Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc


 ЭЛЕКТРОН ЖАДВАЛ ДАСТУРЛАРИ


Download 4.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/88
Sana14.09.2023
Hajmi4.45 Mb.
#1677503
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   88
Bog'liq
1 kompyuter savodxonligi

    Bu sahifa navigatsiya:
  • Excel
8. ЭЛЕКТРОН ЖАДВАЛ ДАСТУРЛАРИ. 
8.1. Excel электрон жадваллар дастурининг ташқи кўриниши ва ускуналар 
панели. 
Excel электрон жадваллар муҳаррири Microsoft фирмасининг авторлик 
ҳуқуқлари билан ҳимояланган MS Office дастурлар пакетининг таркибий қисми 
бўлиб, у турли соҳаларда кенг қўлланилади. Унда турли хил ҳисоб-китоблар амалга 
оширилади ва ҳужжатлар тайёрланади. 
Excel матнлар, ўзгармаслар, формулалар ва жадваллар билан ишлашда 
қулайлик яратади.
Excel электрон жадваллар муҳаррири ўзига хос кўринишга эгадир. Унинг 
интерфейси қуйидагича: 
Excelнинг ишчи ойнаси бир қанча қисмлардан иборат бўлиб, улар 
қуйидагилардир: 
1. Сарлавҳа сатри. 
Сарлавҳа сатрида Excel жадвал муҳарририда очилган ишчи китобнинг номи 
акс этади. 
2. Меню сатри
Меню сатри ўз ичига вазифалари бўйича туркумланган буйруқлар ва 
хизматлар йиғиндисини олган. 
3. Ускуналар панели. 


85
Ускуналар панели ҳар бири алоҳида функцияни бажарувчи тугмалар 
йиғиндисидир. Ускуналар панелидаги бирон-бир тугманинг босилиши Excel 
дастурининг мос буйруғини ишга туширади. 
4. Формулалар сатри 
Бу сатрга формула ва функциялар киритилади. Шунингдек, ушбу сатрда 
жорий катакдаги маълумотлар (матн, формула ва функциялар) акс эттирилади. 
5. Катак манзили. 
Мазкур майдонда очилган жорий ишчи китобдаги фаол (актив) катак 
(ячейка)нинг манзили акс этади. Ушбу майдон очилганда барча номланган 
катакларнинг (агар мавжуд бўлса) ва жорий ишчи китобнинг диапазонлари рўйхати 
чиқади. 
6. Ҳолат сатри. 
Ушбу сатр ишчи китобда амалга оширилаётган амаллар ҳақида маълумот 
беради, шунингдек, унда CAPS LOCK, NUM LOCK, SCROLL LOCK тугмаларининг 
ҳолати акс этади.
7. Саҳифадан саҳифага ўтказиш белгилари. 
Excel жадваллар муҳарририда бир неча саҳифалардан иборат жадваллар 
билан ишлаш имконияти мавжуд. Мазкур панель эса бир саҳифадан иккинчисига 
ўтиш имкониятини беради. 
8. Меню сатри. 
Меню сатри қуйидаги бўлимлардан иборат: 
Файл; 
Правка (Таҳрир); 
Вид (Манзара); 
Вставка (Жойлаш); 
Формат; 
Сервис (Хизмат); 
Данные (Маълумотлар); 
Окно (Ойна); 
Справка – Кўмак. 
Юқорида санаб ўтилган бўлимларнинг ҳар 
бири ўз таркибий менюларига эга бўлиб, у ерда 
уларда хос турли буйруқлар жойлашган. 
Бош менюнинг Файл бўлими қуйидаги 
кўринишга эга:
Создать (Яратиш) – буйруғи янги ишчи 
китобни очади. Бунда тайёр ишчи китоблари 
қолипларидан ҳам фойдаланиш мумкин. 
Открыть (Очиш) – қаттиқ (винчестер) ёки 
юмшоқ дисклардаги мавжуд ишчи китобларни очади. 
Закрыть (Ёпмоқ) – жорий (юкланган) ишчи китобни ёпади. 


86
Сохранить (Сақлаш) – жорий (юкланган) ишчи 
китобни хотирага сақлаб қўяди. 
Сохранить как... (...каби сақлаш) – жорий 
(юкланган) ишчи китобни янги ном остида ва (ёки) 
бошқа 
каталогда 
сақлаш 
имконини 
беради. 
Шунингдек, бу буйруқ иш китобига турли мақомлар 
беришга ҳамда пароль (password) орқали ҳимоялашга 
имкон беради. 
Сохранить рабочую область (ишчи ҳолатини 
сақлаш) – экраннинг кўринишини ва дастурнинг 
созланиш ҳолатини сақлаб қўйиш. 
Параметры страницы (Саҳифа параметрлари) 
– иш саҳифасини форматлашда ва керакли саҳифа 
параметрларини ўрнатиш учун диалог ойнасини 
очади. 
Область печати – маълум бир белгиланган 
катаклар диапазонини босмага чиқариш учун 
маълумотлар киритилади. 
Предварительный просмотр (Дастлабки кўриш) – тайёр ишчи китобнинг қай 
ҳолда босмага чиқишини олдиндан кўриш. 
Печать (чоп этиши) – тайёр ишчи китоби файлини босмага чиқариш. 
Выход (Чиқиш) – Excel электрон жадваллар муҳарриридан чиқиш. 
Правка (Таҳрир) менюси қуйидаги кўринишга эга: 
Отменить (Бекор қилиш) – жадвал устида бажарилган охирги амални бекор 
қилиш. 
Вернуть (Қайтариш) – жадвал устида бажарилган охирги амални бекор 
қилинганидан сўнг шу амални қайтариш. 
Вырезать (Кесиб олиш) – жадвалдаги белгиланган катаклар диапазонини 
кесиб олиб, хотира (алмаштириш буфери)га сақлаб қўйиш. 
Копировать (Нусха олиш) – жадвалдаги белгиланган катаклар диапазонидан 
нусха олиб, хотира (алмашиш буфери)га сақлаб қўйиш. 
Вставить (Жойлаш) – кўрсаткич (курсор) турган жойга хотира (алмашиш) 
буферига сақлаб қўйилган матн бўлагини қўйиш. 
Специальная вставка (Махсус жойлаш) – Ушбу буйруқ бир неча катакдан 
нусха олиб қўйишда ишлатилади. Бу буйруқ ишга туширилганидан сўнг махсус 
мулоқот ойнаси очилади. Бу ойнада алмашиш буферига олинган малумот бўлагини 
турли кўринишда жойлайди ва параметрлари танланади. 
Заполнить (Тўлдириш) – маълум бир талаблар асосида катаклар блокини 
тўлдиради. 
Очистить (Тозалаш) – белгиланган диапазонни маълумотлардан тозалаш. 
Удалить (Ўчириш) – белгиланган 
диапазон катакларидаги маълумотларни 
мулоқот ойнасидаги параметрлар асосида 
олиб ташлаш. 
Удалить лист (Саҳифани ўчириш) 
– Ишчи китобидаги ишчи саҳифасини 
олиб ташлаш (ўчириш). 
 


87
Найти (Топиш) – иш китобидаги бирор бир маълумотни (унинг жойлашган 
ўрнини) қидириб топиш. Бу қуйидаги мулоқот ойнаси орқали амалга оширилади: 
Заменить (Алмаштириш) – бирор бир маълумотни қидириб топиш ва 
бошқасига алмаштириш. 
Перейти (Ўтиш) – белгиланган, алоҳида икки блокнинг биридан 
иккинчисига ўтиш. 
Менюнинг қолган барча бўлимлари фармойишлари ускуналар панелида 
жойлашган.

Download 4.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling