Мезозой эраси
Download 0.72 Mb.
|
mezazoy erasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Туз конлари.
Фосфорит конлари Шарқий Европа платформаси ҳудудида маълум. Заҳиралари бўйича дунёда энг йирик фосфоритли қамбар Африканинг шимолида Мароккашдан Сириягача чўзилган.
Туз конлари. Туркманистон ва Шимолий Америкадаги лагуна ётқизиқлари билан туз конлари боғлиқ. Маъдан конлари. Интрузив жинслар билан боғлиқ конлар Ўрта ер денгизи ва Тинч океани ҳаракатчан қамбарларида ривожланган. Кечки юра эпохасидаги энг характерли маъданлар бўлиб қалай, молибден, вольфрам, олтин, кумуш ва полиметалл конлари ҳисобланади. Бу маъданларнинг ҳосил бўлиши Байкалорти, Верхоян-Чукотка вилоятларида, Малакка яриморолида, Индонезия ва Кордильера тоғларида нордон интрузияларнинг ёриб кириши билан боғлиқ. Кавказдаги энг йирик Садон полиметалл кони юра ёшига эга. Юра вулканизи билан Альп, Болқон, Калифорниядаги марганец ва Кавказортидаги (Кафан) мис кони боғлиқ. Бўр ёшидаги нордон интрузиялар билан Тинч океани қамбаридаги полиметал ва олтин конлари боғлиқ. Қалай, қўрғошин ва олтин конлари Россиянинг шимолий-шарқида ва Шимолий Американинг ғарбида маълум. Қалайли қамбар Малайзия, Таиланд ва Индонезия ҳудудларидан ўтган. Қалай, вольфрам, сурьма ва симобнинг йирик конлари Хитойнинг жанубий-шарқида ва Жанубий Кореяда маълум. Жанубий Африка ва Ҳиндистондаги бўр ёшидаги кимберлит трубкаларида олмос конлари тўпланган. Эрта триас нураш қобиқлари билан Ўрол жанубида ва Ўрта Сибирнинг шимолидаги минерал бўёқларнинг конлари боғлиқ. Шимолий Қозоғистонда каолин гил конлари ривожланган. Континентал ётқизиқлардаги чўкинди уран конлари катта аҳамиятга эга. Уларнинг орасида энг йириги АҚШ даги Колорадо кони ҳисобланади. Мис, никел, кобальт, темир маъданлари ва графит конлари асосан Ўрта Сибирдаги трапп вулканизми билан боғлиқ. Триас ёшидаги олтин, кумуш, қўрғошин, рух, мис, қалай конлари Австралиянинг шарқий соҳилларида кузатилади. Бўр даврининг иккинчи ярмида Африка ва Австралияда латерит қопламалари шаклланган. Бокситларнинг анча йирик конлари бўр даврида ҳосил бўлган. Тўрғай ботиқлиги, Енисей кряжи, Жанубий Ўрол, Украина қалқони ва Ўрта ер денгизи қамбарида (Франциянинг жануби, Греция, Испания, Туркия, Эрон) мавжуд. Ёзув бўрининг йирик заҳиралари Шимолий Америка ва Шарқий Европа платформалари ҳудудларида тўпланган. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling