Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc
Реляцион маълумотлар омбори
Download 4.45 Mb. Pdf ko'rish
|
1 kompyuter savodxonligi
9.2. Реляцион маълумотлар омбори.
Маълумотлар омборининг афзалликларидан яна бири бир неча маълумотлар омборини бир-бири билан боғлаб, маълумотлар жамғармасини ярата олишдир. Электрон жадваллар билан танишганимизда уларнинг ҳам алоҳида-алоҳида саҳифаларга жойлашган бир неча жадваллардан иборат бўлиши ва бирон саҳифадан туриб, бошқа саҳифада жойлашган катакчалардаги маълумотлардан фойдалана олишимиз мумкинлиги билан ҳам танишганмиз. Электрон жадвалларда бундай боғланишлар одатда камдан-кам учраса, маълумотлар жамғармасида омборлар орасидаги боғланишлар жуда кенг қўлланилади. Масалан, ходимларнинг ойлик маошини ҳисоблаш учун тузилган маълумотлар омбори ходимларнинг исми-шарифи ва мансабини ходимлар бўлими маълумотлари омборидан олади. Иш ҳақи тарқатилгач, иш ҳақининг умумий миқдори ғазнанинг кирим-чиқимлари сақланадиган маълумотлар омборига жўнатилади. Бу ердаги боғланишлар доимий бўлиб, маълумотлар омборидаги ахборотларнинг кўп қисми бошқа омборлардан олинади. Бундай боғланишларнинг табиати билан яқинроқ танишиш учун "кутубхона" маълумотлар омборини яратамиз. Масалани соддалаштириш учун кутубхонадан фақат ўқувчиларгина фойдаланади ва кутубхонада фақат дарсликлар бор, деб фараз қиламиз. Кутубхона фаолиятининг асосий мақсади ўқувчиларни дарсликлар билан таъминлашдан иборат. Бунинг учун кутубхонада неча турдаги дарсликлар ва ҳар бир дарсликдан қанча борлиги, мактабдаги ўқув синфлари рўйхати ва ўқувчиларнинг бу синфлар бўйича тақсимланганлиги ҳақидаги маълумотлар керак бўлади. Бу маълумотларнинг "кутубхона" маълумотлар омборидаги бошқа ахборотлардан фарқи шундаки, улар бошқа ахборот омборларида яратилади ва биз яратаётган маълумотлар омборида тайёр ахборотлар сифатида фойдаланилиши мумкин. Ҳақиқатан ҳам, кутубхонада мавжуд бўлган дарсликлар рўйхати, сони ва нархлари бухгалтерия маълумотлари омборида "моддий бойликларнинг ҳаракати" сифатида мавжуд. Ўқувчилар рўйхати эса ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарининг маълумотлар омборидан олиниши мумкин. Ўқувчилар ҳақидаги маълумотлар омбори қандай ахборотлардан иборат бўлади? Шу ҳақида фикр юритайлик. Ўқувчилар тўғрисидаги керакли маълумотлар уларнинг исми-шарифи, туғилган санаси, турар жойи манзили, телефони, ота-онаси, ўқийдиган синфи, фанлардан олган билимларининг чораклар бўйича баҳоси ва бошқа маълумотлардан иборат бўлади. Бу маълумотлардан фақат бир қисми "кутубхона" маълумотлар омборида фойдаланиш учун ажратиб олинади. Масалан, ўқувчининг уй манзили ёки информатика фанидан олган баҳолари ҳақидаги маълумотлар кутубхона учун керак эмас, лекин унинг исми-шарифи, синфи ҳақидаги маълумотлар кутубхоначи учун зарур. 102 Демак, "кутубхона" маълумотлар омборини яратаётганимизда ўқув жараёни маълумотлар омборидаги ахборотларнинг бир қисмидан фойдаланамиз. Худди шунга ўхшаш, кутубхонада мавжуд дарсликлар ҳақида маълумотлар йиғаётганимизда бухгалтерия маълумотлар омборидаги ахборотларнинг бир қисми бизга керак бўлмайди. Масалан, дарсликларнинг қайси ташкилот томонидан етказиб берилганлиги ва бу ташкилотга қачон пул ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотлар кутубхона учун зарур эмас. Агар биз юқоридаги маълумотлар омборларидан ўзимизга керак маълумотларни ажратиб олиб, улар асосида янги маълумотлар омборларини тузадиган бўлсак, у ҳолда баъзи бир муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Масалан, бирор синфга янги ўқувчи келиб, у ҳақидаги маълумотлар ўқув жараёни ахборотлари омборига киритилгани билан кутубхона бу ўзгаришлардан бехабар қолади. Ёки мактабга янги дарсликлар келтирилса ва улар ҳақидаги маълумотлар бухгалтерия маълумотлар омборига кирилса ҳам, бу "кутубхона" маълумотлар омборида акс этмайди. Шу сабабли бу маълумотларни "кутубхона" маълумотлар омборига қайтадан киритишга тўғри келади, бу эса хатолар ўтиб кетиши натижасида турли омборларда турли ахборотлар сақланишига олиб келади. Демак, биз "кутубхона" маълумотлар омборини яратаётганимизда бошқа маълумотлар омборларидан фойдаланишимиз ва иш жараёнида улар билан доимо боғланиб туришимиз керак бўлади. Бошқа маълумотлар омборлари билан биргаликда ишлайдиган, яъни бир неча маълумотлар омборидан иборат бўлган ва бу омборлар ўзаро чамбарчас боғланган бўлса, бундай маълумотлар омбори реляцион Download 4.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling