Microsoft Word Ñåïñèñ 2021 óçá \(1\))


Аъзолар дисфункцияси ёки шикастланишини


Download 1.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/46
Sana22.04.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1378421
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   46
Bog'liq
akusherlik-sepsisi

Аъзолар дисфункцияси ёки шикастланишини 
Аъзолар дисфункциясининг оғирлик даражасини клиник симптомлар, лаборатор текширув усулларининг 
маълумотлари, терапевтик аралашувларни ўз ичига олган турли баҳолаш шкалалари ёрдамида аниқлаш 
мумкин. Ушбу баҳолаш тизимларининг ўртасидаги фарқлар ҳисоботларда номувофиқликларга ҳам олиб 
келади.
Ҳозирги вақтда SOFA (Sequential Organ Failure Assessment) шкаласи қўлланилиш бўйича устун туради. SOFA 
шкаласи барча беморларни олиб бориш воситаси сифатида эмас, балки фақат сепсис билан касалланган 
беморларни баҳолаш воситаси сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган.
1В 
Сепсис ва септик шокда полиорган етишмовчилигининг диагностикаси ва оғирлик даражасини 
баҳолаш SOFA шкаласи бўйича ўтказилиши керак.
SOFA шкаласи аъзолар тизимлари ишлашининг нормадан четланиш даражасини баҳолайди ва терапевтик 
аралашувларни ҳисобга олади. Бироқ, ҳисоблаш учун лаборатор кўрсаткичлар зарур, яъни: респиратор 
индекс, тромбоцитлар миқдори, креатинин ва билирубин даражаси. Аъзолар дисфункциясининг оғирлик 
даражасини баҳолаш учун бошқа шкалалар ҳам мавжуд, уларнинг баъзилари статистик моделларни ўз 
ичига олади, бироқ, улар SOFA шкаласи каби оммалашмаган. 
Кома даражасини баҳолаш бўйича Глазго шкаласи 
Клиник белгилари 
Реакцияси 
Балли 
Кўзни очиш 
Тўсатдан 

Товушга (овозга) 

Оғриққа 

Кўзини очмайди 

Ҳаракат реакциялари 
Кўрсатмаларни тўғри бажаради 

Нина санчган жойни қўли билан ҳимоя қилади 

Нина санчганда оёқ-қўлларини тортиб олади 

Нина санчганда оёқ-қўллари тоник ёзилиб қотиб қолади 

Нина санчганда оёқ-қўллари тоник букилиб қотиб қолади 

Йўқ 

Нутқ реакциялари 
Нутқ бузилмаган 

Нутқи чалкашган 

Сўзларда боғлиқлик йўқ 

Узуқ-юлуқ нутқ товушлари 

Йўқ 

Баллар жами: 15 – ҳуши бузилмаган, 13-14 – карахтлик, 9-12 – сопор, 4-8 – кома (8 – енгил, 7-6 – ўрта, 
4-5 – оғир), 3 – мия ўлими. 


16 

Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling