Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc
Download 4.45 Mb. Pdf ko'rish
|
1 kompyuter savodxonligi
маълумотлар омбори деб аталади. Реляцион (relation) сўзи инглиз тилидан
таржима қилинганда “муносабат”, “боғланиш” деган маъноларни билдиради. Ismi-sharifi Sinf Kod Abdullayev A. 8-a 1121 Bahromov Sh. 8-a 1127 Davronov H. 8-b 1168 Davronova Z. 8-b 1170 Muhiddinov M. 8-b 1176 Naimov K. 8-a 1129 Noilov H. 6-d 875 Saidahmedov S. 7-a 960 Sirojov S. 5-a 666 To‘laganov B. 6-d 891 Маълумотлар омборлари орасидаги боғланишларни ўрганиб чиқамиз. Боғланишларнинг ўзи 4 турда бўлиши мумкин: а) бирга-бир; б) бирга-кўп; с) кўпга-бир; д) кўпга-кўп; 103 Бирга-бир боғланиш энг кўп учрайдиган боғланиш бўлиб, унга мисоллар кўп. Масалан, жадвалдаги ҳар бир ўқувчи учун унинг синфини бир қийматли қилиб аниқлаш мумкин (ўқувчи аниқ бир синфда ўқийди). Шунга ўхшаш, ҳар бир ўқувчи учун унинг манзили, бўйининг узунлиги, оғирлиги, туғилган санаси ягонадир. Буларнинг ҳаммаси бирга-бир боғланишга мисол бўла олади. Бирга-кўп боғланишда ҳар бир объектга бир нечта бошқа объект мос келади. Масалан, бир отага бир нечта фарзандлар тўғри келади. Бундай боғланишга компьютернинг файллар тизими ҳам мисол бўлади. Ҳар бир файлга фақат битта у жойлашган каталог мос келади, лекин битта каталогда бир нечта файллар жойлаша олади. "Кутубхона" маълумотлар омборида ҳам бундай боғланиш мавжуд: ҳар бир ўқувчи бир нечта дарслик олиши мумкин. Кўпга-бир боғланиш бирга-кўп боғланишнинг акси бўлиб, бир турдаги бир неча объектларга иккинчи турдаги бир объект мос келади. Бирга-кўп боғланишга бува-буви ва набиралар мисол бўлса, бува-бувилар ва набира кўпга-бир боғланишга мисол бўлади: чунки ҳар бир набиранинг, одатда, бува-бувиси бўлади. "Кутубхона" маълумотлар омборида кўпга-бир боғланиш сифатида бир неча ўқувчиларнинг бир турдаги дарсликдан, масалан, 8-синф информатика дарслигидан фойдаланишларини келтириш мумкин. Кўпга-кўп боғланишга мисол сифатида 9-а синф ўқувчилари тўплами билан улар фойдаланаётган дарсликлар тўплами орасидаги боғланишни келтириш мумкин. Одатда синф ўқувчиларининг ҳаммаси керакли барча дарсликлар билан таъминланган бўлади ва улар орасидаги боғланишлар ҳар бир дарсликнинг ўқувчилар билан боғланишлари тўпламидир, яъни бу боғланишларнинг ўзини кўпга-бир ва бирга-кўп боғланишлар орқали ифодалаш мумкин. Ўз навбатида бу ердаги кўпга-бир ва бирга-кўп боғланишларни ҳам соддалаштириб, бирга-бир боғланиш кўринишига келтириш мумкин. Бу эса қуйидагича бажарилади: икки устунли жадвал тузамиз, биринчи устунга ўқувчининг фамилиясини, иккинчи устунга ўқувчи олган дарсликни ёзамиз. Агар ўқувчи бир неча дарсликдан фойдаланаётган бўлса, жадвалда шунча сатрнинг биринчи устунига ўқувчи фамилияси, иккинчи устунга эса у фойдаланаётган дарсликларни кетма-кет ёзамиз. Бу амални синфдаги барча ўқувчилар учун бажариб, бирга-бир боғланишлардан иборат бўлган жадвални ҳосил қиламиз. Умуман олганда, ҳар қандай боғланишларни бирга-бир боғланишлар тўплами кўринишига келтириш мумкин. Бу нарса исбот қилинган бўлиб, информатикада ундан кенг фойдаланилади ва натижада ҳар қандай маълумотлар тўплами ва улар орасидаги боғланишлар жадвал кўринишидаги маълумотлар омборига келтирилади. Download 4.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling