Microsoft Word 4944104E-0A75-081B18. doc


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/36
Sana31.03.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1312998
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   36
Bog'liq
2 5316750405244289368

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
10. ЯНГИ ЗОТЛАР ЧИҚАРИШ, 
ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ВА РЕЖАЛАШТИРИШ 
Қуёнлар бошини кўпайтириш билан бирга, зотлар сифатини яхшилашга ҳам 
қарор қилинган бўлса, ушбу амаллар аниқ режалаштирилиб, таҳлил қилиб 
борилиши даркор. Акс ҳолда бундай иш ижроси мураккаб кечади. Негаки янги 
зот яратиш ишлари бир неча йил давомида амалга оширилади ва шу боис, қуён 
тўдаси ҳақидаги маълумотларнинг барчасини ёдда сақлаб бўлмайди. Бундан 
ташқари қуёнлар, айниқса битта зотга мансуб ва бир вақтда туғилган қуёнлар бир-
бирига шу қадар ўхшаш бўладики, уларни фарқлаб олиш жуда мушкул. 
Бир уяда туғилиб ўсган урғочи ва эркак қуёнларни адаштириб, қочириб 
қўйиш каби хатоликларга йўл қўйиш эҳтимоллиги ҳам катта бўлади. 
Зикр этилган ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида тегишли ёзувлар юритиш 
ва тамғалар босиш амаллари бажарилади. Бунинг учун махсус ҳисоб юритиш 
журнали керак бўлиб, унга қуён зоти, ёши, жинси, мўйнасининг ранги, тирик 


39
вазни каби маълумотлар киритилади. 
Барча катак, сувдон, охур ва теганалар ҳам рақамлар билан тамғаланади. Бу 
билан касаллик қўзғатувчи вирусларнинг бир катакдан иккинчисига ўтишига 
барҳам берилади. 
Қуёнлар, айниқса насл олинадиган қуёнлар албатта тамғаланади. Бу амални 
бажариш қийин кечмайди. Қуён қулоқларининг учларига яқин ички томонига 
хавфсиз устара тиғи билан тартиб рақами ва туғилган вақтига оид ёзув кесилиб, 
устидан қора тушь тампон воситасида ишқалаб юборилади (20- расм). 
Эркак қуённинг ўнг, урғочи қуённинг чап қулоғи тамғаланади. Шундай 
қилсангиз қаршингиздаги қуён эркак ёки урғочи эканлигини аниқ биласиз. Бундай 
тамға қуён қулоғида умрининг охиригача сақланиб қолади. 
Тамғаларга доир маълумотлар юритилаётган журналга киритиб борилади. 
Урғочи урчитилган сана, урчитган эркак қуённинг рақами, урғочи болалаган сана, 
туғилган қуёнчалар сони, ранги ҳақидаги маълумотлар ҳам ушбу журналга 
киритилади. Қуён вазни ҳар ойда тортилиб, журналга ёзиб борилади. Сарфланган 
ем ҳисоби ҳам журналга киритилади. 
Ёш қуёнлар диққат билан кузатиб борилади. Мўйнаси зотига хос рангларга 
бурканган энг йирик қуёнчалар насл олиш учун саралаб олинади. 
Аломатларига кўра энг сара қуёнларни 
аниқлаш амали бонитировка деб аталади 
Зотни тоза ҳолида сақлаб қолишни 
истасангиз ёдингизда бўлсин: зоти чатиш 
(турли зотларни чатиштириш натижасида 
туғилган) 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling