Мезозой эраси


Download 0.72 Mb.
bet3/9
Sana04.04.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1328840
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
mezazoy erasi

Органик дунёси. Мезозой денгиз ва океанларида ётқизиқларни табақалаш ва таққослашда фойдаланиладиган умуртқасизлар кенг ривожланган. Бунда аммонитлар, иккитавақалилар, тўрт ва олти нурли маржонлар ва булутлар устуворлик қилган. Игнатанлилардан денгиз типратиконлари ривожланган.
Мезозойда турфа умуртқасизлар билан бирга умуртқали ҳайвонларнинг вакиллари ҳам кузатилган. Денгиз ва океанларда тоғойли балиқларнинг сони кескин қисқарган ва уларнинг ўрнини суякли балиқлар эгаллаган. Триас давридаги қуруқликларда дастлабки сутэмизувчилар – ўлчами каламушдек келадиган митти жониворлар пайдо бўлган. Тишлари тузилишининг хусусиятлари бўйича улар ерқазувчи ҳайвонлар бўлган. Юра даврида патли қушлар ривожланган.
Ҳайвонлар орасида ерда, ҳавода ва сувда яшашга мослашган рептилиялар ҳукмронлик қилган. Рептилияларнинг қолдиғи Гондвананинг барча метрикларида топилган. Илк бор улкан рептилиянинг (динозавр) қолдиғи 1822 йили англиянинг Сассекс графлигида топилган.
Динозавр дастлаб инглиз зоологи Р.Оуэн томонидан тикланган. Унинг модели натурал катталикда бўлган. “Динозавр” атамаси “даҳшатли калтакесак” маъносини англатади.
Динозаврлар сайёрамизда тахминан 230 млн йил илгари Марказий Осиёда пайдо бўлган. Бу ҳудудлар кейинги 200-250 млн йил давомида денгиз қопламаган бўлиб, қуруқлик фаунаси ривожланиш учун қулай шароитлар яратган. Бу ерда ҳозирга қадар қадимда яшаган улкан ҳайвонларнинг қодиқлари топилмоқда.
Динозаврлар Марказий Осиёдан бошқа ҳудудларга тарқалган. Жанубга қараб динозаврлар Ҳиндихитой ва Австралияни эгаллаган. Шарқий Сибир орқали Аляскага ўтган. Ғарбда улар учун Европа, Ўрта Осиё ва Арабистоннинг бепоён ҳудудлари очилган. Кейинчалик динозаврлар Африкага ўтиб, унинг ҳудудларини эгаллаган.




227-расм. 1- листрозавр, 2-брахилофозавр,.3- суперзавр, 4-стегозавр, 5- анкилозавр, 6-цератопсид.

Юра даврида динозаврлар турли-туман бўлган (227-расм).
Динозаврларнинг суяги енгил бўлганлиги туфайли уларнинг ҳаракатланиши осон кечган. Ўтхўр динозаврлар энг йирик ўлчамларга эга бўлган. Танасининг узунлиги 25-30 м ва вазни 30-35 тоннагача борадиган динозаврлар маълум. Кейинги йиллари АҚШнинг Колорадо штатида вазни 130 тоннага борувчи гигант динозаврларнинг қолдиқлари топилган.
Бронтозаврнинг (Brontosaurus) вазни 30 тонна, узунлиги 20 м дан ортиқ бўлган (228-расм). У Шимолий Амераканинг юра ётқизиқларида топилган. Калтакесакоёқли бу динозаврлар (зауроподлар) ҳозиргача маълум бўлган энг йирик қуруқлик ҳайвони бўлган. Улар ўтхўр бўлишган, саёз сувларда юришни хуш кўрган ва соҳил бўйларида яшашган. Бронтозаврлар танасига нисбатан жуда кичик мияга эга бўлган.
Динозаврлар орасида вазни бўйича Шимолий Америка юрасидан топилган зауроподларнинг бошқа вакили – диплодоклар рекордсмен бўлган. Diplodocus carnegii тури бошидан думининг учигача 30 м гача етган (229-расм). Аммо уларнинг вазни узун, ингичка ва эгилувчан бўйни ва қамчига ўхшаган узун думли бўлганлиги туфайли бронтозаврларникига нисбатан енгил бўлган. Диплодоклар кўлларда ва уларнинг соҳилларида бундан тахминан 150 млн. илгари ҳаёт кечиришган; уларнинг қолдиқлари АҚШнинг Вайоминг, Юта ва Колорадо штатларида учрайди.



Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling