Мевачилик асослари doc


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

 
29- жадвал 
Сув сарфлаш меъёри ва суғоришлар сонининг тупроқ шўрланиш 
даражасига боғлиқлиги 
Ўртача ва енгил тупроқ 
Оғир тупроқ 
Тупроқнинг 
шўрланиш 
даражаси 
шўр 
ювиш 
сони 
Ҳар 1 гектарга 
сарфланадиган 
сув миқдори 

3

шўр 
ювиш 
сони 
Ҳар 1 гектарга 
сарфланадиган 
сув миқдори 

3

Ўртача 
1-2 
3000-4000 
2-3 
4000-6000 
Кучли 
2-3 
5000-7000 
3-5 
7000-9000 
Шўрхоклар 
4-5 
8000-10000 
6-8 
10000-13000 
Суғориш каналларида сув сатҳининг баланд бўлиб туришига ва 
уларда боғ майдонларида сизот сувлар сатҳи кўтарилишига олиб келадиган 
тўғонлар (тўсиқлар) қурилишига йўл қўйиб бўлмайди. 
Суғориш каналлари ёқасига дарахтлар ўтқазилиши керак, улар атроф 
майдондаги сизот сувлар сатҳини пасайтиради. 
Боғ барпо қилишдан олдин ер яхшилаб текисланиб, паст-
баландликлари қолдирилмаслиги керак. Суғорилганда сув чиқмаган тепа 


161 
ва дўнгликларда буғланишнинг кучайиши ва бу жойга тузлар сўрилиб кела 
бошлаши натижасида тузли доғлар пайдо бўлади. 
Дарахт кўчатлари ўтқазиладиган чуқурларни анча илгари тайёрлаб 
қўйиш ярамайди; улар кўчат ўтқазишдан 1-2 кун олдин ковланади. 
Беда тупроқни яхши шўрсизлантирувчи восита хизматини ўтайди. 
Шунинг учун боғ қатор ораларига беда экилиб, уч йил сақланади. Учинчи 
йили уни ўрмай ҳайдаб юборилади, натижада тупроқ органик моддалар ва 
азот билан бойийди. 
Кучли шўрланган ерларда қатор оралари шудгорлаб қўйилмаслиги 
керак, чунки бундай ҳолда тупроқ кучли даражада шўрланади. 
Дарахтларни шох-шаббалари туташиб кетмагунча қатор ораларига ҳар хил 
экинлар экилиб турилади. 
Агар боғлар барпо қилиш учун шўрланмаган чучук сизот сувлари 
юза жойлашган ботқоқ-ўтлоқ тупроқли ерлар танланса, у ҳолда дренаж 
тармоқлари қуриш йўли билан мазкур сувлар сатҳи пасайтирилиши керак. 
Бундай ерларда дарахтлар камроқ ва кичик нормада суғорилади. Агар 
сизот сувлари юза жойлашган (1,0-1,5 м чуқурликда) бўлса, мева 
дарахтлари экилгандан икки йилдан кейин илдизлари уларга етиб бориб, 
ўзининг сувга бўлган талабини ўша сув ҳисобига қондиради. Бундай 
ҳолларда боғлар айниқса ёш вақтида, ўсув даврида бир-икки марта (июль-
августда) суғорилади, баъзан эса улар мутлақо суғорилмаслиги мумкин. 
Суғориш нормаси эса кичик бўлиши лозим. Бу ерда яхоб суви бериш 
ортиқча ва ҳатто зарарли ҳам. Агар тупроқ устки қатлами қуриб қолган 
бўлса, шудгорлаш олдидан бундай майдонларга озроқ нормада сув 
берилади. 
Бундай ерларда дарахтлар яхши авж олиб ўсади. Шунинг учун 
уларни сизот сувлар чуқур жойлашган ерлардагига қараганда сийрак экиш 
лозим. Бу мева дарахтлари учун илдизлари ерда юза жойлашадиган 
пайвандтаглар танланади. 
Ўтлоқ-ботқоқ тупроқли ерларда ўсадиган дарахтлар, кузда ўсишдан 
кеч тугаганидан уларни совуқ уриб кетиши мумкин. Шунинг учун бундай 
майдонларга экиш учун совуққа чидамлироқ мева турлари ва навлари 
танлаб олинади, суғоришлар эса июлда ёки август бошларида тўхтатилади. 
Ўтлоқ-ботқоқ тупроқли ерларда мева кечроқ пишади. Лекин, улар 
серсув, таркибида қанд кам бўлади ва у қадар яхши сақланмайди, уларни 
сақлаб қўйиш учун танлаб олаётганда буни албатта эътиборга олиш керак. 
Ўзбекистонда тошлоқ ерлар кўп. Бундай ерлар, асосан, дарёларнинг 
қадимги ўзанида учрайди. Шағал тош юзасида тупроқ қатлами бўлади. 
Агар тупроқ қатлами қалин (1-2 м) бўлса, бунда алоҳида усуллар 
қўлланмаса ҳам мева дарахтлари яхши ўсаверади. Аммо, тупроқ қатлами 
юпқа бўлган шағал тошли ерлар ҳам бор, уларнинг сиртидаги тупроқ 
қатлами 10-25 см гача қалинликда бўлиб, тагидаги шағал юзага туртиб 
чиқиб туради. Шағал тошлар 30-40 см чуқурликда, айниқса 50-60 см 
чуқурликда жойлашган ерларда бир қатор агротехника тадбирларини 


162 
жорий қилиш йўли билан боғлар барпо қилиш мумкин; масалан, бундай 
ерларда ўрик яхши ўсади ва ҳосил беради. 
Бундай 
тупроқларнинг 
асосий 
ёмон 
хоссаси 
уларнинг 
структурасизлиги, озиқ моддалари, айниқса, органик моддалари кам 
бўлишидир. Яхши табиий дренажи бўлганлигидан, ёғин-сочин ёққандан ва 
суғорилгандан кейин улар тез қуриб қолади. Дарахт кўчатлари ўтқазишдан 
олдин бундай ерлар, шағали юқорига чиқиб қолмаслиги учун, ағдармасдан 
чуқур юмшатилади. Кўчат ўтқазиладиган чуқурларни 60-70х100 см га 
қадар 
катталаштирилади. 
Улар 
ҳажмининг 
ярмисигача 
тупроқ 
тўлдирилади, бунинг учун сиртқи қатлам тупроғига бир-икки кетмон 
чиринди аралаштирилиб солинади, ўтқазилган кўчатлар бундай яхши 
тупроқ муҳитида тез илдиз отади ва яхши ўсади. 
Бундай ерларга яхши ривожланган кўчатлар ўтқазилиши керак. 
Дарахтлар қуйидаги схемаларда экилиши лозим: олма 8х6 м, нок 8х5, беҳи 
5х4, ўрик 8х6, олхўри 5х4, шафтоли 5х4, гилос 8х6, олча 6х4, ёнғоқ 8х7 ва 
7х6 м (ўртача баланд ўсадиган), бодом 7х5, унаби 5х4 м. Дарахтларнинг 
танаси атрофини бир-икки йилгача 10-15 см қалинликдаги сомон ёки қуруқ 
хашак билан мульчалаб туриш тавсия этилади. 
Кеч кузда ва қишда нам тўплаш мақсадида 2-3 марта кичик нормада 
400-600 м
3
/га ҳисобида суғорилади. Вегетация даврида тез-тез, лекин кам 
нормада суғорилиб турилади. 
Боғ қатор ораларига ҳар 3-4 йилда сидерат экини сифатида 
Никольсон нўхати экилади. Ҳар йили фосфорли ўғит устидан 5-10 т 
чиринди қўшилган минерал ўғит қўшилади. Бундай ерларда азот тез 
денитрификацияланади, шу сабабли агар ер тез-тез суғорилса, азот нобуд 
бўлиши мумкин, шунинг учун уни 3-4 марта бўлиб-бўлиб солинади. 
Озиқлантирувчи суғориш (шарбат) ҳамда Кальматаж, яъни суғориш 
пайтида сувни лойқалатиб, боғ тупроғи бетига лойқа чўктириш йўли билан 
уни қалинлаштириш ҳам ғоят самаралидир. 
Бундай ерларда мева дарахтлари кичик бўлиб ўсганлигидан, 
бирмунча – 20-25 % қалин экиш лозим бўлади. 
Ўсиши сусайиб қолган дарахтлар ҳар 3-4 йилда (уч-тўрт йиллик 
новдалари) бутаб ёшартирилади. Бундай агротехника тадбирлари 
қўлланганда боғлар ҳар йили 11-15 тоннагача ҳосил беради. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling