Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc
Download 4.45 Mb. Pdf ko'rish
|
1 kompyuter savodxonligi
Ҳужжат бўлагини ажратиш. Матн киритилгач, уни таҳрир қилиш: имло хатоларини тўғрилаш, унинг бирор бўлагини ўчириб ташлаш, нусха олиш ёки ўрнини алмаштириш каби амалларни бажариш лозим бўлади. Бу амалларни бажариш учун аввал матн бўлагини ажратиб олиш керак. Матнни ажратишнинг кўплаб усуллари бор. 1) Сичқон ёрдамида матн ажратиш учун бўлакнинг бир четига сичқон кўрсаткичини олиб келиб чап тугмани босамиз ва уни қўйиб юбормасдан сичқонни судраб керакли матнни ажратамиз ва ажратиб бўлгач, сичқон тугмасини қўйиб юборамиз. 2) Сичқонни матн бўлагини бир четига олиб келиб чап тугмасини чертамиз. Сичқонни ажратилиши керак бўлган матннинг иккинчи четига олиб келамиз ва Shift тугмасини босиб туриб, сичқоннинг чап тугмасини яна бир бор чертамиз. 3) Курсорни клавиатура тугмалари ёрдамида матн бўлагининг бир четига олиб келамиз ва курсорни матн бўйлаб силжитиш тугмалари ва қўш тугмалари ёрдамида бўлакнинг иккинчи учи томон силжитамиз. Бунда Shift тугмасини доим босиб туриш билан матнни ажратиб олиш мумкин. 4) Битта сўзни ажратиш учун унинг устида сичқоннинг чап тугмасини икки марта чертиш; бутун абзацни ажратиш учун унинг ихтиёрий жойида сичқоннинг чап тугмаси уч марта чертиш; битта жумлани ажратиш учун унинг ихтиёрий жойида Ctrl тугмасини босиб туриб, сичқонни бир марта чертиш керак. 5) Битта сатрни ажратиш учун сичқон кўрсаткичини сатрнинг чап томонидаги ҳошияга ўтказиб чап тугмани бир марта босиш, бутун абзацни ажратиш учун шу жойда икки марта чертиш, матннинг ҳаммасини ажратиш учун уч марта чертиш керак. Матнни тўлиқ ажратиш учун Ctrl+A (лотин алифбоси ҳарфи) қўш тугмасидан ҳам фойдаланиш мумкин. 6) Матннинг тўғри тўртбурчак шаклидаги бўлагини Alt тугмасини босиб туриб сичқон ёрдамида ажратиш мумкин. Узлуксиз жойлашмаган бир неча матн бўлакларини Ctrl тугмасини босиб туриб, сичқон ёрдамида ажратиш мумкин. 7) Дастурнинг Ҳолат сатрида жойлашган ВДЛ (выделение – ажратиш) ёзувли тугмани икки марта чертиб, матн ажратиш тартибига ўтиш ва матнни ажратиб олгач, яна бу тугмани икки марта чертиб матн киритиш тартибига қайтиш мумкин. Download 4.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling