75
Анжир - қурғоқчиликка чидамли, бироқ қуруқ тупроқларда новдалар
яхши ўсмайди ва мевалари кам бўлади. Бу меваларнинг бир қисми қурийди
ва етилмасдан тўкилиб кетади.
Хурмо – қурғоқчиликка нисбатан чидамли. Яхши ўсиши ва ҳосил
бериши учун кўп суғоришни талаб этади.
Чилонжийда (
унаби) - қурғоқчиликка чидамли ўсимлик.
Резавор мевалар - қулупнай, малина, қора смородина намсевар
ҳисобланади.
Мева ва резавор меваларниннг ҳаёт кечириши учун ҳаво, айниқса
кислород ва карбонат ангидрид катта аҳамиятга эга.
Уруғли
меваларнинг мевалари, данак мевалилардан эса ўрик,
шафтоли, олхўри шамолдан анча зарар кўради (тўкилади). Олча, бодом,
ёнғоқ мевалари шамолга анча чидамли ҳисобланади. Навларнинг
чидамлилиги ҳам ҳар хил. Йирик мевалар кўпроқ тўкилади. Уруғли
мевалардан
олманинг Ренет Симиренко, Делишес, Жонатан, Пармен
зимний золотой, нок навларидан эса Бере Боск, Оливье де Серр, Любимица
Клаппа шамол таъсирига анча чидамли ҳисобланади. Кандиль Синап, оқ
Розмарин
олма навлари, Бере Ардапон,
Бере Диль, Бере Лигеля, Деканка
зимняя нок навлари шамолдан тўкилувчан ҳисобланади.
Тупроқ таркибидаги ҳаво ўсимликларнинг ҳаёти
учун катта
аҳамиятига эга. Бу ерда у сув бўлмаган ҳамма тешикчаларни тўлдиради,
тупроқ ҳавосида карбонат ангидрид гази атмосферадагига нисбатан анча
кўп, кислород эса бир оз кам бўлади.
Тупроқ аэрацияси ёмон бўлганда илдиз тукчалари қурийди ва бу
билан ўсимликнинг илдизи ҳам ер устки қисми зарарланади. натижада
барглар хлорози, шохларнинг қуриши ва некрози юз бериши мумкин.
Тупроқ аэрациясини яхшилаш учун ер
махсус плуглар билан
ҳайдалади, тупроқ чуқур юмшатилади, бегона ўтларга қарши курашилади
ва органик ўғитлар берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: