Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc


2. WINDOWS ОПЕРАЦИОН ТИЗИМИ БИЛАН ТАНИШУВ


Download 4.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/88
Sana14.09.2023
Hajmi4.45 Mb.
#1677503
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   88
Bog'liq
1 kompyuter savodxonligi

 


16
2. WINDOWS ОПЕРАЦИОН ТИЗИМИ БИЛАН ТАНИШУВ. 
2.1. Windows муҳитида дастлабки қадамлар. 
 
! Матнни диққат билан ўқиб чиқинг ва матн охиридаги жадвални тўлдиришга 
ҳаракат қилинг.
Фараз қилайлик, сиз пойтахтда яшайсиз. Сиз нима иш қилишингиздан, ҳаёт 
тарзингиз қандайлигидан қатъи назар, Тошкент шаҳридаги турли идораларнинг 
тегишли хизматларидан фойдаланасиз: уйингизни Тошшаҳарэнерго корхонаси 
томонидан етказиб бериладиган электр энергияси ёритади, Тошшаҳаргаз корхонаси 
томонидан етказиладиган табиий газ иситади, Тошшаҳарйўловчитрансга тегишли 
автобусларда ишга борасиз, фарзандларингиз шаҳар халқ таълими бошқармаси 
тасарруфидаги мактабларда ўқишади, сизнинг ва оила аъзоларингизнинг соғлиғи 
ҳақида шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасига тегишли муассасалар қайғуради, 
шаҳар ички ишлар бошқармаси посбонлари тинч ва хотиржам ҳаётингизга ҳеч ким 
таҳдид солмаслигини таъминлашади, Сиз шаҳар Савдо-саноат палатаси томонидан 
берилган лицензия асосида фаолият кўрсатувчи дўкондан ўзингизга зарур бўлган 
нарсаларни харид қиласиз, ТТВ кўрсатувларини томоша қиласиз.
Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин, бу эса биз билган ва билмаган 
минглаб одамларнинг меҳнати маҳсулидир. Бундан ташқари, сиз бирор фаолият 
билан шуғуллансангиз, масалан, компьютер ўқув маркази очган бўлсангиз, сизнинг 
ишхонангиз ҳам бу хизматлардан фойдаланади. 
Ушбу китоб ёзилган компьютерда 7 миллиарддан ортиқ транзисторлар 
мавжуд бўлиб, уларни бошқариш осон иш эмас. Компьютер ёрдамида нима иш 
қилишингиздан, қайси дастурдан фойдаланишингиздан қатъи назар, Сиз ва Сиз 
ишлатаётган дастур компьютернинг турли ички хизматларидан фойдаланади. Бу 
хизматларнинг барчасини компьютерга ўрнатилган операцион тизим кўрсатади ва 
компьютердаги барча жараёнлар ўзаро зиддиятларсиз бу тизим орқали 
бошқарилади. 
Компьютерларда кенг тарқалган операцион тизим Microsoft фирмаси 
томонидан ишлаб чиқилган Windows («Уиндоуз» деб ўқилади) операцион 
тизимидир ва у шу қадар кўп хизмат турларини таклиф қиладики, уни яна Windows 
муҳити деб ҳам аташади. 
«Window» сўзи инглиз тилида «дераза, дарча, ойна, туйнук» деган маънони 
англатади ва бу номда Windowsда бир вақтда бир нечта дастурлар экрандаги ўз 
ойналарида бир-биридан мустақил равишда ишлай олишига урғу берилган. Бу эса, 
бундан 20 йил олдин, Windows операцион тизими яратилган пайтда компьютерларда 
унинг барча ресурслари битта дастур томонидан бутунлай эгаллаб олинадиган 
бошқа операцион тизимларга нисбатан олдинга ташланган улкан қадам эди. 
Ҳозирги пайтда Windows XP (eXPerience – тажриба, синов) операцион тизими 
кенг тарқалган бўлиб, у бир томондан фойдаланувчи ва дастурчиларнинг компьютер 
устида ҳар қандай тажрибаларни ўтказа олишларини англатса, иккинчи томондан 
янги авлод операцион тизимларини яратишдаги яна бир ўта муҳим синов 
эканлигини билдиради. 

Download 4.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling