги 50 см дан кам), паст танали (50-70 см), 
ўртача танали (80-100 см) ва баланд танали (150-200 см) бўлади. 
Ўзбекистонда мева дарахтлари турларининг кўпчилиги паст танали қилиб 
шакл берилади, чунки бу мева дарахтларининг ҳосилга жуда эрта 
киришини таъминлайди, қуёш куйдиришига, шамол ва совуққа қарши 
чидамлигини оширади, шунингдек, дархтлар боғларга ишлов беришнинг 
барча турларини механизациялаштиришни айниқса дарахт шох-
шаббаларни туташиб кетиши қийинлаштиради. 
Нав хусусиятлари тана баландлигига бирмунча таъсир қилади. 
Эгилган (мажнунтолга ўхшаб) шохли навларга (Ренет Симиренко, Золотое 


141 
Грайма ва бошқалар) паст танали қилиб шакл берилганда шохлари янада 
ёйилган шаклга кирган, ана шу навларнинг ўзига ўртача танали қилиб 
шакл берилганда шох-шаббалари бирмунча кўтарилган ҳолда бўлади. 
Марказий тананинг бўлишига ва асосий шохларнинг жойлашиш 
хусусиятига қараб шох-шаббалар бир-биридан ярусли, яруссиз (лидер), 
вазасимон (косасимон), ётиб ўсадиган, бутасимон шаклларда бўлиши 
билан фарқ қилади (35, 36 – расмлар). 
Ярусли шохлар. Қатор мева дарахтларда (олма, нок, гилос ва 
бошқаларда) эркин ўсаётган асосий шохлар танада ярус бўйлаб 
жойлашади, ҳар бир ярусда 3-5 тадан шох бўлади. Шох-шаббанинг бу типи 
бирмунча мукаммаллаштирилгандан кейин боғларда мутовка-ярусли шох-
шабба қабул қилинади. Бу шакл бериш табиий шакл беришга яқин бўлиб, 
бунда дарахт шох-шаббаларига ёруғлик яхши тушади. 
Ҳозирги вақтда бу сийрак ярусли шох-шаббага алмаштирилмокда. 
Унинг хусусиятлари: бунда шох-шаббаларнинг биринчи шаклдагига 
қараганда бирмунча сийрак жойлашади. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling