Мўғиллар хукмронлиги даври тарих фалсафаси Режа: Араб-ислом дунёвий фалсафасининг вужудга келиши


Араб-ислом тарихшунослик мактабининг йирик номаёндалари


Download 60.67 Kb.
bet2/5
Sana27.10.2023
Hajmi60.67 Kb.
#1727446
1   2   3   4   5
Bog'liq
мўғиллар даври

Араб-ислом тарихшунослик мактабининг йирик номаёндалари. Араб –
ислом тарихшунослик мактабининг дастлабки вакиллари сифатида ал- Мадоиний,
Балазурий ва Диноварийларни кўрсатиш мумкин. Абулҳасан Али ибн Муҳаммад алМадоиний (840 йиливафот этган) йирик араб тарихчиларидан бири бўлиб, 200 дан
ортиқ асар ёзиб қолдирган. Бу асарлар VII-VIII асрлардаги шарқ мамлакатларида
бўлиб ўтган ижтимоий-сиёсий воқеаларни қамраб олган. «Ахбор ул-хулафо»
(Халифалар ҳақида хабарлар), «Китоб ал-Маозий» (Урушлар ҳақида китоб), «Наср
ибн Сайёр ҳақида китоб» ва бошқа шу каби асарларда Ўрта Осиё тарихига оид
фикрлар ҳам билдирилади. Тарихчилар ал-Мадоиний комплятор (аввалги асарлардан
фойдаланиб ёзувчи) эканлигини ва ўз асарларини эпик жанрда достонларга ўхшатиб
ёзганлигини таҳкидлайдилар. Лекин унинг асарлари бизгача фақат бошқа
муаллифларнинг асарлари орқалигина этиб келган.
Яна бир тарихчи олим Балазурий ал-Мадоиний шогирди бўлиб, 892-йили вафот
этган. Унинг «Китоб футуҳ ал-булдон»( Мамлакатларнинг забт этилиши ҳақидаги
китоб) ва «Китоб ансолб аш-шараф» ( Шарофатли кишиларнинг насаблари ҳақидаги
китоб) асарлари кенг шуҳрат топган. Бу асарларда ҳам сиёсий ва иқтисодий тарихга
оид муҳим фикрлар билдирилган.Лекин ат-Табарийнинг асарлари юқорида кўриб
чиқилган китоблардан кескин фарқ қилади. Ат-Табарий араб тарихчиларидан
биринчи бўлиб тарихий воқеа ва ҳодисаларни аниқ тарихий далиллар асосида ёза
бошлаган эди. Ат-Табарий (839 - 923) йирик қомусий олим ҳисобланади. Абу Жаҳфар
Муҳаммад ибн Жарир ат-Табарий Эроннинг Табаристон вилоятига қарашли Омул
шаҳрида тузилган бўлиб, умрининг кўп қисмини Боғдодда ўтказган. У илоҳиёт,
ҳадис, тафсир ва фикҳ йўналишида ҳам илмий фаолият олиб бориб,бу борада 10дан
ортиқ асар ёзган. Унинг тарихшуносликдаги энг муҳим асари «Тарих ар-расул ва-алмулк» ( Пайғамбарлар ва мамлакатлар тарихи)дир. Гарчи Табарий ҳам қадимий
тарихга оид кўплаб маълумотларни мулоҳазаларсиз келтирган бўлса-да, воқеаларнинг
йилма-йил, яъни хронологик тартибда баён этилганлиги унинг катта ютуғи эди.
Ат-Табарийнинг тарихга бағишланган асарида Сосонийлар Эронининг
Эфталийлар, Турк хоқонлиги билан муносабати ва олиб борган алоқалари хусусида
жуда ишончли маълумотлар, фикрлар келтирилади. Бу фикрларни Византия
манбалари ҳам кўп ҳолларда исботлайди. У ўзидан аввал яшаб ўтган араб
тарихчиларидан асарларида илк бор тарихий фактларни ҳам келтириб ўтганлиги
билан ажралиб туради.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, турли воқеалар, қиссалар ва ҳикояларни ўзаро
боғлиқ ҳолда умумлаштириб кенг кўламда таҳлил этган тарихий асарларнинг пайдо
бўлиши IХ асрнинг иккинчи ярмига тўғри келишини таъкидлаш мумкин.
Табарийнинг таҳлил этилган асари араб-ислом тарихшунослик мактабининг илк
даврини якунловчи ва уни янги босқичга олиб чиқувчи асар ҳисобланади.
Яна бир қомусий олим Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал- Беруний (973-
1048) бўлиб тарихга оид ҳам бир неча муҳим асарлар ёзган. Унинг асарлари
фактларга бойлиги ва бу фактларнинг жиддий таҳлил этилганлиги билан ажрилиб
туради.
Улардан бири «Осор ул-боқия ан-ал-қурун ал-фолия» (Қадимги халқлардан
қолган ёдгорликлар) бўлиб, «Хронология» деб ҳам номланади. У 1000 йил Журжонда
ёзиб тамомланган Асарда юнонлар, румликлар, эронийлар, ҳиндлар,сўғдийлар,
хоразмликлар, христанлар, яҳудийлар ва бошқа халқларнинг исломиятгача бўлган
ижтимоий ва маданий ҳаёти ҳамда тарихи баён қилинган. Асар 1957 ва 1968 йилларда
рус ва ўзбек тилларида нашр этилган.
«Китоб ул-мусаммара фит ахбори Хоразм» (Хоразм ҳақидаги ахборотлар
102
хусусида суҳбатлар) Берунийнинг яна бир муҳим тарихий асаридир. У «Тарихи
Хоразм», «Машоҳили Хоразм» (Хоразмнинг машҳур кишилари) билан ҳам маълум
ғазнада ёзилган. Асарда Хоразмнинг Султон Маҳмуд Ғазнавий қўшини томонидан
босиб олинишидан (1017-йил) то салжуқийлар хуружи (1043-44 йилгача)ўтган давр
ичидаги ижтимоий сиёсий тарихидан баҳс юритилади. Афсуски бу муҳим асар
бизнинг замонимизгача этиб келмаган. Айрим парчалар Абулфазл Байҳақийнинг 1056
йили ёзиб тамомланган «Тарихи Байҳақ», Ёқут Ҳамавийнинг «Мўжам ул-булдон»
асарида сақланиб қолган.
Олимнинг яна бир тарихий асари «Китоб таҳқиқ моли – ал-Ҳинд мин мақула
мақбула фи ақл ва-ал-марзула» (Ҳиндларнинг ақлга сиғадиган ва сиғмайдиган
таълимотларининг таъқиқ этиш) деб аталади. Бу асар 1035-йили Ағфонистоннинг
Ғазна шаҳрида ёзилган. Мазкур асар жуда катта далилий маълумот: санскрит
тилидаги китоблар, олимнинг шахсий кузатишлари натижасида тўпланган далилий
маълумот асосида ёзилган. Унда Ҳиндистоннинг географик ҳолати, ҳиндларнинг
ижтимоий-сиёсий тузуми, дини, урф-одатлари, тарихи ва нақл-ривоятлари ўша
замонда Ҳиндистонда амалда бўлган оғирлик ва ҳажм ўлчовлари ҳақида сўз боради.
Асар кўпроқ Ҳиндистон номи билан машҳур. Беруний тарихий асар ёзишда тарихий
факт ва далилларни жиддий таҳлил этишни зарурий шарт деб билган. У ишончсиз
манбаларни аёвсиз танқид қилганлиги билан ҳам ажралиб туради.
Араб-ислом тарихшунослик мактабининг чўққиси ибн Халдун ҳисобланади. У
(1332 - 1406) илк бор мусулмон дунёсида тарихни ҳикоя қилиб беришдан ташқари,
тарихий воқеа ва ҳодисаларнинг ўзаро сабабий боғланишларини, умумдунё тарихий
тараққиёти қонуниятларини ўрганишга ҳаракат қилди. Ибн Халдун тарихни
парагматик яъни тарихни ташқи боғланиши ва изчиллиги асосида баён этиш борасида
ҳам маълум бир ютуқларга эришди. У табиат ва инсоният тарихи ўртасида диалектик
алоқа мавжудлигини исботлаш учун ҳаракат қилган эди. Ибн Халдун қуйидаги асосий
қоидаларга суянар эди: кишилик жамияти тарихи ҳам табиат ҳаёти каби умумий
бўлган муҳим қонунларга бўйсунади ва халқлар ҳаётида бу қонунларнинг намоён
бўлиши тарихий ҳақиқатнинг асосий мезони бўлиб хизмат қилади. Ибн Холдуннинг
бу қарашлари 200 йил давомида тарих ва фалсафа тарихи соҳасида қизғин баҳсларга
сабаб бўлди. Европа ва асосан, араб олимлари Ибн Холдун асарларининг тарихий
мазмунини объектив равишда ўрганиш асосида унинг таълимоти диний асарлар
билангина боғлиқ эмаслигини ва у тарихий тараққиёт қонунларининг характери
ҳақида бир қатор илмий фикрлар баён қилганлигини таъкидлайдилар. Ибн
Холдуннинг тарихий социологик таълимоти унинг «Инсонлар ижтимоий ҳаётининг
моҳияти » номли «Муқаддима» деб ҳам аталувчи асарида акс этган. Унда Ибн Холдун
тарихчининг вазифалари ҳақида: «тарихчи сиёсий асарлар билан таниш бўлиши ва
рўй бераётган барча воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини, амалдаги ҳуқуқий
муносабатларнинг ўзаро фарқини турли халқлар, мамлакатлар ва даврлар ижтимоий
ҳаётининг хусусиятлари турмуш тарзи, мафкураси ва бошқа кўринишларини билиши
лозим. Тарихчи ўтмишни ҳозирги кун билан таққослай олиши, уларнинг ўхшаш
томонлари ва тафовутларинин фарқлай билиши, бу ўхшашлик ва тафовутларнинг
сабабларини топиши зарур. Давлатларнинг ва динларнинг келиб чиқишини билиши
керак ».
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, тарихчи жамиятда юз бераётган барча
воқеа-ҳодисаларни ва уларнинг сабабларини тушунтириб бериши лозим. Ибн Холдун
тарих фанининг назарий асосларини кенг таҳлил этиб, катта ютуқларга эришган
бўлса-да, кейинги даврда яшаган араб ислом тарихшунослик мактабининг вакиллари
улардан фойдалана билмади.
Араб Ислом тарихшунослик мактаби жаҳон тарихшунослигининг ажралмас
қисми бўлиб, унинг ривожланишига катта ҳисса қўша олди.
103

Download 60.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling