Мезозой эраси
-расм. Юра даврининг йирик ўтхўр бронтозаври
Download 0.72 Mb.
|
mezazoy erasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 230-расм. Йиртқич динозавр (Tyrannosaurus rex.). www.dinozavr-vernis.com 231-расм. Йиртқич динозаврлар
- Tarbosaurus bataar
228-расм. Юра даврининг йирик ўтхўр бронтозаври. www.dinozavr-vernis.com
Қуруқликда ҳаёт кечирган динозаврлар икки оёқли ҳайвонлар бўлган. Аммо улар нам, ўсимликларга бой бўлган жойларни хуш кўришган. Бу жониворлар ботқоқликларда юришга мослашган пардали уч панжали орқа оёқларга эга бўлган. Динозаврлар тухум қўйиб кўпайишган. Улар тухумларини, ҳозирги тошбақа ва тимсоҳлар каби, иссиқ қумга кўмишган. Динозаврларнинг баъзи вакиллари тўда-тўда бўлиб яшашган. Мезозой эраси бўр даврининг даҳшатли ва бақувват йиртқичлари бўлиб тарбазаврлар ва тираннозаврлар ҳисобланган (230, 231-расмлар). Улар кучли думига таяниб, иккита орқа оёқлари ёрдамида ҳаракатланган. Калта олдинги оёқлари, эҳтимол, ўлжасини ушлаш ва узиб олишга мўлжалланган. Бўйи жуда катта (узунлиги 14 ва баландлиги 6 м гача) бўлишига қарамасдан тарбозаврлар ва тираннозаврлар тез югураолишган. Думидан мувозанатловчи сифатида фойдаланиб, ўтхўр ҳайвонларни овлаш учун тез югуришган. Узунлиги 15 см гача борувчи ўткир тишли жағлари бу ҳайвонларни енгилмас қилишган.
Тираннозавр ўзоқ вақт давомида Ерда яшаган қуруқлик йиртқичларининг энг йириги деб келинган. Монтананинг (Шимолий Америка) юқори бўридан топилган бу динозаврнинг узунлиги 12 м ва балангдиги 5 м га етган. Аммо кейинчалик Муғулистоннинг юқори бўридан ундан ҳам катта йиртқич - Tarbosaurus bataar топилган. Тираннозавр ўлжасидан узунлиги 15 см га борадиган аррасимон тишлари билан йирик гўшт бўлагини юлиб олиши мумкин бўлган. Топилган оёқ изларининг кенглиги 76 см ва узунлиги 79 см, қадамининг узунлиги 3,76 м бўлган (230-расм). Рептилиялар аста-секин учишга мослашган ва ҳавода ҳам устуворликка эришган. Юра даврининг қанотли калтакесаклари ёки птерозаврлар ҳаво муҳитини эгаллаган дастлабки умуртқалилар бўлган. Улар юра даврининг бошида пайдо бўлган. Птерозаврлар юранинг охирида кенг ривожланган ва бўрнинг охирига келиб батомом қирилиб кетган. Уларнинг танаси нисбатан қисқа (50 см атрофида) бўлсада, қанотларининг узунлиги 1,80 м га етган. Бош суяги ва бўйни узун, учида “вимпелли” янада узун думи бўлган. Птерозаврлар суягининг ичи қушларники каби бўш бўлган; терисини сийрак жун қоплаган (233-расм).
Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling