Мевачилик асослари doc


Кўчатзорнинг типлари ва асосий қисмлари


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

Кўчатзорнинг типлари ва асосий қисмлари. Табиий ва иқтисодий 
шароитлари ўхшашлиги билан характерланадиган ҳар бир мевачилик 
ҳудуди ўзининг кўчатзорига эга бўлиши керак. Тупроқ-иқлим шароити 
жуда қулай бўлган ҳудудлардан келтирилган кўчатлардан экиб барпо 
қилинган боғ ва мевазорлар ҳосилли ва юқори самарали бўлади. 
Кўчатзорлар давлат ва махсус кўчатзорга бўлинади. Давлат 
кўчатзори ҳисобида ихтисослаштирилган ва аралаш кўчатзорлар бўлади. 
Ихтисослаштирилган кўчатзорларда фақат у ёки бу мева турининг 
кўчатлари, аралаш кўчатзорларда эса мевали дарахт кўчатлари, ток, 
манзарали, ихота дарахтзорлар, истирохат боғлари ва шаҳарларни 
кўкаламзорлаштириш учун экиладиган дарахт кўчатлари етиштирилади.
Махсус кўчатзорлар талабалар ўрганиши учун Олий ўқув юртларида, 
селекция ишларида ва янги навлар ўстириш ҳамда пайвандтаг етиштириш 
учун тажриба муассасаларида ташкил қилинади. 
Мамлакатимиздаги кўчатзорларнинг хусусиятлари уларнинг худудий 
характерига эга бўлишидир. Улар экиладиган жойнинг табиий шароитига 
мос келадиган кўчатлар етиштирилади. Ишлаб чиқариш ва туман ҳажмига 


82 
қараб кўчатзорлар туманлараро ва хўжалик ичидаги (мазкур хўжалик 
талабини қондириш учун) кўчатзорларга бўлинади.
Мева кўчатзорида қуйидаги бўлим ва далалар бўлади: 
1. Кўпайтириш даласи. Бунга уруғ экиладиган бўлим ёки уруғ 
кўчатзори ва клон пайвандтагли (вегетатив йўл билан кўпайтириладиган) 
она кўчатзори киради. 
Бу ерда кўчатзорнинг навбатдаги янги даласини барпо қилиш учун 
уруғ мевали дарахт турларининг камдан-кам ҳолларда данак мевали 
ўсимликларининг – олча, гилос ҳамда антипкалар пайвандтаглари 
ўстирилади. Уруғ кўчатзорида кучли ўсадиган пайвандтаглар, олма, нок, 
беҳи уруғдан ўстирилади ва кузга бориб бир йиллик уруғ кўчат олинади. 
Кўчатзорда махсус алмашлаб экиш жорий қилинади. Клон пайвандтагли 
она кўчатзорда ўртача кучли ва кучсиз пайвандтаглар кўпайтирилади.
Бу 
ерда 
уруғли 
мева 
турларининг 
пайвандтаглари 
ва 
кўчатзорларнинг навбатдаги даласини барпо этиш учун данак 
мевалиларнинг – олча, гилос, антипканинг пайвандтаглари етиштирилади. 
Уруғ кўчатлар кўчатзорида олма, нок, беҳи уруғлари экилиб, улардан 
кузда кучли ўсган пайвандтаг сифатида фойдаланиладиган бир йиллик 
уруғ кўчатлар етиштирилади. Кўчатзорда махсус алмашлаб экиш даласи 
бўлади.
Клон пайвандтаглар боғида ўртача ва кучсиз ўсган парадизка, дусен 
ва беҳи пайвандтаглари кўпайтирилади. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling