Мевачилик асослари doc
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
Mevachilik asoslari (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳовузча шаклида суғориш.
- Бостириб суғориш.
- Эгатлаб суғориш.
Пол олиб суғориш. Бунинг учун дарахт қаторларининг бўйига ва
энига қаратиб дарахтнинг ёшига қараб ундан 1-3 метр наридан ерни ағдариб ҳайдаб 30 см кенгликда ва баландликда поллар олинади. Боғ шу тартибда бир қанча полларга бўлинади ва уларга сув тўлдирилади. Поллардаги сув 12 соатгача туради. Суғоришнинг бу усулидан тик бўлмаган қияликларда шўр ювишда фойдаланилади. 135 Ҳовузча шаклида суғориш. Дарахт атрофини айлантириб ховузча олинади ва бироз ковлаб уларга сув қўйилади. Бу усул текисланмаган сув бир меъёрда келиб турмайдиган паст-баланд жойларда қўлланилади. Пол ва ҳовузчалар дарахт атрофида сувни кўп тўплаш ва уни тежаш имконини беради. Лекин, ҳовузча ва поллар ташқарисидаги илдизлар суғорилмай, ер қотиб қолади. Ховузча, пол олиш ва ерни юмшатиш учун жуда кўп меҳнат талаб этилади. Бостириб суғориш. Текис рельефли боғларда бостириб суғориш усули қўлланилади. Сув текисланган майдонларга берилади. Бу усулда суғорилганда сувнинг ерга текис таралиши ва сингиши, пастроқ жойларда тўпланиб қолмаслиги ва айрим жойларни ювиб кетмаслиги кузатиб турилади. Сувни бирданига қўйиб, полосалар бўйлаб кетма-кет сувга бостириш маъқулдир. Бу усул қишда, баҳорги қора совуқларга қарши курашда қўлланилади. Лекин, бу усулнинг иккита муҳим камчилиги бор: тупроқ структураси бузилади, у бўкиб қолади, суғорилгандан кейин ер тезда қуриб ва ёрилиб кетади; илдизларга ҳаво етарли кирмайди, натижада илдиз тукларининг бир қисми қуриб қолади. Бу дарахтга салбий таъсир қилади ва айрим ҳолларда дарахт учлари қуриб қолади. Эгатлаб суғориш. Бунда боғ қатор ораларида 20-25 см чуқурликда культиватор окучниклари билан эгатлар олинади. Эгатлар ораси оғир тупроқли ерларда 100-120 см, ўртача қумоқ тупроқли ерларда эса 80-100 см ва енгил қумоқ тупроқли ерларда 60-70 см қилинади. Биринчи эгат ёш боғларда дарахт танасидан 0,5 м ва ҳосилга кирган боғларда 0,75-1,0 м оралиқда ўтқазилади. Ёш боғларда дарахтлар ҳосилга киргунча қаторларнинг ҳар қайси томонидан бир-иккита эгат олинади. Дарахтлар ўсган сари эгатлар сони кўпайтириб (қатор оралари кенглиги ва тупроқнинг сифатига қараб) 6-8 тага етказилади. Эгатларнинг узунлиги ернинг нишаблилигига боғлиқ бўлади; нишаби камроқ ерларда эгат узунлигит 150 м, қияроқ ерларда эса сув тупроқни ювиб кетмаслиги учун 75-100 м, шағал тошли қатлами бўлган ерларда эгат узунлиги 50 м гача бўлади. Эгатлар шундай узунликда олинганда тупроқ бир текис намланади. Эгатлар суғориш олдидан олинади. Сув ўқариқлардан 15-20 эгатда бир вақтда жилдиратиб қўйилади ва эгат оралари яхши намлангунга қадар 2-3 кунгача суғорилади. Кузда тупроқнинг сув ўтказувчанлиги камайганда у чуқуррок намиқиши учун суғориш 2-3 кун давом этади. Эгатлардан жилдиратиб суғориш энг такомиллашган усул бўлиб, Ўзбекистонда боғларни суғоришда қўлланиладиган ягона усул ҳисобланади. Эгат олиб суғоришнинг уч тури бор: боши берк эгатларни тошириб суғориш; боши берк эгатларни тоширмай суғориш ва очиқ эгатлардан суғориш. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling