Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc


Wordни ишга тушириш учун қуйидаги усулларнинг биридан фойдаланиш  мумкин; 1) Иш столидаги Word


Download 4.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/88
Sana14.09.2023
Hajmi4.45 Mb.
#1677503
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   88
Bog'liq
1 kompyuter savodxonligi

Wordни ишга тушириш учун қуйидаги усулларнинг биридан фойдаланиш 
мумкин; 1) Иш столидаги Word ёрлиғини икки марта чертиш; 2) Пуск (Бошла
менюсининг Все программы (Барча дастурлар) бандидан Wordни танлаш; 3) Мой 


70
компьютер (Менинг компьютерим) орқали Microsoft Office каталогига кириб
WinWord.exe дастурини ишга тушириш; 4) Мой компьютер (Менинг компьютерим
орқали ёки иш столидаги Wordда яратилган бирор ҳужжатни танлаш ва уни очиш. 
 
7.1. Word матн муҳаррирининг ташқи кўриниши ва уни ўзгартириш. 
 
Wordнинг ташқи кўриниши Microsoft фирмасининг бошқа маҳсулотларини-
кидан деярли фарқ қилмайди.
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Wordнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни Бош менюнинг Манзара (Вид
бандидаги фармойишлар орқали бажариш мумкин. Word менюсида ҳам охирги 
пайтда ишлатилмаган бандлар кўрсатилмайди ва барча бандларни экранга чиқариш 
учун менюнинг охиридаги 
бандини танлаш керак.
Бош менюнинг Вид (Манзара) бўлимидаги янги менюнинг дастлабки бешта 
банди ҳужжатнинг экранда қандай акс этишини белгилайди. Улардан Обычный 
(Одатдагидек) банди ҳужжатни четидаги ҳошияларисиз кўрсатса, Разметка 
страницы (Саҳифа ҳошияси) ҳужжатни саҳифа четидаги ҳошиялари билан бирга 
кўрсатади. Веб документ (Интернет ҳужжати) интернетда эълон қилиш учун 
тайёрланаётган 
ҳужжатлар 
учун 
мўлжалланган. 
Структура 
документа 
(Ҳужжатнинг таркиби) бир неча файлларда сақланадиган мураккаб ҳужжатларни 
Дастур сарлавҳаси 
Дастур менюси
Ускуналар панели 
Чизғичлар 
Ҳолат сатри 
Масалалар соҳаси 
Сатр боши чегаралари 
Сургичлар 
Ускуналар панели 


71
кўриш учун, режим чтения (ўқиш тартибига ўтказиш) киритилган ҳужжатни 
қулай кўринишда ўқиб чиқиш учун мўлжалланган.
Экраннинг ўнг томонидаги масалалар соҳаси менюнинг Область задач 
(масалалар соҳаси) ёрдамида экранга чиқарилади ёки яшириб қўйилади. Экраннинг 
матн киритиладиган майдони юқори ва чап томонидаги чизгичлар менюнинг 
Линейки (Чизгичлар) банди ёрдамида экранга чиқарилади ва яшириб қўйилади. Во 
весь экран (Тўлиқ экранга) банди экранни бутунлай матн ихтиёрига беради. 
Масштаб банди матннинг катталигини ўзгартирмаган ҳолда унинг экрандаги 
тасвири катталигини ўзгартиради. 
Менюнинг Панели инструментов (Ускуналар панеллари) банди Wordнинг 
йигирмага яқин ускуналар панелларидан кераклисини экранга чиқариш учун хизмат 
қилади. Одатда улардан иккитаси: Стандартные (Стандарт) ва Форматирование 
(Форматлаш) панелларидаги амаллар кўп ишлатилади ва улар ҳар доим экранда 
туради. Қолган панеллар керак пайтида уларга мос амаллар бажарилаётганда ўзлари 
пайдо бўладилар ва зарур амал бажарилгач яшириб қўйилади. Агар ҳужжатда 
кўплаб чизмалар бўлса, Рисование (Чизиш) панели ҳам экранда тургани фойдали. 
Панелларни экраннинг чегаралари бўйлаб ёки ўртасига ҳам жойлаштириш мумкин. 
Ускуналар панелидаги тугмалар нима иш бажаришини сичқонни унинг устига 
олиб келган пайтда пайдо бўладиган ёзувдан билиб олиш мумкин. Агар бундай ёзув 
пайдо бўлмаса, дастурни ёзувлар пайдо бўладиган тартибга ўтказиш керак.


72
Бунинг учун Бош менюнинг Сервис (Хизмат) бўлимига тегишли Настройка 
(Созлаш) банди танланади. Ҳосил бўлган ойнада Параметры (Параметрлар
жилдидаги Отображать подсказки для кнопок (Тугмалар учун ёзувни кўрсатиш) ва 
Включить в подсказку сочетания клавиш (Ёзувда қўштугмаларни ҳам кўрсатиш
байроқчаларини ўрнатиш керак. 

Download 4.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling