Мевачилик асослари doc
Қулупнай бир оз сояпарвар, аммо ёруғ жойда яхши ҳосил беради. Йилнинг иссиқ вақтларида барглари қуёш таъсирида куяди. Малина
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
Mevachilik asoslari (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қора смородина ва крижовник
- Чилонжийда ҳамда писта
Қулупнай бир оз сояпарвар, аммо ёруғ жойда яхши ҳосил беради.
Йилнинг иссиқ вақтларида барглари қуёш таъсирида куяди. Малина сояга чидамли ўсимлик. Девор олдида, кўпинча мева дарахтларнинг тагида ўсади ва ҳосил беради. Қуёш кучли қиздирса барглари куяди. Қора смородина ва крижовник мўътадил ва тарқоқ ёруғликка моил, сояни ёқтирмайди, кучли иссиқда смородина барглари куяди. Анжир, анор, бодом, зайтун ёруғсевар ўсимликлардир. Чилонжийда ҳамда писта жуда ёруғсевар ўсимликлар ҳисобланади. Мева экинлари тиним даврида ёруғликни талаб қилмайди. Қаламча ҳамда кўчатлар қоронғи ертўлаларда ёки кўмилган ҳолда сақланади ва улар ҳеч қандай салбий таъсир кўрмайди. Мева экинларининг ўсиш ва ривожланишида тупроқ ҳамда ҳавонинг ҳарорати муҳим омил ҳисобланади. Ўсимликда кечадиган моддаларнинг кимёвий ўзгариши ва ўрин алмашиши шу билан боғлиқ. Иссиқлик энергия омили сифатида транспирация, фотосинтез, ўсув фазаларнинг бошланиши ва узунлигига таъсир кўрсатади. Иссиқлик етишмаса ўсув даврида фотосинтез сусаяди, ўсимлик ўсишдан қолади, қишга тайёргарлиги ёмонлашади, мевасининг сифати бузилади, уларнинг шира йиғиши ва пишиб етилиши чўзилади, керакли рангга эга бўлмайди. Иссиқлик оптимал даражадан кўтарилиб ёки камайиб кетганда ўсимлик 71 организмининг ҳаёт фаолияти сусаяди маълум чегарага етганда эса улар ўсишдан тўхтайди ва ҳатто нобуд бўлиши ҳам мумкин. Ўсимликларнинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун узоқ совуқ бўлмайдиган маълум даврни талаб қилибгина қолмай, балки ўсув даврида ҳароратнинг керакли ритмда бўлишини ҳам талаб этади. Ўсув даврининг турли фенофазаларида бир ўсимликнинг ўзи иссиқликнинг ҳар хил миқдорда бўлишини талаб қилади. Масалан, илдизлар 2,5-5,4 о С да ўса бошлайди, куртаклар 5-10 о С атрофида ёзилади, мева куртаклар эса 15-20 о С да дифференциацияланади. Юқори ҳарорат мева дарахтларига катта зарар етказиши мумкин. Ҳарорат 35 о С дан юқори бўлганда улардаги оғизчалар беркилади, фотосинтез сусаяди: улар узоқ таъсир кўрсатса, мева эрта пишади. Мазаси, ранги, хушбўйлиги бузилади, тўкилади. Дарахт 50-60 о С гача қизиганда пўстлоқлари, барглари, танаси, бутоқлари, шунингдек мевалари куяди. Айниқса, июль ва август ойларида олманинг кузги ва қишки навлари қуёш иссиқлигидан куяди, натижада улар ўз қийматини йўқотади. Айниқса, юқори ҳароратнинг қуруқ ҳаво билан бирга келиши ўсимликлар учун жуда зарарли ҳисобланади. Мева дарахтлар, асосан тунда ўсади, бу вақтда ҳароратнинг мўтаъдил бўлиши ўсиш учун қулай шароит яратади. Мева дарахтларига паст ҳарорат янада кўпроқ зарар етказади. Ноль градусда биокимёвий ўзгаришлар, нафас олиш ва транспирация жуда сусаяди, фотосинтез ва ўсиш эса тўхтаган бўлади. Паст ҳароратда тўқималарда муз ҳосил бўлади. Улар ўсимлик тўқималаридаги ҳужайралар оралиғида ҳамда ҳужайралар ичида кристалланиши мумкин. Агар мева ўсимликлар қишга яхши тайёрланган ва совуқлар бошланганда секин совий бошлаган бўлса, у ҳолда муз ҳужайралар оралиғида ҳосил бўлади.Ўсимликлар қишга тайёргарлик кўрмаган ва ҳаво тез совиб, сув ҳужайралар ичидан ҳужайралар оралиғига ҳали чиқиб улгурмаганда, муз кристаллари ҳужайралар ичида, ҳужайра пўсти билан протоплазма орасида ҳосил бўлади. Муз протоплазмани сиқади, уни сувсизлантиради ва ташқи пардали қаватини зарарлайди. Муз кристаллари протоплазманинг ичига ўтиб, уни зарарлаши ҳам мумкин. Ҳужайранинг ҳар қандай музлаши ҳам ҳалокатли бўлавермайди. Агар ҳужайрага муз кам тўпланган ва ўсимлик совуқка чидамли бўлса, муз аста - секин эрий бошлангандан сўнг, у узини ўнглаб олади ва ҳаётини давом эттиради. Ҳарорат кўтарилганда муз кристаллари эриб, ҳужайралар сув билан яна тўлади ва унинг ҳаёт фаолияти тикланади. Ҳарорат аста- секин пасая борса мева дарахт турларининг кўпчилиги қишда қаттиқ, ҳатто 60 о С гача совуққа чидаш қобилиятига эга (Грушнова Московская, Антоновка олма навлари), қора смородина эса 190-195 о С гача чидай олади. Ўсимликлар чиниқишининг биринчи фазасини ўтагач, уларнинг совуқка чидамлиги ошади, улар 15-20 о С совуқка, совуққа чидамлилари эса 25-30 о С гача чидай оладиган бўлади. Энг асосий мева ва резавор мева 72 ўсимликлар иссиқка бўлган талабига кўра, қуйидаги тартибда жойлашади: смородина, крижовник, малина, қулупнай, олча, олма, нок, олхури, гилос, ёнғоқ, беҳи, шафтоли, бодом, хурмо, анор, анжир, чилонжийда, писта, цитрус мевалар, зайтун. Бу градация шартли ҳисобланади, чунки ҳар бир тур ичида, айниқса, олмада совуқка чидамли ва совуқка чидамсиз навлари бор. Олма - жанубий навлари ҳарорат 32-35 о С дан паст бўлганда, баъзилари эса (Ренет Симиренко нави) - 21 о С да нобуд бўлади.Олманинг кўпчилик навларининг ўсиши ва ҳосил бериши учун ўсув даврида юқори ҳарорат талаб қилинмайди. Кучли иссиқда айрим навларнинг мевалари қуёш нуридан куяди, улар тезроқ пишади, тўкилади ва кам сув бўлиб қолади. Олманинг ёзги навларини қишки навларига нисбатан совуқ кам уради. Нок – Ўзбекистонда ҳавонинг қизиб кетиши туфайли ёмон ўсади ва кам ҳосил беради. Марказий Осиё ноклари ёзнинг иссиғига ва ҳавонинг қуруқлигига яхши чидайди, улар қишки ҳароратнинг -30- 32 о С гача пасайишига чидайди. Нокнинг Ғарбий Европадан келиб чиққан навлари совуққа камроқ чидайди, улар- 26-28 о С да зарарланади. Беҳи - олма ва нокка нисбатан иссиққа кўпроқ талабчан,- 27 о С гача чидайди. Кечроқ гуллаганлиги сабабли баҳорги совуқлардан камроқ зарарланади. Ўрик – Ўзбекистонда эрта гуллайди ва шунинг учун гулларини кўпинча баҳорги совуқлар уриб кетади. Ёғочлиги яхши пишган бўлса, - 30 о С гача чидайди. Иссиққа чидамли. Шафтоли – совуқка чидамсиз. Бир йиллик новдалари ва гул куртаклари -22-26 о С да нобуд бўлади. Баҳорги совуқлардан гуллари кам зарарланади, чунки ўрикдан кеч гуллайди. Бодом - 22-25 о С совуққа чидайди, аммо бу шароитда мева куртакларини совуқ уради. Тиним даври қисқа, эрта гуллайди (феврал – март бошларида) ва шунинг учун кўпинча баҳорги совуқлардан зарарланади. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling