Мевачилик асослари doc


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

 
Вазифа:
1. Мева экинларини озиқ элементларига талабини ўрганиш. 
2. Ёш, ҳосилга кирган ва кекса боғларни ўғитлаш хусусиятларини 
ўрганиш. 
3. 
Ўғитлар ҳисобига ҳосилдорликни ошиши ва сифатини 
яхшиланишини ўрганиш. 
4. Боғларда қўлланиладиган ўғит турлари, уларнинг таркибидаги 
таъсир этувчи модда миқдорига қараб ўғитлаш меъёрини қуйидаги формула 
бўйича ҳисобланг: 
C
100

Α
=
Τ
Бунда Т - ўғитлаш меъёри, кг 
А - таъсир этувчи модда ҳисобида ўғитлаш меъёри, кг/га 
С – ўғит таркибидаги таъсир этувчи модда миқдори, % 
Олинган маълумотларни 20-жадвалга киритинг. 
20-жадвал 
Мевали боғларни ўғитлаш меъёри ва муддатлари 
Таъсир этувчи 
моддалар 
меъёри, кг/га 
Ўғитлаш меъёри, кг/га 
№ 
Дарахт-
ларнинг 
ёши 

P
2
O
5
K
2
O азотли фосфорли 
калийли 

Янги боғлар 

Ҳосилга кирган 
боғлар 

Кекса боғлар 
 
 


133 
3.4. Боғларни суғориш режими ва технологияси 
 
Таянч иборалар – суғориш режими, сув сарфи, намлик миқдори, 
суғоришдан мақсад, суғориш усуллари, муддатлари, технологияси, лалми 
мевачилик,сув сарфи. 
Мева дарахтларининг қанча сув сарфлаши иқлим омиллари, 
ўсимликларнинг табиати, уларнинг ёши, ҳосилнинг миқдори ва 
қўлланиладиган агротехнологик тадбирларга қараб белгиланади. 
Ўзбекистон текисликларида ёғингарчилик кам бўлиб, йиллик ёғин 
миқдори 200-350 мм ни ташкил қилади. Хоразм ва Қорақалпоғистонда эса 
янада камроқ ёнғин ёғади. Ёғингарчилик кўпинча куз, қиш ва эрта баҳорда 
бўлади. Май-октябрь ойлари мобайинида ёғингарчилик деярли бўлмайди. 
Намликнинг бу миқдори ўсимликнинг бутун ўсув даврига етмайди. Шунинг 
учун, боғдорчиликни суғориш билангина олиб бориш мумкин. Фақат 1000 м 
ва ундан ҳам баланд тоғ этакларида, анча (700 мм ва ундан ҳам ортиқ) ёғин 
ёғадиган ҳамда ёз салқинроқ келадиган шароитда лалми (суғорилмайдиган) 
боғдорчилик билан шуғулланиш мумкин. Суғориш боғларни намлик билан 
таъминлабгина қолмай, балки унинг мироиқлимини ҳам яхшилайди. 
Суғориш тупроқдаги микробиологик жараёнларнинг кечишига ва солинган 
ўғитлардан 
тупроқ 
ва 
тўлиқроқ 
фойдаланишга, фотосинтезнинг 
кучайишига, ўсимликларда озиқ моддалар тўпланишига ва шу туфайли 
дарахтнинг тезроқ ўсишига, ҳосилдорликни ортишига ва совуққа 
чидамлигини оширишга ҳам ёрдам беради. 
Тупроқ намлигининг ошиб кетиши (кўп миқдорда ва катта нормада 
суғориш) ҳам боғ учун зарарлидир, чунки бунда тупроқ ботқоқланиб, 
унинг физикавий хоссалари, айниқса ҳаво режими ёмонлашади, илдиз 
тизимининг ўсиши ва фаолияти учун ноқулай шароит пайдо бўлади. 
Захлатиб суғориш дарахтларнинг ўсишини кечиктириб юборади ва 
уларнинг совуққа чидамлигини камайтиради. 
Шира ҳаракати бошланган даврида ўсимликлар, айниқса намга 
талабчан бўлади. Новдалар ўсган, барглар кўпайган, мевалар ҳосил бўлган 
ва катталашган сари талаб ошиб боради. Вегетация даври охирига бориб 
ўсимликларнинг сувга бўлган талаби камаяди. 
Боғда тупроқ намлигини кузатиб бориш ва унинг ўсимликларнинг 
сўлиб қоладиган даражада қуриб қолишига йўл қўймаслик керак. 
Тупроқнинг намлиги ва суғориш меваларнинг миқдорига ҳам таъсир 
қилади. Кам нормада, шунингдек кечиктириб суғориш, айниқса, мўл ҳосил 
берадиган йиллари меваларнинг тўкилиб кетишига сабаб бўлади. 
Р.Р.Шредер номидаги ЎзБУВИИЧБ нинг боғларида ўсув давридаги 
суғоришлар сонига қараб ҳосилнинг қанчаси туқилгани қайд қилинган: 
34,4 %, 1-2 марта 48,4; суғорилганда эса 51,4 % бўлган. 
Тупроқ намлиги етарли бўлмаса меваларнинг ўртача вазни камайиб 
кетади. Кандиль - синап нав олманинг ўртача вазни икки марта 
суғорилганда мевалар йирикроқ бўлади (лекин маълум чегарагача). 
Суғоришлар меванинг рангини ҳам яхшилайди. 


134 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling