Мевачилик асослари doc


Мева ўсимликларида локализация


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

Мева ўсимликларида локализация. Дарахт айрим қисмларининг 
бирмунча мустақиллигига қарамай, бир бутун организм ҳисобланади, 
чунки унинг ҳамма қисмлари бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлади. 
Лекин шох-шаббанинг биринчи ярми билан унинг шу томонидаги 
илдизнинг ярми орасида ўзаро коррелятив боғланиш бор. Мева дарахтлари 
қариган сари бўлимларга бўлиниши, узунасига бир неча қисмга ажралиши 
ва шу ажралган қисмининг ҳар бирини илдиз тизимининг алоҳида 
участкаси таъминлаб турилиши тажрибаларда аниқланган.


61 
Т.П.Евдокимов маълумотларига кўра, олма дарахти илдизига 
нишонланган фосфор солинганда, у тананинг илдизга фосфор солинган 
томонида тўпланган. Шу билан бирга ўсимликнинг ўсувчи қисмларини 
асосан шохга яқин турган барглар озиқ моддалар билан таъминлайди. 
Шунингдек, ёзнинг иккинчи ярмида озиқ моддалар бир шохдан 
иккинчисига ўтмаслиги, ҳар бир шох маълум даражада ўзига мустақил ва 
бир-бирига қарам эмаслиги ҳам аниқланган.
Бинобарин мева дарахтининг айрим қисмлари орасида нисбий 
локализация мавжуд. Аммо шу билан бирга, ўсимликнинг бир қисми билан 
иккинчи қисми орасида физиологик устунлик (доминантлик) борлиги 
кузатилади. Ўсимликнинг айрим қисмлари ва органлари шу ўсимликнинг 
бошқа органларига қараганда озиқ моддаларни кўпроқ ўзлаштириб олиш 
хусусиятига эга. Бошқача қилиб айтганда, физиологик қарамлилиги ҳар 
хил даражадаги органлар бўлади (И.И.Туманов, Э.З.Гареев). Ҳар хил 
жараёнлар учун озиқ элементлари тенг тақсимланмайди, жуда муҳим 
жараёнларда озиқ моддалар кўпроқ, унча муҳим бўлмаган жараёнларда 
камроқ сарфланади. 
Ишлаб чиқариш амалиётида мева ўсимликларининг ўсишини 
тезлаштириш ва ҳосилни ошириш учун локализация, доминантлик 
ҳодисалари ҳисобга олинади ва улардан фойдаланилади. 
Мева ўсимликларида регенерация ҳодисаси. Ўсимликнинг ер 
устки қисмидаги бирор органи олиб ташланса ёки унинг функцияси 
заифлашса, илдизнинг функцияси ҳам маълум муддатга заифлашади ва 
аксинча. Лекин шу билан бирга, бошқа ҳодисани ҳам кўриш мумкин, бунда 
ўсимликнинг бирор органи олиб ташланиши ёки уни шикастланиши 
натижасида худди шундай органларининг фаолияти кучаяди. Масалан, 
ўсимликнинг яшил новдаси кесиб ташланса, шу новда яқинидаги пастки 
куртаклардан янги новда ўсиб чиқади. Агар бутун шох кесиб ташланса, 
қўшни ярусдан жуда бақувват шохлар ўсиб чиқади, ҳосил бераётган 
дарахтларда эса кесиб ташланган новдалар вазифасини бажарадиган янги 
новдалар ўсиб чиқади. Илдиз тизимининг айрим қисмлари кесиб 
ташланганда ҳам юқоридаги ҳолат кузатилади.
Ўсимликнинг йўқолган, зарарланган қисмларини ёки бутун танасини 
қайта тиклаши регенерация деб аталади. Мева ўсимликларида регенерация 
ҳодисасини табиий шароитда, масалан дарахтни шамол синдирганда, совуқ 
урганда, сунъий равишда эса агротехнологик тадбирларни ўзгартирганда, 
қаламчадан кўпайтирганда, буташда ва дарахтларни ёшартиришда, 
кўпайтириш вақтида илдизлар шикастланганда, ер ҳайдалганда, 
ҳашаротлар зарарлаганда ва шу каби ҳолларда кўриш мумкин. Мана 
шундай ҳар бир бузилиш корреляция нисбатини, моддалар алмашинувини 
ўзгартиради ва ўсимликнинг ўсишини сусайишига, ҳосилдорликнинг 
пасайишига олиб келади. Регенерация қари ўсимликлардагига қараганда 
ёш ўсимликларда муваффақиятли ўтади. Регенерацияда дарахтнинг тур ва 
нав хусусиятлари ҳам аҳамиятга эга. Ер устки қисмларига қараганда 
илдизлар осон регенерацияланади (айниқса соя жойларда). 


62 
Регенерация жараёнида ташқи муҳит шароити-ҳарорат, озиқланиш, 
ёруғлик ва бошқалар, шунингдек, шикастланган вақт ҳам катта аҳамиятга 
эга.
Дарахтнинг ҳаётчан бирон қисми олиб ташланганда ёки 
зарарланганда бир вақтда иккита; а) зарарланган жойдаги яранинг битиши 
ва б) йўқолган қисмларнинг зарарланган жой яқинидаги ўсиш нуқтасидан 
тикланиши ва бу жараённинг бошқа анча узоқдаги куртакларга ҳам 
тарқалиш жараёни боради. 
Ўсимлик шикастланган жойнинг битиши шикастланиш даражасига
унинг ўсиш фазасига, шикастланиш жойи ва унинг хусусиятига, 
дарахтнинг ҳолатига, озиқ моддалар билан таъминланишига, парвариш 
қилинишига боғлиқ. Турли мева дарахтлари ва навларида шикастланган 
жой ҳар хил тезликда битади. Ўсимлик шикастланганда шу жой ва унга 
яқин тўқималар ҳужайраси қўнғир тусга киради ва қуриб қолади, унинг 
остидаги ҳаётчан, соғлом ҳужайралар қавати бўлиниш йўли билан 
шикастланган томонга қараб ўса бошлайди. Жуда қаттиқ шикастланган 
жой яқинидаги ҳаётчан ҳужайралар кучли бўлина бошлайди ва каллюс деб 
аталадиган юмшоқ (ғовак) юпқа паренхима тўқимаси ҳосил қилади. 
Каллюс ҳосил бўлишида камбий ҳужайралари фаол ўрин тутади. Каллюс 
шикастланган жой юзасига томон концентрик равишда ҳаракат қилади ва 
уни секин-аста чўзади. Каллюсда четки томонга қараб пўкак камбий, 
ичкарига томон камбий қават ҳосил бўлади. Бу қават ўсимликнинг 
зарарланмаган қисмидаги камбийга туташади. Натижада шикастланган 
тўқиманинг ҳаёт фаолияти тикланади, яра тагидаги камбий ҳимоя ёғочлиги 
ва луб ҳужайралари ҳосил қилади. Шикастланган жой битиб кетади. 
Кўпгина ўсимликлар шикастланганда ҳаётчан ёғочликда юпқа 
деворчали йирик ҳужайралар ҳосил қилади, улар ўсимтаси билан найчалар 
бўшлиғига кириб, уларни ҳаво ўтказмайдиган қилиб беркитиб қўяди. Бу 
ҳужайралар тилл деб аталади. 
Ўсимликлар шикастланганда, парчаланган ҳужайра шираси, 
протоплазма, ядро ва ҳар хил киритмалар ҳам фойда беради. Улар қўшни 
ҳужайралар 
ва 
ҳужайра 
оралиқларига 
кириб 
олиб, 
моддалар 
алмашинувини яхшилайди, нафас олиш энаргиясини кучайтиради ва 
ҳоказо. 
Данакли мева дарахтлари шикастланганда яра юзасига камедь (елим) 
ажралиб чиқади. Камедь чўзилувчан зич масса бўлиб, кимёвий таркиби 
жиҳатидан углеводлар гуруҳига киради ва пўстлоқда, ёғочликда ҳамда 
камбийда ҳосил бўлади. Камедь шикастланган жойни озиқлантиради ва 
қўшни тирик ҳужайраларни нобуд бўлишдан сақлайди. Лекин баъзи вақтда 
шикастланган жойга кириб, у ерда ковак ҳосил бўлади.
Гумми (камедга яқин модда) шикастланган ҳужайралар бўшлиғини 
тўлдириб туради ва найча тизимини ҳаво ўтмайдиган қилиб қўяди. 
Ёғочликнинг ўтказувчи найчалари шикастланганда янги айланма найчалар 
тизими – анастомозлар ҳосил бўлади. Булар шикастланган жой яқинидаги 
тўқималарни таъминлаб туради.


63 
Қаттиқ шикастланган жой узоқ вақт (1-3 йил) давомида битади. 
Шикастланган жой қанча катта бўлса, унинг битиши шунча узоққа 
чўзилади. Ёш дарахтларнинг шикастланган жойи қари дарахтларга 
нисбатан тез битади; уруғли меваларда данакли меваларга қараганда тез 
битади. Дарахт яхши парвариш қилинса, бир текис буталса, синган 
жойидаги ўлик ҳужайралар яхшилаб тозаланса, боғ муми суртилса, 
шикастланган жой тез битади.
Новдалар шохланган жойда, “ҳалқада” меристема ҳужайраларининг 
тўпланиши кузатилади. Шунинг учун шохчалар ҳалқа қилиб кесилганда, 
шикастланган жойда каллюс билан битиб кетади. Одатда, дарахтни кесиш 
пайтида кўп шикастлантирмаслик керак. Дарахт қанча қари ва ўсиш 
шароити ёмон бўлса у шунчалик кам шикастланиши керак. 
Ўсимликларнинг йўқолган қисмлари ва органлари уч усул билан 
тикланади. Биринчи усулда йўқолган қисм ёки унинг бир бўлаги ўрнига 
шикастланган тўқимадан шу жойнинг ўзида янгиси ўсиб чиқади; иккинчи 
усулда йўқолган қисм шикастланган жой яқинида, асосан каллюсдан пайдо 
бўлади 
ва 
учинчи 
усулда 
бирор 
органнинг 
йўқолиши 
ёки 
шикастланишидан қўшни органлар ўсиб чиқади ва унинг фаолияти 
кучаяди ёки тиним ҳолатидаги куртаклардан бир хил янги қисмлар 
ривожланади. Мевачиликда кўпроқ учинчи усул, камдан-кам ҳолда 
иккинчи усул кузатилади. 
Мева дарахтларининг турига қараб, тикланиш жараёни ҳам ҳар хил 
бўлади. Масалан, олхўрида янги ҳосилаларнинг пайдо бўлиши олмага 
нисбатан узоқ давом этади, лекин ён томонга бирмунча суст шохланади. 
Мевачилик амалиётида бундай тикланиш (регенерация) хусусиятидан мева 
ва резавор- мева экинларини кўпайтиришда, (пайвандлаш, қаламчадан 
кўпайтириш, кўчириб ўтқазиш ва бошқалар) кенг фойдаланилади. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling