Мевачилик асослари doc


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

 
Муҳокама учун саволлар: 
1. Мева экинларини ўғитлашнинг аҳамияти нимадан иборат ? 
2. Мева экинларининг ўғитларга бўлган талаби қайси хусусиятларидан келиб чиқади ? 
3. Ҳосилга кирган боғларда ўғитлаш меъёри қандай ? 
4. Органик ва минерал ўғитлар қачон берилади ? 
 
 
 
 


131 
7 – амалий машғулот. Мевали боғларни ўғитлаш меъёрини ҳисоблаш 
 
Ишнинг мақсади: Талабаларни мева экинларининг ўғитларга 
талабини аниқлаш, тупроқ шароити, мева экини тури ва нави ҳамда ёши, 
режалаштирилган ҳосилга қараб ўғитлар меъёрини ва солиш муддатларини 
аниқлашга ўргатиш. 
Материал ва жиҳозлар: 
1. А.А.Рибаков, С.А.Остроухова. Ўзбекистон мевачилиги. Т., 1981. 
2. М.М.Мирзаев, С.Собиров. Боғдорчилик. Т., 1985. 
3. В.М.Тарасов. Практикум по плодоводству. М., 1981. 
4. Жадваллар, графиклар, ўғит намуналари, ўғитларни ерга солишда 
ишлатиладиган машиналар тасвирлари. 
5. Мева экинларини етиштириш бўйича технологик хариталар. 
Асосий тушунчалар. Мевали боғларда ўғитлаш асосий агротехника 
тадбирларидан ҳисобланади. Боғларни ўғитлашда қуйидагилар муҳим 
аҳамиятга эга:
1. Узоқ вақт бир жойда ўсиши, тупроқдаги минерал ўғитларнинг бир 
томонлама сарфланишига олиб келади. 
2. Кучли ривожланган илдизларга эга бўлиб, кенг тарқалган ва 
ўзлаштириш қийин бўлган озиқ моддалардан фойдаланишга қобилиятли 
бўлади. 
3. Дарахтларнинг ўсиши ва ривожланиши экологик шароитларга, 
айниқса, тупроқ шароитига боғлиқ. 
4. Муҳитнинг ноқулай шароитларидан, гармсел, шамол, совуқ ва шу 
кабилардан доимий равишда ҳимоя қилинишга муҳтож. 
5. Ёғочлик, барглар, куртаклар ва мевалар ҳосил қилиш учун тупроқдан 
кўп миқдорда озиқ моддалар олади. Шу кўрсаткичлар ҳисобга олиниб, мевали 
боғларни мунтазам равишда ўғитлаш талаб этилади. 
Мева дарахтлари озиқ моддаларни кўп қисмини ўсув даврининг 
биринчи ярмида, асосан баҳорда, яъни жадал ўсаётганда ва тугунчалар 
ривожланаётганда, ўсув даврининг иккинчи ярмида, шох-шаббалари 
йўғонлашаётганда, мевалари катталашаётганда ва заҳира озиқ моддалар 
тўпланаётган вақтда олади. Бу даврлар ўғит солиш учун энг муҳим даврлар 
ҳисобланади. 
Ўзбекистоннинг мевали дарахтлари, азот ва фосфорни бирмунча 
кўпроқ; калий, кальций, марганец, бор ва бошқа элементларни эса камроқ 
талаб қилади. 
Бир хил шароитларда олма, нок, олхўри дарахтлари минерал 
ўғитларни кўпроқ, ўрик, гилос ва олча дарахтлари эса камроқ талаб қилади. 
Олма дарахтлари азотли ва фосфорли ўғитларни кўпроқ, ўрик, гилос ва 
бодом эса калийли ўғитларни кўпроқ талаб қилади. Данакли меваларга азот 
кўп берилса касалликларни кўпайиш ҳоллари кузатилади. 
Мевали боғларни ўғитлаш меъёри боғнинг ёшига, дарахтларнинг 
турига, новдаларнинг катта-кичиклигига, боғдаги тупроқни ишлаш тизими, 
ҳосилнинг оз-кўплигига ва тупроқ шароитига қараб белгиланади. Ёш 


132 
боғларга, кекса ва серҳосил боғларга қараганда ўғит кам солинади. 
Дарахтлар қанча нимжон ва йиллик новдалар кам бўлса, улар шунча кўп 
миқдорда ўғитланади. 
Ўзбекистоннинг бўз тупроқларидаги боғларга озиқ элементларнинг 
N:P:K=1:0,5:0,13:0,25 нисбатда бериш самарали ҳисобланади. Ҳосилга 
кирган боғларда гектаридан 150 ц ҳосил олинганда гектарига 120 кг азот, 69 
кг фосфор, 15-30 кг калий ва уч йилда бир марта 20-40 тонна гўнг солиш 
тавсия этилади. Гўнг берилмаган тақдирда, минерал ўғитлар меъёри 30-40% 
га кўпайтирилади. Боғлардан юқори ҳосил (гектаридан 200 ц ва ундан 
юқори) олинганда минерал ўғитларнинг миқдори икки-уч марта 
кўпайтирилади ва гектарига 20-40 тоннадан гўнг солинади. Бундан ташқари, 
бир-икки марта ҳар галги озиқлантиришда гектарига 60 кг ҳисобидан азот 
билан қўшимча озиқлантирилади. Ўғитлар юқори меъёрда берилганда 
қўшимча ҳосил 76 % га етади. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling