Мўғиллар хукмронлиги даври тарих фалсафаси Режа: Араб-ислом дунёвий фалсафасининг вужудга келиши


Берунийнинг тарих фалсафаси (973-1048)


Download 60.67 Kb.
bet4/5
Sana27.10.2023
Hajmi60.67 Kb.
#1727446
1   2   3   4   5
Bog'liq
мўғиллар даври

Берунийнинг тарих фалсафаси
(973-1048)
Улуғ Шарқ мутафаккири Абу Райхон Мухаммад Ибн Ахмад ал-Беруний
Шарқ тафаккур оламининг ўзига хос йўналишини очиб берди ва инсоният тарихи,
унинг вужудга келиши, тараққиёти хамда таназзуллари атрофидаги мавжуд
фикрларга аниқлик киритди. Турли зиддиятли қарашларни бутун мохияти билан
ўрганиб, унга ўзига хос ёндошиб мавжуд қарашларни кескин тарзда бойитиб, унинг
ўзанини ўзгартириб юборди. Аниқроқ қилиб айтганда, Беруний оламнинг яралиши,
инсоннинг вужудга келиши, халқларнинг тараққиёт босқичлари, тарихий воқеалар,
табиий ходисалар, уларнинг мохиятини илмий асосда ўрганиш мактабини яратди.
Ушбу мактаб бугун мохият- эътибори билан дастлаб Шарқ, кейинчалик Ғарб
фалсафий тафаккурининг тамал тошини қўйди.
Берунийнинг 1030 йилда ёзган ва «Хиндистон» номи билан машхур бўлган
«Тахқиқ мо ли-л-хинд мин маъқула мақбула фи-л-ақл ав марзула», яъни
«Хиндларнинг ақлга сиғадиган ва сиғмайдиган таълимотларини аниқлаш» деб
номланган асарида баён этилган бетакрор илмий ғоялар одам ва олам хақидаги
тасаввурларни кескин ўзгартириб юборди. Бу асар бутун мохияти билан тарих
фалсафасининг ўзига хос ва ноёб кўринишидир. Унда инсоният тараққиёти, унинг
омиллари ва мохияти дунёвий тафаккур орқали тадқиқ этилди ва кутилмаган
хулосалар илмий асосланган холда ўртага ташланди.
Асарнинг ўзига хос тарихий, илмий ва фалсафий қадрияти шундаки, у хамон
жахон халқлари тарихини ўрганишда мухим манба бўлиб хизмат қилмоқда ва тарих
фалсафаси тараққиётида, тарихни фалсафий англаш жараёнида забт этиб бўлмас
чўққи даражасига чиқди. Дархақиқат, бу асарга Мағрибу Машриқ олимлари, йирик
мутахассислари доимо қизиқиш билан қарайдилар. Уни жуда катта эхтирос билан
ўқийдилар. Шунинг учун хам таниқли олим В.Р.Розен «Шарқ ва Ғарбнинг қадимги ва
ўрта асрдаги бутун илмий адабиётида бунга тенг келадиган асар йўқ»57, деган эди.
Асар гарчи «Хиндистон» деб номлансада, «хиндларнинг ақлига сиғадиган ва
сиғмайдиган таълимотларни аниқлаш»га бағишланган бўлсада, уни бутун мохияти
билан инсоният ўтмишининг тарихий-фалсафий талқинини, илмий-назарий ечимлари
ва асослаган хулосаларини назарда тутиб ушбу йўналишда Ғарбу Шарқнинг бутун
дунё динлари қарашлари ва дунёвий тафаккур ўлчовларининг синтези сифатида юзага
келган нодир асар дейиш мумкин. Аслида хам шундай. Зотан, унда инсон келиб
чиқишининг диний ва дунёвий қарашлари, инсоният тараққиётининг турли
босқичлари, даврлари, подшоликлар ва пайғамбарларнинг дунёга келиши, уларнинг
жамият тараққиётидаги ижтимоий, маънавий, маданий ва ахлоқий таъсирлари,
қарашлари ва муносабатлари қиёсий тарзда ўрганилади.
Берунийнинг ушбу асари ўз даврининг мутлоқ ягона воқелиги эмас эди.
Чунки бу пайтда подшоликлар ва пайғамбарлар хаётига бағишланган турли-туман
хотиралар, афсоналар ва ривоятларга асосланган маънавий-маърифий асарлар,
саёхатномалар, бадиалар кўпдан кўп ёзилган эди. Берунийнинг дахолик қудрати
шундаки, у ўзигача яратилган ва мавжуд бўлган манба ва адабиётларнинг энг
асосийларини мумкин қадар чуқур ўрганиб, уларнинг хар бирига муносиб бахо бериб,
энг асосли хулосаларни илгари сурди. Бу хулосалар хозирга қадар илмий янгилиги,
долзарблиги, назарий асосланганлиги, мухим концептуал ахамиятга эгалиги ва улкан
ижтимоий мохият касб этганлиги билан алохида қадрли.
57 Розен В.Р. Рецензия на издание арабского текста Индии. 380, РАО. III, СПб. 1881. Стр-147. Қаранг. Беруний.
Танланган асарлар. 1-жилд, «Фан». Т.: 1968. 10-бет.
110
Тарихни ўрганар экан, инсоният келиб чиқиши ва унинг ривожланиш
динамикасини тахлил қилар экан, Беруний хақиқатга ишонмовчи кишилар билан
мунозара қилиб, уларни скептицизмда айблайди ва булар «қатъий хужжатларни қабул
этишда худди шердан қўрқиб қочган эшаклардек қочадилар»58, - дейди.
Шарқ тарих фалсафасининг ўзига хослиги шундаки, унда турли даврларда
хукм сурган подшоликлар ва уларнинг сулолалари тарихий давр сифатида қабул
қилинади ва ана шу даврда юз берган барча воқеалар, маънавий-ахлоқий мезонлар,
маданий ва ижтимоий тараққиёт бевосита ана шу подшоликлар ва уларнинг
сулолалари юргизган сиёсат асосида ўрганилади.
Беруний хам ана шу тартиботдан унумли фойдаланган. У ўзининг «Осор албоқия» деб номланган асарида турли даврларда хукм сурган подшоликлар ва
сулолаларнинг кўпдан кўп жадвалларини киритган: Македониялик батлимуслар
(птолемейлар), рум, христиан, қадимги Эрон, сосонийлар сулоласи подшохлари, араб
халифалари (уммавийлар ва аббосийлар) кабиларнинг ўз даврига хос шажаравийтарихий жадвалини яратди. Улар ўта аниқ ва ишончли манбалардан олинганлиги,
подшохларнинг хукмронлик қилган даврлари деярли тўғри кўрсатилган. Улар бошқа
тарихий китоблар билан солиштириш натижасида тўла исбот этилганлиги билан
алохида ажралиб туради. Берунийнинг ушбу асари инсоният тарихини ўрганувчи
мутахассислар, тарихчилар, социологлар, файласуфлар, этнографлар ва демографлар
учун мухим манба бўлиб хизмат қилмоқда59.
Атоқли манбашунос Исматулла Абдуллаев Берунийнинг «Қадимги
халқлардан қолган ёдгорликлар» («Осор ал-боқия») асари хусусида фикр юритар
экан, аллома ўз даврининг ижтимоий мухити, кишилик тарихий тараққиёти, халқлар,
урф-одатлар, маданиятлар ва оламни англаш борасидаги қарама-қарши фикрларни
анча чуқур эгаллаганлигини баён этади. Жумладан, Беруний юнонлар, румликлар,
эронийлар, суғдийлар, хоразмликлар, харронийлар (юлдузга топинувчилар),
қибтийлар, христианлар, яхудийлар, исломгача бўлган араблар ва мусулмонларнинг
вақт ўлчовлари, йил хисоблари, хайитлари ва муқаддас кунларини ижтимоийтарихий, маданий ва маърифий жихатдан анча чуқур ўрганган. Бу инсоният тарихини
бевосита фалсафий ўрганиш, мантиқий хулосалар чиқаришга асос бўлган.
Берунийнинг тарих фалсафаси айни ана шу турли халқлар, мамлакатлар,
минтақаларда мавжуд турмуш тарзи орқали ривожланиш омиллари, тараққиёт
йўналишларини ўрганади ва тегишли хулосалар чиқаради. Бу бевосита антропология,
антропогенез, демография ва этнография билан боғлиқ бўлган қомусий тадқиқот
усулини тақозо этади.
Беруний қадимги халқлар тарихи, уларнинг маънавий-маданий ёдгорликлари,
ижтимоий-ахлоқий қарашлари хусусидаги ушбу асарини қандай мақсадда ёзганини
қуйидагича ифода этади: «Адиблардан бири мендан (турли) халқлар хақидаги
тарихлар, уларнинг бошланишлари ва шохобчалари, яъни ойлар ва йиллари устида у
тарих эгаларининг ихтилофлари ва бу ихтилоф сабаблари машхур байрамлар, (хар
хил) вақтлар ва юмушлар учун белгиланган кунлар, миллатларнинг баъзиси амал
қилиб, баъзиси амал қилмайдиган бошқа (маросимлар) хақида сўради ва мени имкон
борича уларни жуда равшан баён этиб, ўқувчи фахмлайдиган, (турли) китобларни
ахтариш ва шу китоб эгаларини суриштиришга эхтиёж қолмайдиган (бир асар
ёзишга) даъват этди»60.

Download 60.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling