154. Қонунларнинг ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қўлланилишининг мажбурий шарти қайси жавобда келтирилган?
А. Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниши
В. Сенат томонидан маъқулланиши
С. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланиши
Д.* Матбуотда эълон қилиниши.
155. Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенатда доимий асосда ишловчи Сенат аъзолари ўз ваколатлари даврида қандай фаолият билан шуғулланишлари мумкин?
А. Тадбиркорлик фаолияти билан
В. Ўз касбий фаолияти билан
С.* Илмий ва педагогик фаолият билан
Д. Ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан.
156.Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташ муассасаларида сақланаётган шахсларнинг таълим олиши ва мустақил билим олиши учун шароитлар яратиладими?
А.Шароитлар яратилмайди
В. Шароитлар яратилади
С. Чин кўнгилдан пушаймон бўлганларга шароитлар яратилади.
Д.* Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шароитлар яратилади.
157. Таълим муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини қайси давлат органи белгилайди?
А. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
В. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари
С.* Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
Д.Таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органлари.
158. Давлат таълим стандартлари, мутахассисларнинг билим савияси ва касб тайёргарлигига бўлган талаблар бажарилишини қайси давлат органи таъминлайди?
А. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
В. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари
С.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
Д.*Таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органлари.
159. Таълим муассасасини ким бошқаради?
А. Олий ва ўрта махсус таълим вазири
В. Таълим муассасасини ректори
С. Рахбар лавозимига тайинланган шахс
Д.*Таълим муассасасини унинг раҳбари.
160. Нодавлат таълим муассасаларига қабул қандай амалга оширилади?
А. Мулкдор томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
В. Нодавлат таълим муассасалари рахбарлари томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
С. Қонунчиликда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Д.* Давлат ўқув юртлари учун белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |