Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc


 MS Word матн муҳарририда графика билан ишлаш


Download 4.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/88
Sana14.09.2023
Hajmi4.45 Mb.
#1677503
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   88
Bog'liq
1 kompyuter savodxonligi

7.4. MS Word матн муҳарририда графика билан ишлаш. 
Wordнинг графика билан ишлаш имкониятлари жуда кенг бўлиб, унда 
ҳужжатга растрли расм ва векторли графика киритиш, векторли графика яратиш, 
диаграммалар ясаш каби ишларни бажариш мумкин. 
Ҳужжатга расм киритиш. 
Ҳужжатга тайёр расмни киритиш учун Бош менюнинг Вставка (Жойлаш
бўлимининг Рисунок (Расм) бандини, ундан эса Из файла (Файлдан) ёки Картинки 
(Тасвирлар) бандини танлаш мумкин. Биринчиси ёрдамида Сиз олдиндан 
киритмоқчи бўлган расмни танлаш қулай бўлса, иккинчиси ёрдамида 
компьютердаги расмларнинг галереясини яратиб, сўнг улардан мосини танлаб олиш 
мумкин. Расм ҳужжатга киритилгач, унинг устига сичқонни олиб келиб, чап 
тугмасини чертсак, Настройка изображения (Тасвирни созлаш) ускуналар панели 
пайдо бўлади. 
Ундаги биринчи тугма ҳужжатга янги расмларни киритиш учун, иккинчиси 
расмни оқ-қора ёки рангли тасвирлаш учун, 3-ва 4-тугмалар расмнинг 
контрастлигини, 5- ва 6-тугмалар расмнинг ёрқинлигини ўзгартириш учун хизмат 
қилади. 7-тугма расмдан керакли жойини кесиб олиш ёки унга бўш жой қўшиш 
учун, 8-тугма расмни 90
о
буриш учун, 9-тугма чизиқларнинг турини танлаш учун, 
10-тугма катта расмларнинг ҳажмини қисқартириш учун мўлжалланган. 
11-тугма ёрдамида расм ва матннинг ўзаро жойлашишини ўзгартириш 
мумкин. Бунда расмни матнга тимсол сифатида жойлаш (В тексте), матн ортига (За 
текстом) ёки олдига (Перед текстом), биргаликда (Сквозное) жойлаш мумкин. 
Бундан ташқари, матнни расмнинг тепа ва пастида (Сверху и снизу), Рамкаси 
атрофида (Вокруг рамки) ёки Контури бўйлаб (По контуру) жойлаш мумкин. 
12-тугма расмнинг барча параметрларини ўзгартириш имконини берадиган 
Формат рисунка (Расм формати) ойнасини экранга чақиради. У ҳақида қуйида 
батафсил тўхталиб ўтамиз. 13-тугма ранглардан бирини шаффоф қилиш учун 
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 


80
хизмат қилса, 14-тугма расм устида бажарилган барча ўзгартиришларни бекор 
қилади. 

Download 4.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling