49
катарал (пардаларининг) яллиғланиши киради.
Даволаш усуллари.
Биринчидан, касалликнинг вужудга келиш сабабларини
бартараф этиш. Иккинчидан:
ринитга чалинган қуён бурнига бир кунда 1-2 маротаба 1% ли
фурацилин
эритмасини, таркибида 15-20 минг бирликка эга пенициллин эритмаси билан
аралаштириб 5-6 томчи томизилади;
бронхитга чалинган ва ўпкаси катарал (пардаларининг) яллиғланган қуённинг
мушаклари орасига ҳар 4 соатда қуённинг ҳар 1 кг вазнига 20 минг бирликка эга
пенициллин эритмаси юборилади. Шунингдек, ем билан биргаликда қуённинг ҳар
1 кг тирик вазнига 20 мг норсульфазол, сульфадимезин берилади.
Касалликнинг олдини олиш усуллари. Қуёнлар катагини ўз вақтида совуқ
ўтмайдиган қилиб иситиш, елвизакга барҳам бериш, емини яхшилаш.
ПОДОДЕРМАТИТ. Панжалар ёстиқчасида яра ва тешиклар пайдо бўлиши
билан кузатиладиган катта қуёнлар орасида тараққий этган касаллик.
Ушбу касалликка тирик вазни оғир ва панжалардаги момиқлари ёмон
ривожланган қуёнлар кўп таъсирчандир. Қуёнхона ва катакларнинг антисанитар
ҳолати, ортиқча намлик ва ҳаво ҳароратининг ҳаддан ташқари юқори бўлиши
касаллик тараққиётига омил бўлади.
Касалликнинг илк босқичида жадал шўралаш оқибатида оёқ тагининг дарз
кетиши, ғурра ва ўсимталар пайдо бўлиши, панжалардан тез-тез қонли сариқсув
чиқиши ёки кучсиз қон кетиши кузатилади.
Кейинчалик йирингли яра ва
тешиклар ҳосил бўлади. Жониворлар эзилиб, иштаҳаси йўқолади, гоҳ у гоҳ бу
оёғида туришади, оёқларини чўзиб кўп ётади, озиб-тўзиб, аксарият ҳолларда
нобуд бўлишади.
Do'stlaringiz bilan baham: