Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc
Download 4.45 Mb. Pdf ko'rish
|
1 kompyuter savodxonligi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9.4. Ахборотларни киритиш формалари.
Манзил
Телефон 1 Абдуллаева Б. Гулбаҳор к., 23 256-58-58 2 Анваров Р. Зарқайнар к., 525 267-98-43 3 Исаев Ш. Юнус-Обод, 21-105-3 222-68-45 4 Каримов А. Форобий, 46 396-01-81 5 Муҳиддинов С. Тазетдинов, 44 398-84-48 6 Салимов У. Қурувчилар к., 93-52 193-58-48 7 Тошев И. Чилонзор, 8-24-32 366-85-12 8 Усмонов Д. Беруний, 34 143-22-14 9 Ҳасанова Д. Ҳувайдо, 45 149-91-07 10 Шарипов О. Тинчлик, 34 141-48-69 11 Юнусов Б. Тансиқбоев, 45 114-48-45 Маълумотлар омборида ҳар бир сатр ёзув деб аталади ва улар тартиб бўйича рақамлаб чиқилади. Ёзувлар эса ўз навбатида майдонлардан иборат бўлади. Майдонлар номланган бўлиб, бу номлар устун номи билан бир хил бўлади. Масалан, еттинчи абонентнинг телефон рақами Телефон (7) майдонида жойлашган бўлиб, унинг қиймати "366-85-12"га тенг. Кўпчилик адабиётларда кўпинча устунларнинг ўзлари ҳам майдон деб юритилади. Баъзи ҳолларда маълум ёзувларга изоҳлар келтиришга тўғри келади. Бу изоҳларнинг ҳажми олдиндан маълум эмаслиги ва кўпчилик ёзувлар учун изоҳлар шарт бўлмаганлиги сабабли изоҳ майдонини яратиш билангина бу масалани ҳал қилиб бўлмайди. Бунинг учун алоҳида изоҳлар файли яратилади ва унда ҳар бир ёзув учун 64 килобайтгача бўлган изоҳлар яратилиши мумкин. Изоҳлар учун улар киритилгандан кейингина жой ажратилади ва шу сабабли изоҳ файлининг ҳажми унча катта бўлмайди. 105 9.4. Ахборотларни киритиш формалари. Шундай қилиб, олдинги дарсда кутубхона маълумотлар омбори қандай кўринишда бўлишини ҳал қилиб олдик: омборда иккита устун бўлиб, биринчи устунда ўқувчининг исми-шарифи, иккинчи устунда у олган дарсликнинг номи бўлиши керак. Лекин бу кўринишдаги маълумотлар омборининг бир қатор камчиликлари бўлиб, улардан энг асосийси исми-шарифи бир хил бўлган икки ўқувчи мавжуд бўлса, омборнинг иш фаолиятида хатоликлар пайдо бўлиши билан боғлиқ. Шунинг учун ўқувчиларни, шу жумладан, исми-шарифи бир хил бўлган ўқувчиларни бир-биридан фарқлаш учун уларнинг ҳар бирига фақат ўзига хос бўлган, бошқаларникидан фарқ қиладиган махсус код берилади. Код сифатида ўқувчилар рўйхатини тартиб бўйича рақамлаб чиқиб, шу рақамни ўқувчининг коди деб қабул қилиш мумкин. Ёки бу вазифани ҳам компьютернинг ўзига юклаш мумкин. Компьютер ҳар бир ўқувчи учун такрорланиш эҳтимоли жуда кичик бўлган тимсоллар кетма-кетлигини яратади ва бошқа ўқувчиларнинг мавжуд кодлари билан солиштиради. Агар бундай код мавжуд бўлмаса, уни ўқувчига код сифатида беради. Компьютер учун ўқувчининг исми-шарифи билан ёки унинг коди билан ишлашда ҳеч қандай фарқ йўқ. Шу сабабли компьютерга фақат ўқувчининг коди билан ишлашни топширган маъқул. Шунга ўхшаш, кутубхонадаги барча китобларни кодлаб чиқиш мумкин. Бунда китобнинг коди сифатида унга қайд қилиш вақтида берилган тартиб рақамини олса ҳам бўлади. Натижада кутубхонада коди бир хил бўлган китоблар учрамаслигига эришамиз. Худди ўқувчилар билан бўлгани каби китобнинг номи ўрнига унинг кодидан фойдаланишимиз қулайроқ. Компьютерда ишлаш қулай бўлиши учун кутубхона маълумотлар омбори тузилишини тўрт устундан иборат қилиб яратамиз. Биринчи устунга ўқувчининг коди, иккинчи устунга китобнинг коди, учинчи устунга китобнинг ўқувчига берилган вақти ва тўртинчи устунга китобнинг кутубхонага қайтарилган вақтини киритамиз. Кодлардан фойдаланиш компьютер учун қулай бўлса-да, компьютердан фойдаланувчилар учун жуда ноқулай: мактабдаги барча ўқувчиларнинг ва кутубхонадаги барча китобларнинг кодларини эслаб қолиб бўладими? Бу муаммони ҳал қилишни компьютер зиммасига юклатиш мумкин. Компьютерга маълумотлар киритилганда улар инсон учун қулай бўлган кўринишда киритилади ва компьютернинг ўзи киритилган ахборотдаги ўқувчиларнинг ва китобларнинг номлари ўрнига уларнинг кодларини қўйиб чиқади ва, аксинча, компьютердан маълумотлар экранга ёки қоғозга чиқарилаётган пайтда компьютернинг ўзи кодларни номлар билан алмаштириб қўяди. Бир қарашда осон кўринса-да, маълумотларни омборга киритиш пайтида бир қатор муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Компьютерга янги маълумотлар киритилаётган пайтда ўқувчининг ёки китобнинг номи (коди) хато билан киритиб юборилса, бу хато ёзилган ахборот маълумотлар омборининг иш жараёнида хатолар пайдо бўлишига олиб келади. Масалан, Абдуллаев ўрнига Абдулаев ёки унинг коди 1121 ўрнига 11221 деб ёзиб юборилса, бу ёзувга оид ахборот Абдуллаевга тегишли бўлмай қолади. Бундан ташқари, Абдулаев номли, коди 11221 бўлган янги ўқувчи пайдо бўлади. Бундай хатоликларнинг олдини олиш учун "кутубхона" маълумотлар омбори билан ишлаётганда ўқувчининг исми-шарифи киритилишига ҳеч қачон йўл қўймаслик керак. Бунинг ўрнига ўқувчининг исми-шарифи исм-шарифлар 106 менюсидан танлаб олиниши лозим. Бир пайтнинг ўзида барча ўқувчиларнинг исм- шарифларини битта менюдан танлаб олиш анча ноқулай (мактабда 1000 дан ортиқ ўқувчи бор), шунинг учун ўқувчининг аввал синфлар менюсидан синфи, сўнгра шу синфдаги ўқувчилар рўйхатидан ўқувчининг исми-шарифи танлаб олинади. Китобнинг номи (коди)ни киритиш ҳам шу кўринишда амалга оширилиши мумкин: аввал ўқувчи синфига мос дарсликлар рўйхатидан дарсликнинг номи, сўнгра шу дарсликлар ичидан ўқувчига берилаётган китобнинг тартиб рақами танлаб олинади. Маълумотларни омборга киритиш учун аввалдан тайёрлаб қўйилган тайёр шакллар (формалар)дан фойдаланилади. Фойдаланувчи учун қулай бўлишини кўзлаб, бундай шаклларнинг бир неча хилини тайёрлаб қўйиш керак. Масалан, "кутубхона" маълумотлар омборини оладиган бўлсак, ўқувчига китоб беришнинг бир неча хили бўлиши мумкин. Биринчидан, бутун синфга барча зарур дарсликлар бир вақтда тарқатилади; иккинчидан, бир ўқувчига барча дарсликлар бир вақтда берилади; учинчидан, бир ўқувчига битта дарслик берилади. Бу уч ҳолатда ахборотни компьютерга киритиш учун, албатта, уч хил турли шакллардан фойдаланишга тўғри келади. Download 4.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling