Мевачилик асослари doc


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

 
Кураш чоралари: Калмараз касаллигига ўхшаш бўлиб, биринчи 
марта барг ёзганда, 2-марта гуллаш олдидан, 3-марта гуллагандан кейин 
ишланади. Гуллашдан олдин 1 % ли Бордосс суюқлиги, кейин 0,5 % ли 
ИСО, мис купороси (15-20 кг/га) қўлланилади. 
Олма ва нок занг касаллиги. Чақирувчиси олма дарахтида – 
Gymnosporangium tremelloides Hartig, нокда эса - Gymnosporangium sabinae 
(Dicks) Wint замбуруғи ҳисобланади. Касаллик барг, барг банди, новда ва 
мевани зарарлайди. Бунда баргларда юмалоқ яшил сарғиш доғлар ҳосил 
бўлиб, кейинчалик доғлар қизил тусга киради.
 
Кураш чоралари: 0,2 % ли Вектра, 0,5-1,0 % ли Топсин-М 
препаратлари билан ишлов берилади. 
Тешикли доғланиш ёки кластероспориоз касаллиги. Касаллик 
баҳорда пайдо бўлиб, уни Clasterosporium carpophilum Adern замбуруғи 
чақиради. Ўсимлик барг куртаклари очила бошлаганда ёққан ёмғирлардан 
сўнг кейин баргларда юмалоқ қўнғир доғлар ҳосил бўлиб, улар қуриб 
қолгач тушиб кетади, натижада тешик жойлар қолади. 
 
Кураш чоралари: Кузда ва баҳорда куртаклар уйғонишгача 3 % ли 
Бордосс суюқлиги, оҳакнинг 8 % ли сувли суспензияси билан, ўсув 
даврида гуллаш тугаши билан 10-12 кун оралатиб 3 мартагача 1 % ли
Бордосс суюқлиги билан ишланади. 


148 
Монилиал қуриш касаллиги. Бу касалликнинг чақирувчиси 
Monilia cinerea Bon замбуруғи ҳисобланади. Эрта баҳорда совуқдан эмас, 
балки замбуруғдан дарахтнинг ёш мева шохлари гуллаб бўлиши билан 
бирданига сўлиб, қуриб қолади. 
 
Кураш чоралари: Кузда ёки эрта баҳорда куртаклар уйғонмасдан 
дарахтларга 5 % ли Бордосс суюқлиги ёки ИСО, 15-20 кг/га мис купороси 
пуркаш, ўсув даврида гуллаш фазасидан сўнг 1 % ли Бордосс суюқлиги 
билан ишланади. Зарурат бўлса, 10-12 кундан сўнг ишлов такрорланади. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling