Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc


 Маълумотлар омборида ахборотларнинг жойлашиш структураси


Download 4.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/88
Sana14.09.2023
Hajmi4.45 Mb.
#1677503
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   88
Bog'liq
1 kompyuter savodxonligi

9.3. Маълумотлар омборида ахборотларнинг жойлашиш структураси. 
Маълумотлар омбори шу даражада оммавийлашиб кетганлигининг сабаби 
нимада? Бунга қуйидагича жавоб бериш мумкин. Биринчидан, маълумотлар 
омборига жуда катта миқдордаги маълумотларни жойлаштириш мумкин. 
Иккинчидан, маълумотлар омборидан ахборотларни жуда тез чақириб олиш 
мумкин. Бир қарашда мутлоқ қарама-қарши бўлган бу икки талабни қандай қилиб 
бир вақтда қаноатлантириш мумкин? Бунга маълумотлар омборига ахборотларни 
махсус усулда жойлаштириш орқали эришилади.


104
Маълумотлар омборидан бехабар одам учун у ерга турли-туман ахборотлар 
жойлаштирилгандек кўринади, аслида эса ундай эмас. Масалан, Тошкент телефон 
тармоқларининг маълумотлар омборида бир миллионга яқин абонент ҳақида 
маълумотлар сақланса-да, лекин ҳар бир абонент ҳақида бир хил кўринишдаги 
ахборотлар сақланади. Ҳар бир абонент ҳақида билиш керак бўлган энг зарур 
маълумотларга қуйидагилар киради: 
1) Абонентнинг телефон номери; 
2) Абонентнинг фамилияси, исми ва шарифи; 
3) Абонентнинг манзили. 
Лекин телефон жисмоний шахсга эмас, балки юридик шахсга, корхонага 
берилган бўлса, бу маълумотлар қуйидагича бўлади: 
1) Абонентнинг телефон номери; 
2) Абонентнинг (корхонанинг) номи; 
3) Абонентнинг манзили; 
4) Абонент (корхона) раҳбарининг исми-шарифи; 
5) Абонентнинг банкдаги ҳисоб-китоб рақами. 
Кўриб турганингиздек, Тошкентдаги барча телефон абонентлари турли-туман 
бўлмай, балки уларни бир неча турларга ажратиш мумкин ва ҳар бир турдаги 
абонентлар ҳақида бир хил кўринишда бўлган ахборотлар сақланади.
Демак, жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотларни жадвал кўришида 
сақлаш мумкин. Бунда ҳар бир сатр алоҳида абонентга тегишли бўлса, ҳар бир 
устунда бир хил маълумотлар сақланади: 
№ Исм-шариф 

Download 4.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling