Мевачилик асослари doc


Беҳи нокка қараганда шўрланишга камроқ чидамли.  Ўрик


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

Беҳи нокка қараганда шўрланишга камроқ чидамли. 
Ўрик - шўрга чидамли мева экинларидан бири, аммо бу жиҳатдан у 
нокдан кейинги ўринда туради. Лекин ўрикнинг нокдан кўра шўрга 
чидамлироқ маҳаллий турлари бор. Бухоро ва Хоразм вилоятларидаги 
шўрланган ерларда барпо қилинган катта-катта ўрикзорлар бунга мисол 
бўлади. 
Хоразмнинг шўрланган ерларида ўрик дарахтлари тегишли 
агротехника билан парвариш қилинганда яхши ўсади ва айниқса, 
Қизилполвон, Хоразмий, Оқпайванди, Қорақалпоқ, Тўрткўл хирмони, Хива 


160 
тўқ сариқ нави, Оқ нуқул, Оллоберган навлари ва бошқаларнинг уруғ 
кўчатлари ҳамда навлари яхши ҳосил беради. 
Олхўри тупроқ шўрига чидамлилик жиҳатидан ўрикдан кейинда 
туради ва у тахминан шафтоли, олча ҳамда гилос чидаган шўрланишга 
чидайди. Хоразмда ўсадиган ва маҳаллий аҳоли таносул деб атайдиган 
қора олу ва ўрик-тоғолча (племкот), маҳаллий олхўри нави тупроқ шўрига 
жуда чидамли бўлади. махаллий олхўрининг бошқа навларидан Ренклод 
зеленый ва Бертон навлари ҳам жуда чидамли бўлади. 
Гилос олчага қараганда тупроқ шўрига анча ёмон чидайди. 
Шафтоли ҳам тупроқ шўрига камроқ чидамли. Хоразмда 
шафтолининг маҳаллий навлари (Хоразм анжир шафтолиси ва бошқалар) 
шўрланган ва сизот сувлари юза жойлашган ерларда ўсаверади. 
Анжир ва анор шўрга бирмунча чидамли бўлади. 
Хурмо ва ёнғоқ тупроқ шўрига жуда сезгир бўлади. Унаби ва жийда 
ўсимлиги шўрга чидамли бўлади. 
Қулупнай шўрга камроқ чидамли. Кульвер нави бошқа навларга 
қараганда кам шўрланган ерларда ҳам ўсиши мумкин. 
Тупроқнинг кучсиз (кам) шўраланиши, одатда, суғориш ёки кам 
миқдорда чучук сув оқизилиб шўр ювишдан юзага келади. Ўртача 
шўрланган ерларни доимий равишда ювиб туриш ҳамда сизот сувлари юза 
жойлашган ерларда дренаж тармоқлари (зовурлар) қазиш талаб этилади. 
Кучли шўрланган ерлар ва шўрхоклар чуқур зовур тармоқларини 
кўпайтириш ва кўп марталаб шўр ювишни талаб қилади. 
Сизот сувлар сатҳини камида 2-3 метрга пасайтириш йўли билангина 
шўрланишни камайтириш мумкин. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling