136
800-1000 м
3
/га чегарасида ўзгариб туради. Шағал тошли,
сизот сувлари
яқин жойлашган ерларда бу норма гектарига 300-500 м
3
гача
камайтирилади. Яхоб суви бериш нормаси гектарига 1200-1500-2000 м
3
.
Боғларни суғоришни янги усуллари. Ўсиши ва ҳосил бериши учун
мевали дарахтлар ерга тушадиган намликнинг 0,2-0,5 % нигина
ўзлаштиради. Қолган
сув транспирация, фильтирация ва оқиб кетишга
сарф бўлади. Боғларни суғоришдаги мавжуд усулларнинг қатор
камчиликлари бор. Улардан асосийлари – сувнинг бекорга кўп
сарфланиши ва исрофгарчилиги. Шунинг учун сўнги
йилларда
суғоришнинг самарали усуллари ҳар тарафлама изланмокда, бу
усулда
ўсимлик сув билан тўлиқ таъминланади, намликнинг ердан ва ўсимликдан
буғланиши энг минимумга туширилади.
Суғоришнинг янги - ёмғирлатиб, тупроқ остидан, томчилатиб ва
аэрозол (майда дисперс) суғориш усуллари ўрганилиб,
яхши натижалар
олинмоқда. Айниқса, тупроқ остидан ва томчилатиб суғорилганда сув
тежалади ва самарадорлиги ортади (қатор орасини юмшатиш,
бегона
ўтларни йўқотиш каби тадбирлар талаб этилмайди).
Муҳокама учун саволлар:
1. Боғларда ўсимликларни суғоришдан мақсад нима?
2. Мевали боғларда суғориш усулларини айтинг?
3. Ёш боғларни суғориш меъёри, муддати ва техникаси қандай?
4. Ҳосилга кирган боғларни суғориш меъёри, муддати ва техникаси қандай?
5. Боғларни суғоришни янги усулларини айтинг?
Do'stlaringiz bilan baham: