Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc


 Интернетга уланишни ташкил этиш


Download 4.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/88
Sana14.09.2023
Hajmi4.45 Mb.
#1677503
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   88
Bog'liq
1 kompyuter savodxonligi

11.3. Интернетга уланишни ташкил этиш. 
Интернет тармоғининг хизматларидан фойдаланиш учун албатта унга 
уланишни ташкил этиш керак. Кўпинча операцион системалар автоматик тарзда 
уланишни ташкил этади, лекин айрим ҳолларда у ёки бу сабабларга кўра боғланиш 
ўрнатилмаслиги мумкин. Ҳозирги кунда энг замонавий операцион система Microsoft 
Windows XP ҳисобланади. Биз ушбу операцион системада Интернетга уланишнинг 
ташкил этилишини кўриб чиқамиз: 


120
Иш столида Сетевое окружение (тармоқ муҳити)ни танланг. Натижада 
қуйидагидек ойна ҳосил бўлади: 
Юқорида кўрсатилган ойнада компьютерда мавжуд (жорий ва жорий 
бўлмаган) тармоқ уланишларини бошқариш ва ҳосил қилиш мумкин. Биз бу ерда 
Создание нового подключения (Янги уланишни яратиш) буйруғини танлаймиз. 
Натижада Мастер новых подключений (янги уланишлар устаси) ёрдамчи дастури 
юкланади. Ушбу уста уланишни ташкил этишда атрофлича ёрдамчи маълумот 
беради ва бу ерда биз уланиш ташкил этилишини бошлаш учун Далее (Олдинга
тугмасини босамиз. Кейинги ойнада биринчи услубни танлаб, яна Далее (Олдинга
тугмасини босамиз.
Кейинги ойнада “Установить подключение вручную” (Уланишни қўлда 
ўрнатиш)ни танлаб, Далее (Олдинга) тугмасини босамиз. 


121
Ундан кейинги ойнада уланишда қўлланиладиган қурилма танланади. У ерда 
биз оддий модем орқали уланишни кўрсатамиз.
Бундан кейин Интернет провайдер номини киритамиз ва албатта Далее 
(Олдинга) тугмасини босамиз. 


122
Интернет провайдер томонидан берилган телефон рақами киритилади. Агарда 
Сиз уланган телефон аналогли телефон станциясига тегишли бўлса, телефон 
рақамидан олдин р ҳарфини киритиш шарт. Масалан: р1619900
Кейинги ойнада Интернет-провайдер томонидан бериладиган фойдаланувчи 
номи (логин) ва пароль икки марта киритилади ва Далее (Олдинга) тугмаси 
босилади. 


123
Натижада ёрдамчи уста дастурининг охирги ойнаси ҳосил бўлади. У ерда 
Готово (Тайёр) тугмасини босамиз. Агарда уланишни ташкил этувчи ёрлиқ иш 
столида ҳосил бўлишини истасангиз, Добавить ярлык на рабочий стол (Иш 
столида ёрлиқ яратиш)даги байроқчани ўрнатиш керак. 
Энди Интернетга уланиш учун биз иш столида ҳосил бўлган янги ёрлиқни 
танлаймиз ва ҳосил бўлган ойнада Вызов (Чақириқ) тугмасини босиб уланамиз. 

Download 4.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling