Microsoft Word Ñåïñèñ 2021 óçá \(1\))


Сепсис, септик шокнинг клиникаси


Download 1.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/46
Sana22.04.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1378421
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   46
Bog'liq
akusherlik-sepsisi

Сепсис, септик шокнинг клиникаси 
Сепсис, септик шокнинг клиник мезонлари 
Сепсис ва септик шок учун таърифларнинг III-халқаро консенсусининг тавсияларига кўра сепсис 
ва септик шокни ташхислашда қуйидаги клиник белгилардан фойдаланиш зарур: 
Сепсиснинг клиник мезонлари: инфекциянинг ўчоғи + аъзолар дисфункцияси. 
Инфекция туфайли SOFA шкаласи ≥ 2 баллга ўткир ўзгариши сепсис-индукцияланган аъзолар 
дисфункциясининг асосий бўғини ҳисобланади, бу умумий ўлим даражасининг тахминан 10% 
ни акс эттиради. 
Септик шокнинг клиник мезонлари: сепсис + вазопрессор қўллаб-қувватлашни бошлашни 
талаб қиладиган артериал гипотония (ЎАҚБ < 65 мм сим. уст.) ва/ёки муқобил инфузион 
терапия ўтказилишига қарамасдан лактатнинг концентрацияси > 2 ммоль/л га ортиши. 
Илгари септик шок фақат артериал гипотония мавжудлиги билан аниқланган. Ҳозирги вақтда 
гипотония кеч намоён бўлиши мумкинлиги ва тўқималарнинг гипоперфузияси гипотониядан 
аввал содир бўлиши тан олинган. Лактат даражаси, тўқималар перфузиясининг билвосита 
маркери сифатида вазопрессор терапияга қўшимча равишда септик шок ташхисига киритилган. 


15 
Сепсис, септик шокнинг клиник мезонлари 
Сепсис 
Инфекциянинг ўчоғи + аъзолар дисфункцияси. 
Аъзолар дисфункцияси SOFA шкаласи бўйича баҳоланади: 
1. PaO
2
/FiO
2
(респиратор индекс/оксигенация индекси) 
2. тромбоцитлар миқдори 
3. қон зардоби билирубинининг даражаси 
4. ўртача артериал қон босими 
5. Глазго бўйича кома оғирлик даражасини баҳолаш 
6. қон зардоби креатининининг даражаси ёки диурез. 
Септик шок 
Инфекциянинг ўчоғи + аъзолар дисфункцияси + вазопрессор қўллаб-қувватлашни 
бошлашни ва суюқликларни юборишни талаб қиладиган персистловчи артериал 
гипотония (ЎАҚБ < 65 мм сим. уст.) ва/ёки муқобил инфузион терапия ўтказилишига 
қарамасдан лактатнинг концентрацияси > 2 ммоль/л га ортиши. 

Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling