Мевачилик асослари doc


 – амалий машғулот. Мевали боғларни суғориш режими ва


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

 
8 – амалий машғулот. Мевали боғларни суғориш режими ва 
усулларини ўрганиш 
Ишнинг мақсади: Талабаларга ёш ва ҳосилга кирган мевали боғларни 
суғориш усуллари, муддатлари ва меъёрини белгилашга ўргатиш. 
Материаллар ва жиҳозлар: 
1. А.Рибаков, С.Остроухова. Ўзбекистон мевачилиги. Т., 1981. 
2. Суғориш усуллари ва нормалари кўрсатилган жадваллар, рангли 
тасвирлар. 
3. М.Мирзаев, С.Собиров. Боғдорчилик, Т., 1985. 
4. В.М.Тарасов. Практикум по плодоводству. М., 1981. 
5. Мева экинларини етиштириш бўйича технологик хариталар.
Асосий тушунчалар: Мева дарахтларининг қанча сув сарфлаши иқлим 
омиллари, ўсимликнинг биологияси, ёши, ҳосилнинг миқдори ва 
қўлланиладиган агротехникага қараб белгиланади. 
Кам суғорилиб, тупроқда нам етишмай қолган тақдирда мева дарахтлари 
секинроқ ўсади, улар кам барг чиқаради ва ҳосили камаяди, мевалари яхши 
сақланмайди, хазонрезгилик эрта тушади. 
Мева дарахтлари учун тупроқ намлиги дала нам сиғимига нисбатан 70-
75 % бўлса қулай ҳисобланади. Агарда йиллик ёғин миқдори 450 мм дан кўп 
бўладиган худудларда мева дарахтлари суғорилмай ҳам ўстирилиши мумкин. 
Ўзбекистонда мева экинлари тўрт усулда суғорилади: 


137 
- пол олиб суғориш; 
- ҳовузча шаклида суғориш; 
- бостириб суғориш; 
- жўяклаб (эгатлаб) суғориш; 
Суғориш меъёри ва мавсумда бериладиган сув миқдори мева да-
рахтларининг ёшига, тупроқнинг механиқ таркибига, сизот сувининг сатҳига, 
ҳосилнинг кўп-камлигига қараб белгиланади. Ёш боғлар учун амалда 
қўлланиб келган суғориш меъёри гектарига 500 м
3
дир. Ҳосилга кирган боғлар 
учун эса 800-1000 м
3
/га чегарасида ўзгариб туради. Шағал тошли, сизот 
сувлари яқин жойлашган ерларда суғориш меъёри гектарига 300-500 м

гача 
камайтирилади. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling