Мевачилик асослари doc


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

Мева ўсимликлари илдиз тизимининг ўсиши ва тупроқда 
жойлашиш харакатери тупроқ типи, таркиби ва унумдорлигига боғлиқ. 
Мева ўсимликларининг илдизлари анчагина чуқурликка кириб боради
шунинг учун тупроқнинг юқори қатламларигина эмас, балки она жинс 
(ҳайдалма қавати ости) қатламининг ҳам таъсир кўрсатишини ҳисобга 
олиш керак. 
Тупроқ зичлашиб, аэрация яхши бўлмаганда, оксид бирикмалар 
ўсимликка зарарли ҳисобланган чала оксидларга айланади. 
Тупроқ аэрациясига, айниқса, бодом, ўрик, шафтоли, анжир, гилос, 
кўпроқ жийда, смородина эса камроқ талабчан ҳисобланади. Тупроқ 
аэрацияси чуқур ҳайдаш ва тупроқни юмшатиш билан яхшиланади.
Тупроқ ости қатлами енгил кумли ва тош шағалли ерларда ҳам мева 
ўсимликлар яхши ўсмайди. Чунки, бундай тупроқлар сувни тез ўтказиб 
юборади, тез-тез суғоришни талаб этади ва озиқ моддалар осон ювилиб 
кетади.


76 
Тупроқ эритмаси реакциясига нисбатан мева дарахтлар уч гуруҳга 
бўлинади. Резавор мевалар учун нордон ва бироз нордон тупроқлар (рH 
4,6-5,7); цитрус ҳамда уруғ мевалилар учун бир оз нордон ва нейтрал 
тупроқлар (рH-6-7); данак мевалилар, айниқса ўрик, уруғмевалилардан 
беҳи учун кам ишқорли тупроқлар яхши ҳисобланади. 
Тегишли агротехнологик усулларни қўллаганда мева ва резавор-
мева экинлари Ўзбекистоннинг барча тупроқларида ўсади. Ботқоқлашган, 
ботқоқ, тош шағалли ҳамда шўрланган тупроқлар мелиорация 
тадбирларисиз кам яроқли ҳисобланади. 
Ўзбекистонда суғориладиган, механиқ таркиби енгил ва ўртача 
қумоқ, лёссимон бўз тупроқлар, шунингдек, ўтлоқ тупроқлар энг яхши 
тупроқлар ҳисобланади. 
Олма - механиқ таркиби ҳар хил бўлган турли типдаги тупроқларда 
ўсади; тўқ тусли бўз туроқларда мўл ҳосил беради. Тош – шағалли қатлам 
юза жойлашган ерларда ёмон ўсади, кам ҳосил беради, органик ўғитлар 
ҳамда тез-тез суғоришга талбчан бўлади. Тупроқ шўрига чидамсиз. Ер ости 
сувлар чуқур жойлашган ўтлоқ-ботқоқ ерларда яхши ўсади. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling