Мўғиллар хукмронлиги даври тарих фалсафаси Режа: Араб-ислом дунёвий фалсафасининг вужудга келиши
Форобий фалсафаси: инсон – жамият – жараён
Download 60.67 Kb.
|
мўғиллар даври
Форобий фалсафаси: инсон – жамият – жараён
Тўлиқ номи Абунаср Мухаммад бин Тархон бин Ўзлуҳ бўлган Форобий жахон фалсафий тафаккури тараққиётида ўзига хос сахифа очган буюк файласуфлардандир. У Уйғониш даври мутафаккирларининг йирик намояндаси сифатида тафаккур оламида ўзига хос йўл очди. Жумладан, инсон, жамият, тарихий жараён, давлат ва бошқарув борасидаги фалсафий қарашларга асос солди. Албатта, Форобий юнон алломалари Афлотун ва Арасту фалсафаси билан ўз замондошларидан кўра кўпроқ шуғулланган, унинг мохитятини бошқалардан кўра чуқурроқ тушунган ва ўзлаштирган эди. Натижада шундай новаторлик йўлини топдики, айни ана шу қадимги юнон фалсафасининг ўз даври қарашлари ва эхтиёжлари нуқтаи назаридан кутилмаган холатда янги қирраларини очиб, уни бойитди, ривожлантирди. Яна шунга алохида эътибор бериш керакки, Форобий фалсафий қарашларига муносабатда, уни тушуниш ва талқин этишда хамон Шўро империяси сиёсати ва коммунистик мафкура талаблари сақланмоқда. Алломанинг ғоят серқирра илмий мероси умумий ва юзаки, замонасоз маълумотлар шаклида баён қилинмоқда. Форобий фалсафасининг барча қирралари, кўлами ва илмий-назарий ахамияти бир ёқлама, яъни дунёвий тафаккур тарзи меъёрларига мос томонлари тадқиқ этилмоқда. Вахоланки, Форобийнинг илмий-фалсафий феномени дунёвий ва диний қарашлар ўзаро кесишган жойда яққол намоён бўлади. қомусий билимлар мажмуи бўлган ушбу холатни академик М.Хайруллаев тўғри талқин этади ва унинг қатор сохалар бўйича илмий қарашлари яхлит тизими хақида фикр юритади хамда уларни санаб ўтади: Тил хақидаги билим, мантиқ, математика, оптика, сайёралар, мусиқа, оғирлик, механика, табиий ва илохий илмлар (метафизика), сиёсат, юриспруденция (фиқх), мусулмон теологияси (калом) ва бошқалар40. Демак, Форобий хар қандай қарашлардан қатъий назар инсон ва хаёт фалсафасининг ёрқин ижодкори. У фан ва хаёлот, илмий-назарий тахлил ва вахийликнинг муштарак йўлини топа билди. Худди ана шу жихати билан дунёвий тараққиётга, илк уйғониш даври цивилизациясига мисли кўрилмаган хисса қўшди ёки С.М.Хотамий ибораси билан айтганда “Форобий – ислом фалсафаси ва мустахкам рационал (ақлга асосланган) тафаккур тизимини яратган одам. Унинг мактаби юнон файласуфлари қарашлари билан жамийки ўхшаш жихатларига қарамай, умуман олганда хам, алохида томонларини олганда хам, нодир ходисадир”41. Инсон ва жамият, инсон ва табиат, олам ва одам ўртасидаги муносабатлар дунёвий тафаккур асосида Форобий закоси билан бутунлай янгича талқин этилди. Бу даврда мавжуд бўлган илохий қарашлар, ислом тафаккур тарзи илк бор дунёвий фанлар билан уйғун холда тахлил қилинди. Ана шу тарзда жамият тараққиёти қонуниятлари, инсоният тадрижий ривожининг асослари ва кишилик жамияти шаклланиши, ривожланиши ва тараққий топишининг ўзига хос талқини Форобий мактабида вужудга келди. Бу мактабда фалсафий ва табиий фанлар бир-бирини тўлдирадиган, шаклан турлича, мохиятан муштарак холда ўзига хос мақомга эга бўлди. Дархақиқат, Форобийнинг буюклиги ва фалсафада беназирлиги, фалсафий тафаккурининг инсон хаётини ва истиқболини рационал ўрганишдаги кенг имкониятлари шундаки, у илмнинг барча сохаларида ўзигача бўлган даврда биринчи бўлган шахсдир. Масаланинг иккинчи томони хам борки, Форобий яратган буюк 40 қаранг. Хайруллаев М. Шарқнинг машхур мутафаккири. Абу Наср Форобий. “Фозил одамлар шахри”. Т., қодирий номидаги халқ мероси нашриёти. 1993. 7-бет. 41 Хотамий С.М. Ислом тафаккури тарихидан. Т., “Минхож” нашриёти. 2003. 65-бет. 104 мактаб туфайли дунё фалсафий тараққиёти, унинг барча ютуқлари бевосита Форобий қарашларининг асосида қурилган. Бу – шубхасиз. Буни Саййид Мухаммад Хотамий қуйидагича изохлайди: “Шариат, тариқат ва рационализмнинг хамда нимаики Ислом цивилизацияси ўз чўққисида борлиқни шархлаб тушунтириш, хаёт йўлини кўрсатиш борасида эришган бўлса, жамлаб ифодалаган “Садрул Мутолихин” китобидан кейин бирор арзигулик ғоя дунёга келмади. Мазкур китоб эса шу сохада якуний тўпламдай бир асардир”42, деган эди. Форобийнинг инсон ва жамият хақидаги рационал фалсафаси бевосита тарихий тараққиёт, тарихий ривожланиш асослари, унинг ўзига хос омиллари дунёвий ва диний қарашларнинг синтези сифатида юзага келдики, бу инсоният Download 60.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling