Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc


Download 4.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/88
Sana14.09.2023
Hajmi4.45 Mb.
#1677503
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   88
Bog'liq
1 kompyuter savodxonligi

 
 
 
Ёрлиқлар билан ишлаш. 
Paint дастурини юқоридаги усулда, яъни Пуск (Бошла) менюси орқали ишга 
тушириш Сиз учун қийин бўлмаслиги, лекин сизнинг олти ёшли укангиз ёки 
фарзандингиз учун қийинчилик туғдириши мумкин. Иккинчи томондан, Сизнинг 
ўзингиз ҳам дастурларни тезроқ ва қулайроқ усулда ишга туширишдан бош 
тортмайсиз. Пуск (Бошла) тугмаси асосан кам ишлатиладиган ва малакасиз 
фойдаланувчиларнинг назаридан йироқда тургани маъқул бўлган дастурлар учун 
мўлжалланган бўлиб, кўп ишлатиладиган дастурларни ва бошқалар учун мўлжал-
ланган ҳужжатларни иш столига жойлаш мумкин. Бунинг учун иш столида уларга 
мос ёрлиқ яратиш керак.
Paint дастури учун ёрлиқ яратайлик. Бунинг учун бу дастурни ишга тушириш 
учун зарур бўлган амалларни такрорлаймиз: Пуск (Бошла) тугмасини босиб бош 
менюга кирамиз, ундан Все программы (Барча дастурлар) бандини, ҳосил бўлган 
менюдан Стандартные (Стандарт дастурлар) бандини танлаймиз. Ҳосил бўлган 
менюдан Paint банди устига сичқон кўрсаткичини олиб келиб, чап тугма ўрнига ўнг 
тугмани босамиз. Натижада янги меню пайдо бўлади. Бу менюнинг номи контекст 
меню бўлиб, ҳар доим сичқоннинг ўнг тугмасини босиш билан фаоллаштирилади ва 
шу пайтда бажарилиши мумкин бўлган амалларнинг кўпчилиги бу меню орқали 
танланиши мумкин.


20
Бу менюдан Отправить (Жўнат) бандини танлаб ҳосил бўлган менюдан 
Рабочий стол (Иш столига) бандини танлаймиз ва сичқончани босамиз. Натижада 
Иш столида янги ёрлиқ пайдо бўлади. Контекст менюда бевосита Создать ярлык 
(Ёрлиқ яратиш) бандини танлаб, ёрлиқ яратиш мумкин. Яратилган ёрлиқни сичқон 
ёрдамида судраб, иш столининг керакли жойига жойлаштиришимиз мумкин.
Судраш пайтида Ctrl тугмасини ҳам босиб турсак, ёрлиқ ўз ўрнида қолиб, 
янги жойда иккинчи ёрлиқ яратилади. Бу усулда биринчи ёрлиқнинг ўзини ҳам 
яратиш мумкин. Барча ойналарни ёпиб иш столини очамиз, Все программы (Барча 
дастурлар) менюсидан Paint дастурини танлаймиз ва Ctrl тугмасини ва сичқоннинг 
чап тугмасини босиб туриб, меню бандини иш столининг бўш жойига судраб 
келамиз. Тугмаларни қўйиб юборганимизда иш столида янги ёрлиқ пайдо бўлади ва 
менюнинг Paint банди ҳам ўз ўрнида қолади.
Дастурни иш столидаги ёрлиқ ёрдамида ишга тушириш учун унинг ёрлиғи 
устига сичқон кўрсаткичини олиб келиб сичқоннинг чап тугмасини кетма-кет икки 
марта босиш керак. Лекин бу усул ҳам ноқулай бўлиши мумкин. Масалан, экранда 
ўндан ортиқ дастурларнинг ойналари мавжуд бўлса, янги дастурни ишга тушириш 
учун уларнинг барчасини ёпиб туриш керак. Бунинг учун масалалар сатридаги 
Свернуть все (Барчасини яшир) тугмаси 
дан фойдаланиш мумкин ёки дастур 
ёрлиғини ҳар доим экранда турадиган масалалар сатрига Барчасини яшир тугмаси 
ёнига судраб (Ctrl ни босмаса ҳам бўлади) олиб келиб қўйиш мумкин. 
Дастурларни Пуск (Бошла) тугмасининг устида жойлашган энг кўп ишлатила-
диган дастурлар рўйхатидан ҳам танлаш мумкин. Бу рўйхат Windows операцион 
тизимининг ўзи томонидан тузилади. Лекин фойдаланувчи бу рўйхатнинг юқориси-
даги дастурларга янги дастурларни қўшиб қўйиши мумкин. Бунинг учун дастур 
ёрлиғи танланади ва сичқоннинг ўнг тугмасини босиб, контекст менюдан Закрепить 
в меню Пуск (Бошла менюсига киритиш) банди танланади. Натижада Пуск (Бошла) 
менюсининг юқори қисмида дастурнинг номи пайдо бўлади. 
БББ усули (Бу усулда тренинг иштирокчилари матн ўқиб чиқилгандан сўнг матнни 
ўқиш жараёнида аввалдан билган маълумотлари учраса “Биламан” устунига, янги 
маълумотлар билан танишса “Билиб олдим” устунига, яна нималарни билишни истаса 
“Билишни хоҳлайман” устунларига ёзиб боради. Машғулотларни олиб борувчи тренер 
иштирокчиларнинг жадвални тўлдиришларини кузатиб, умумлаштириб боради). 

Download 4.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling