17
Windows дастурининг ташқи кўриниши.
Windows дастури ишга тушганда монитор экранида унинг
Иш столи (
Рабочий
стол) пайдо бўлади ва у экранни тўлиқ эгаллайди. Иш столини уч қисмга ажратиш
мумкин:
Ишчи соҳа (
Рабочая область),
Масалалар сатри (
Строка задач),
Пуск
(Бошла) тугмаси.
Экраннинг асосий қисмини
Ишчи соҳа эгаллайди.
Унда турли
дастурлар
ва
ҳужжатларга
оид
ёрлиқлар жойлашган бўлиб, уларнинг
ҳар
бири мос дастурларни ишга
тушириш, керакли ҳужжатларни очиш
учун хизмат қилади. Экраннинг
пастки қисмида
Масалалар сатри
жойлашган бўлиб, у
асосан жорий
пайтда ишлаётган дастурлар ҳақида
маълумот бериш ва уларни бошқариш
учун хизмат қилади. Бу сатрнинг чап
томонида
тезда ишга тушириладиган
дастурларнинг ёрлиқлари жойлашган. Ўнг томонида эса компьютер ишга
тушганидан
бошлаб ишлай бошлайдиган, асосан турли хизмат кўрсатувчи
дастурларнинг ёрлиқлари жойлашган.
Windows XPда масалалар сатрининг ўрнини
ўзгартириш, ундаги ёзувларни бир неча қаторга жойлаштириш мумкин ва шу
сабабли
уни охирги пайтда Масалалар панели (
Панель задач) деб ҳам аташади.
Сатрнинг чап учида жойлашган
Пуск (
Бошла) тугмаси
Windowsнинг ички дунёсига,
яъни унинг бош менюсига кириш учун хизмат қилади (расмнинг чап томонидаги
меню).
Windows ёрдамида ойналарни бошқариш.
Windows ёрдамида
бирор дастурни, масалан
Paint график муҳаррирни ишга
тушириш учун
Пуск (Бошла) тугмаси устига сичқонни
олиб келиб, чап тугмасини
босиш билан уни танлаймиз (ёки клавиатурадаги
Ctrl ва
Alt тугмалари орасидаги
Do'stlaringiz bilan baham: