Мевачилик асослари doc


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

Ўрик учун пайвандтагларЎрик учун ўрикнинг маҳаллий клонлари 
(хашаки ўрик) дан етиштирилган уруғ кўчатлари энг яхши пайвандтаг 
ҳисобланади. Бу пайвандтагдан кучли ўсадиган, узоқ яшайдиган дарахт 
ҳосил бўлиб, у тупроқ танламайди, қурғоқчиликка чидамли бўлади. 
Кўчатзорларда ўрик кўчатини тўқ пушти ёки қизғиш рангли илдизидан 
осонгина билиш мумкин. У ўрикнинг бошқа маданий навларида яхши 
тутади. Хоразм ва Қорақалпоғистон ҳудудларида ўсадиган маҳаллий ўрик 
шўрга чидамлилиги билан фарқ қилади. Бўз тупроқларда пайвандтаг учун 
ўрикнинг маданий навлари: Хурмои, Мирсанжали, Исфарак каби маданий 
навларидан, шўрхок тупроқда эса Амударё бўйларида етиштириладиган 
маҳаллий ўрикнинг Оқ пайванди ва Қизил пайванди навларининг 
кўчатларидан фойдаланилади. 
Ўрик шафтолига пайванд қилинганда яхши ўсади, тез ҳосилга 
киради, лекин дарахтлари кам ҳосил беради ва узоқ яшамайди. 
Кўчатзорларда бу пайвандтагни сариқ рангли илдизларидан билиб олинади 
ва улар катталашиши билан тўқ қизил рангга киради. 
Аччиқ бодом ўрик билан ҳар доим яхши тутиб кетавермайди. Унга 
пайвандланган дарахтлар қурғоқчиликка чидамли бўлади. 
Олчадан пайвандтаг сифатида намлиги кам ва оғир тупроқ ерларда 
фойдаланадилар. 
Шафтоли учун пайвандтаглар. Маҳаллий шафтолилардан Оқ 
шафтоли уруғ кўчатлари энг яхши пайвандтаг ҳисобланади. Шўрга 
чидамли пайвандтаг сифатида Хоразм нав шафтоли тавсия этилади. Бу 
навнинг кўчатлари сизот сувлари юза бўлган ерларда ҳам яхши ўсади. 
Оддий, Бухоро бодоми – аччиқ мевали хилларидан, деярли 
суғорилмайдиган ва унумдорлиги паст ерларда, тоғли ва тоғ олди 
ҳудудларда пайвандтаг сифатида фойдаланилади. Бу пайвандтаг 
пайвандустга нисбатан анча кучли бўлганидан унинг пайвандланган жойи 
яхши тутади. 
Ўрик, тоғолча ва тиканли олчадан пайвандтаг сифатида 
Ўзбекистонда фойдаланилмайди. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling