Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc
Download 4.45 Mb. Pdf ko'rish
|
1 kompyuter savodxonligi
Internet Explorer дастурида веб-саҳифаларни сақлаш ва чоп этиш. IE дастурида нафақат веб-саҳифани очиш, балки керак бўлган веб-саҳифадаги маълумотларни компьютердаги дискларнинг бирига сақлаш мумкин. Маълумотни биз икки хил усулда компьютерда сақлашимиз мумкин: веб-саҳифадаги маълумотларни қисман сақлаш; веб-саҳифани бутунлай, алоҳида файл шаклида сақлаш. Биринчи усулни амалда бажариш учун қуйидагилардан бирини амалга оширамиз: Керак бўлган матн ва (ёки) расмни танлаб (ажратиб), сичқоннинг ўнг тугмасини чертамиз ва ҳосил бўлган контекст менюдан Копировать (нусха кўчириш) фармойишини танлаймиз ва манзил бўлувчи каталогга кириб, сичқоннинг ўнг тугмасини босганимизда ҳосил бўладиган контекст менюдан Вставить (жойлаш) фармойишини танлаймиз. Керак бўлган матн ва (ёки) расмни танлаб (ажратиб), сичқон ёрдамида Правка (Таҳрир) менюсига кирамиз ва менюдан копировать (Нусха олиш) буйруғини Ускуналар панели Меню сатри Дастур ва веб-саҳифа номи Ҳолат сатри Веб-саҳифа мазмуни 126 танлаймиз ва манзил бўлувчи каталогга кириб, Правка (таҳрир) менюсидан вставить (жойлаш) фармойишини танлаймиз. Иккинчи услубни амалда бажариш учун бирор бир веб-саҳифани тўлиқ очиб қуйидагини бажармоқ лозим: Файл менюсига киринг; У ердан Сохранить как... (...каби сақлаш) буйруғини танланг; Ҳосил бўлган мулоқот ойнасида файл номини ва манзилни кўрсатинг ва Сохранить (Сақлаш) тугмасини босинг. Бундан кейин биз off-line (Интернетга уланмаган ҳолда) режимида ҳам сақланган веб-саҳифани очиш ва бошқа бир қатор амалларни бажаришимиз мумкин. Сақланган веб-саҳифа файли htm ёки html кенгайтмасига эга бўлиб, уни нафақат Internet Explorer дастурида, балки MS Office таркибига кирувчи Word, Excel каби дастурларда ҳам очиш мумкин. Download 4.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling