232-расм. Тираннозаврнинг ўрдакбурун динозавр Trachodon annectens га ҳужуми. www.dinozavr-vernis.com
Юра даврининг ўрталарида птеродактиллар пайдо бўлган (234-расм). Улар анча самарали тузилган қанотларга эга бўлган ва ҳавода маневр қилиш учун думга эҳтиёжи бўлмаган.
Ўрта триасда дастлабки оддий ихтиозаврлар - миксозаврлар пайдо бўлган, юра даврида гуркираб ривожланган ва мезозой эрасининг охирида қирилиб кетган. Бу денгиз рептилияларининг узунлиги 2 м гача борган.
Рептилиялар орасида ихтиозаврлар энг мукаммал тузилган. Ташқи кўринишидан удар дельфинларга ўхшаш бўлишган, аммо тумшуғи узунроқ бўлган (235,236-расмлар). Ихтиозаврларнинг узунлиги 5-6 м ни ташкил этган. Олд ва орқа оёқлари сузгичларга айланган бўлиб, олдингилари орқадагиларига нисбатан анча яхши ривожланган. Ихтиозаврлар бошқа рептилиялардан тирик бола туғиши билан фарқ қилган.
233-расм. Птерозаврлари. www.dinozavr-vernis.com
|
234-расм. Птеродактил. http://wwlife.ru
|
Оғзида одатда 200 га яқин ўткир тишлари бўлган. Ихтиозаврлар орасида, эҳтимол, кальмарлар билан озиқланган тишсиз шакллари ҳам бўлган. Ўлган урғочи ихтиозаврлар ичидан уларнинг тирик бола туғиб, кўпайганлигидан далолат берувчи қолдиқлар топилган.
235-расм. Дастлабки оддий ихтиозавр – миксозавр. www.dinozavr-vernis.com
|
236-расм. Stenopterygius авлодига мансуб ихтиозаврлар. www.dinozavr-vernis.com
|
Бўр даврининг ҳайвонот дунёсида дастлабки қушлар ва сутэмизувчилар (халтали) пайдо бўлади, балиқлар ҳам ривожланади. Қушлар ва сутэмизувчилар йирик рептилияларнинг ўрнини эгаллашган.
Фанга маълум бўлган қушларнинг энг қадимийси археоптерикс (Archaeopteryx lithographica) ҳисобланади. Бу каптардек келадиган қуш бўлган (237-расм). Бош суяги, қанотлари ва думининг тузилиши судралиб юрувчиларнинг яқин қариндошлигидан далолат беради. Жағларида майда конуссимон тишлари бўлган; боши шох моддасидан иборат тангачалар билан қопланган. Олдинги оёқлари қанотларга айланган, аммо ҳали ўткир тирноқларга эга бўлган учта эркин бармоқлари сақланиб қолган. Археоптерикснинг қолдиғи ҳозиргача фақат Золнхофеннинг (Германия) юқори юрасидан маълум. Барча қушларнинг аждоди бўлиб протоавис саналади (238-расм).
Бўр даври қушлари рептилияларнинг баъзи ўзига хос морфологик хусусиятларини, масалан алвеолаларда жойлашган конус шаклидаги тишларини сақлаб қолган. Улардан бири – гесперорнис (шўнғувчи қуш) – денгизда яшашга мослашган.
Do'stlaringiz bilan baham: |