48
инвазион касаллик. Жониворларнинг озиб-тўзиб заифлашиши, ичбуруғ,
камқонлик, қорин ҳажмининг
йириклашиши, томир тортишиши ва оммавий
қирилиши билан тавсифланади. Бир неча турга мансуб
содда организмларнинг
ошқозон-ичак тизимидаги шиллиқ пардалар ва жигарнинг сафро оқими йўлида
йиғилиб қолиши билан юзага келади. Ушбу касаллик йилнинг илиқ ва сернам
кезларида жадал қўзғалади.
Касаллик жараёни ва аломатлари. Ёш қуёнчаларнинг иштаҳаси йўқолади,
ўсиш ва ривожланиши сустлашади. Дефекация тезлашади, нажаси қон ва
шилимшиқ аралаш чиқади, қорни ва жигари катталашиб кетади. Қуёнларда томир
тортишиш, бошини орқага ташлаш, орқа оёқларини чўзиб, олд оёқлари
билан
сузиш ҳаракатларини бажариш ҳолатлари кузатилади. Катта ёшдаги қуёнларда
ҳам сурункали юз бериб туриши кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: