Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc


Download 4.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/88
Sana14.09.2023
Hajmi4.45 Mb.
#1677503
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   88
Bog'liq
1 kompyuter savodxonligi

Топшириқ №2 
Дастурий таъминотни ўчириш. 
Пуск менюсидан Все программы бўлимидан DivX дастурлар гуруҳини 
танланг. 
DivX дастурлар гуруҳидан Remove DivX Pro Adware бандини танланг. 
Сўров ойнасида ижобий жавоб беринг ва дастур тўлиқ ўчирилишини кутинг. 
Дастур ўчирилганидан кейин қуйидаги маънода ойна ҳосил бўлади:
 
Топшириқ №3 
Антивирус билан ишлаш. 
Компьютерга ўрнатилган антивирус дастурига киринг.
Дисководга файллари мавжуд дискетани киритинг. 
Антивирус ёрдамида дискетани вирусга текширинг. 
Текширув тугаганидан кейин дискетани чиқаринг. 
Антивирус дастуридан чиқинг.


60
Топшириқ №4 
WinRAR архиватори билан ишлаш. 
Мои документы (Менинг ҳужжатларим) папкасида бир нечта ҳужжат 
файлларини танланг. 
Танланган файлларни белгилаб, сичқоннинг ўнг тугмасини босинг ва ҳосил 
бўлган контекст менюдан Add to archive бандини танланг. 
Натижада файлларни архивлаш ойнаси ҳосил бўлади.
Мазкур ойнада Имя архива (Архив файл номи) сатрига янги архив файл 
номини киритиб, Формат архива (Архив тури) бўлимида RAR ёки ZIPни танлаб, ОК 
тугмасини босинг. Бундан кейин маълум вақт мобайнида танланган файллар 
архивланади ва янги архив файл ҳосил бўлади. 
 
 
 
 


61
6. АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА. 
6.1. Компьютерларнинг такомиллашуви.
Электрон ҳисоблаш машиналари, яъни компьютерлар шундай тез суръатлар 
билан ривожланмоқдаки, агар ХХ асрнинг тимсоли бўлган космонавтика ва авиация 
шундай суръатлар билан ривожланганда эди, ҳозирги пайтга келиб Ердан Марсга 
жамоат транспортида етиб бориш мумкин бўлар эди. Бунда бир кишини Марсга 
элтиш учун энергия сарфи гугурт чўпини ёққанда ажраладиган энергиядан ҳам оз 
бўлур эди.
1965 йил Гордон Мур (Intel фирмаси асосчиларидан бири) кейинги ўн йил 
ичида битта микросхемадаги транзисторлар сони ўртача бир-икки йилда икки 
мартадан ортиб боради, деб башорат қилган эди. Мур башорат қила туриб бироз 
янглишди. Мана қирқ беш йилдан ошдики, ўртача ҳар ўн саккиз ойда 
микросхемадаги транзисторлар сони икки мартадан ошиб бормоқда. 
Бундай жадал суратлар билан ривожланиш нафақат микросхемаларга, балки 
компьютернинг бошқа бутловчи қисмлари учун ҳам ўринли. Мур қонунига
1
кўра, 
сўнгги битта микросхемадаги транзисторлар сони бир неча миллион марта ошди.
Масалан, 1981 йилда яратилган IBM PC XT шахсий компьютерининг тезкор 
хотираси бор-йўғи 64 килобайт бўлган эди, ҳозирги пайтда сиз шахсий 
компьютерингизга 4096 Мегабайтгача тезкор хотира ўрнатишингиз мумкин. 
Биринчи марта шахсий компьютерларга ўрнатилган винчестер туридаги ташқи 
хотиралар бор-йўғи 5 Мегабайт бўлган бўлса, ҳозир сотувда 500 Гигабайт сиғимли 
винчестерлар мавжуд. Бу винчестерлар билан ишлаётганингизда бир вақтлар 5 
Мегабайтли винчестер ўрнатгани учун IBM фирмаси раҳбарияти жуда қаттиқ 
танқид қилинганини кўз олдингизга келтира оласизми? Уларни кам сиғимли хотира 
ўрнатганликлари учун эмас, балки жуда ҳам катта: 3000 варақ ҳужжат сақланадиган 
хотира ўрнатиб, компьютер нархини икки баравар қиммат қилиб юборишда 
айблашган. 
Ҳозирги пайтда Тошкент компьютер дўконларидан тезлиги (частотаси) 4000 
Мегагерц бўлган микропроцессорни сотиб олиш мумкин. Бу қанчалик катта 
сонлигини тасаввур этишингиз учун қуйидаги солиштиришни келтирамиз, бу 
микропроцессор битта энг содда амални бажаргунича ёруғлик бор-йўғи 7,5 см 
масофани босиб ўтади. Сиз ўзингиз сезмаган ҳолда кўзингизни юмиб очгунингизча, 
ёруғлик бир неча ўн марта Тошкентдан Самарқандга бориб келишга улгуради.
Тез орада Мур қонунига кўра, микропроцессорларнинг тезлиги 10 Гигагерц 
(10000 Мегагерц)га етади. Бу тезликда бита содда амални бажариш вақтида ёруғлик 
нури ёки у билан баробар тезликда ҳаракатланувчи электр сигналлари бор-йўғи 3 см 
масофани босиб ўтишга улгуради, бу эса микропроцессорнинг ўлчамига тенг. 
Бошқача айтганда, микропроцессор тезлиги 10 Гигагерцдан ошганда, электр 
сигналлари микросхеманинг бир учидан иккинчи учига етиб бора олмайди, яъни 
тезликни бошқа ошириб бўлмайди. 
Микропроцессорнинг тезлигини ундан ҳам ошириш учун уларни бутунлай 
янги технология асосида яратиш керак бўлади. Квант технологиялари деб ном олган 
технология асосида лаборатория шароитида 55 тагина олтин атоми билан 
транзистор яратилди. Бу транзисторни бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтказиш учун 
битта электроннинг заряди етарли. Бу транзисторнинг ўлчамлари нақадар 
1
Компьютер техникасининг геометрик прогрессия кўринишида ривожланиши қонуни. 


62
кичиклигини кўз олдингизга келтириш учун уни тангадек ўлчамда катталаштирилса, 
ҳозирги микропроцессорлардаги транзисторларнинг ўлчами мактаб ўйингоҳининг 
футбол майдони каби катталикда бўлади. Демак, Мур қонуни яна бир неча ўн 
йиллар давомида амал қилади ва бу тараққиёт натижасида компьютер 
технологиялари қай кўринишга эришишини олдиндан башорат қилиш жуда қийин.

Download 4.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling