Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc


Download 4.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/88
Sana14.09.2023
Hajmi4.45 Mb.
#1677503
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   88
Bog'liq
1 kompyuter savodxonligi

3. КОМПЬЮТЕР ГРАФИКАСИ. 
3.1. Растрли графика тушунчаси. 
Шахсий компьютер ва унинг дастурий таъминоти 
ривожланиши ва такомиллаштирилиши шунга олиб келдики, 
компьютер ёрдамида олдинлари бажарилмаган вазифа ва ишлар 
амалга оширилиши мумкин бўлди. Шулар қаторидан компьютер ёрдамида 
тасвирларни яратиш ва уларга ишлов бериш, яъни компьютер графикаси тушунчаси 
вужудга келди. Албатта бундан олдин ҳам компьютер графикаси мавжуд бўлган, 
лекин у асосан дастурлаш тиллари ёрдамида яратиладиган геометрик фигура 
(шакллар) ва тасвирлар бўлган. 
Компьютер графикаси график интерфейсга эга бўлган операцион тизимлар ва 
дастурлар ишлаб чиқарилганидан кейин кенг татбиқ этила бошланди. Компьютер 
графикасининг иккита йўналиши: растрли ва векторли турлари билан танишиб 
чиқамиз. 
Растрли графикада ҳар қандай тасвир нуқта – пикселлардан ташкил топган 
бўлади. Ҳар бир пиксел алоҳида рангга эга бўлади. Улар мажмуаси эса яхлит 
тасвирни ташкил этади. Фойдаланувчи ҳар бир пикселга ишлов бериш имконига эга 
бўлади, тасвирдаги пикселлар сони қанчалик кўп бўлса, тасвир шунчалик юқори 
сифатли бўлади. Тасвирдаги пикселлар зичлиги DPI (Dot Per Inch – дюймдаги 
нуқталар сони) дейилади, яъни бир дюймда (1 дюйм=2,54 см) нечта нуқта 
жойлашганлигини белгилайди. Газета ва бошқа рўзномаларда мазкур кўрсаткич 
одатда 150 dpi, рангли журналларда 300 dpi, фотосурат ва композицияларда 600-
1200 dpi ни ташкил этади. Экранда тасвирланадиган расмлар учун эса 72 dpi сифат 
кўрсаткичи етарли ҳисобланади. Шуни таъкидлаш керакки, мазкур кўрсаткични 
белгилаш ёки танлашда рационал ёндашувдан келиб чиқиш керак, чунки ҳар бир 
нуқта хотирада бир бит (агар тасвир оқ-қора бўлса) жой эгаллайди ва улар тасвирда 
кўпайганида тасвирнинг хотирада эгаллайдиган ҳажми анча катта бўлади. Масалан, 
300 dpi сифатга эга бўлган 2”х3,5” (5х9 см
2
) ўлчамдаги тасвир тахминан 630 000 
битни ташкил этади. Агар тасвир ўлчамлари катта бўлса, ҳажми ниҳоятда катта 
бўлиши аниқ. Тасвир ҳажмининг катта бўлиши қаттиқ дискда кўпроқ жой эгаллаши 
ва компьютер томонидан секин қайта ишланишига олиб келади. 
Растрли компьютер графикасида ранглар тизимига катта эътибор қаратиш 
керак. Графикада асосан RGB (Red, Green, Blue) ва CMYK (Cyan, Magenta, Yellow, 
blacK) ранг тизимлари қўлланилади. RGB ранг тизими экранда тасвирланадиган 
расмлар учун (масалан веб-саҳифада), CMYK ранг тизими асосан чоп этиладиган 
тасвирлар учун фойдаланилади.


26
Растрли графика билан ишлаш дастурлари бир нечта вазифаларни бажариш 
имконини беради: 
• Тасвирни импорт қилиш – сканер, рақамли фотоаппаратдан киритиш, 
бошқа форматдаги расмларни киритиш (bmp, jpg, png, tif, gif, psd, pdf, wmf ва 
бошқалар); 
• Тасвирни таҳрирлаш – ўзгартиришлар киритиш, ранглар билан бўяш, 
чизиш, ўчириш, ёрқинлик ва аниқлик даражасини ўзгартириш; 
• Ранг тизимини ўзгартириш; 
Чоп этиш
• Бошқа ном ва кенгайтма билан сақлаш; 
• Ҳар хил эффектларни қўллаш. 
Ҳозирги кунда содда ва мураккаб растрли графика таҳрирлаш дастурлари 
мавжуд. Содда график муҳаррирлардан бири - Windows операцион тизими 
таркибига кирувчи Paint дастуридир. Мазкур дастур оддий амалларни бажариш 
имконини беради, лекин профессионал даражадаги имкониятлардан фойдаланиш 
учун махсус растрли график дастурлардан фойдаланиш керак бўлади: Adobe 

Download 4.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling