Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc
Download 4.45 Mb. Pdf ko'rish
|
1 kompyuter savodxonligi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7. КОМПЬЮТЕРДА ҲУЖЖАТ ТАЙЁРЛАШ. WORD МАТН МУҲАРРИРИ.
- Windows
Текшириш учун саволлар 1) Дастлабки IBM PC қачон яратилган ва у ҳақида нималар биласиз? 2) Машина тилида дастурлаш ва объектларга таянган дастурлаш ҳақида нималар биласиз? 3) Объектлар яна қаерда қўлланилади? 4) Мультимедиа компьютерлари ҳақида нима биласиз? 5) Гипербоғланишлар нима учун киритилади? 6) Мультимедиа маҳсулотларига нималар киради? 7) Сигналларни модуляцилаш нима? 8) Маҳаллий тармоқ қурилмаси нима вазифани бажаради? 8) Модемдан нима мақсадда фойдаланилади? 9) Компьютер тармоқлари ишлаш принципига кўра қандай турларга ажратилади? 10) Сервер ва мижозга таъриф беринг. 69 7. КОМПЬЮТЕРДА ҲУЖЖАТ ТАЙЁРЛАШ. WORD МАТН МУҲАРРИРИ. Компьютерда ҳужжат тайёрлаш, компьютер ўйинлари ва интернет тармоғида ишлаш билан бир қаторда, компьютерда энг кўп бажариладиган ишдир. Буларнинг охирги иккитасидан асосан кўнгилхушлик учун фойдаланишни назарга олсак, компьютердан фойдаланувчилар асосан ҳужжатлар тайёрлаш билан шуғулланишлари маълум бўлади. Ҳужжатлар матн муҳаррирлари ёки матн процессорлари деб аталувчи дастурлар ёрдамида тайёрланади. Энг содда матн муҳаррирларига мисол сифатида Windows таркибига кирувчи Блокнот ва Wordpadни келтиришимиз мумкин. Ҳужжатларни тайёрлашда энг кўп ишлатиладиган дастур бу Microsoft Office таркибига кирувчи Word матн муҳарриридир. Word муҳаррири оддий икки қаторли эълонлардан тортиб минглаб варақли мураккаб китобларгача ярата оладиган оммабоп дастурдир. Фойдаланувчилар дастлаб унинг имкониятлари кўплигини кўриб ҳайратга тушадилар, сўнгра ундаги тугмаларнинг кўплигидан саросимага тушсалар, ниҳоят орадан маълум вақт ўтгач, муҳаррир билан яқинроқ танишгач, уни ўрганиш, унда ишлаш қулайлигини, унда ҳар қандай амал кўзда тутилганини кўриб, хотиржам бўладилар. Сиз Тошкент шаҳридаги Дуторчи кўчасининг ёки шаҳар қон қуйиш станциясининг қаерда жойлашганини биласизми? Аминманки, Тошкент шаҳрида бир умр яшаган одамларнинг мутлоқ кўпчилиги ҳам бундан бехабар бўлсалар керак. Балки Сиз Тошкент шаҳридаги барча мактабларни айланиб чиққандирсиз ёки айланиб чиққан бирор одамни танирсиз? Шаҳардаги барча мактабларни айланиб чиқмаган бўлсангиз-да, бу нарса Сизнинг маориф тизимида ишлашингиз учун, бутун умрингизни ўзингиз севган касбга бағишлашингиз учун тўсиқ бўла олмайди. Бундан ташқари, Сиз ўзингиз туғилиб ўсган ва яшаётган ҳудудингизни жуда яхши биласиз ва Сизни бу ҳудуд бўйича мутахассис дейиш мумкин. Шаҳарнинг бошқа томонларига ишингиз тушиб қолса, ҳеч иккиланмай йўлга чиқасиз ва бегона жойларда ҳам сўраб-суриштириб, ўз ишингизни битириб қайтасиз. Шунга ўхшаш, йиллаб компьютерда ишлаётган фойдаланувчилар ҳам Wordнинг барча имкониятларини билмасликлари, шунга қарамай, улар компьютерда бемалол ҳужжат тайёрлай олишлари мумкин. Download 4.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling