Microsoft Word 4944104E-0A75-081B18. doc


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/36
Sana31.03.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1312998
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36
Bog'liq
2 5316750405244289368

Даволаш усуллари.
Нордон катар касаллиги аломати кузатилаётган қуёнларга 1 кунда 2 маротаба 
0,1 гр синтомицин ва 7-10 мл сут зардоби берилади. Ошқозони ёки ичаклари 
шишган пайтда 5-8 мл 10% ли ихтиол эритмаси ёки 3-5 мл 5% ли сут кислотаси 
берилади. Даволаш муолажасидан сўнг жониворларга қуёнхонада эркин югуриш 
учун шароит яратилади. Ичбуруғ аломати мавжуд қуёнларга 1 кунда 1-2 маротаба 
0,2-0,3 гр дан дисульфан берилади. Эман (болут) пўстлоғининг қайнатмаси билан 
ҳам даволашнинг яхши натижасига эришиш мумкин. 
Ишқорли катарга чалинган қуёнларга 1 кунда 2 маротаба 1-2 чой қошиқ 
калий перманганат (тўқ бинафша рангли кристалл модда) эритмаси (1:5000) 
берилиб, 1-2 соатдан сўнг 0,2-0,3 гр дан салол юборилади. 
Шамоллаш катарига чалинган қуёнчалар иссиқ хонага олиб ўтилади ёки 
катаклар иситилиб, елвизак йўллари ёпилади. Бир кунда 2 маротаба 0,1-0,5 гр дан 
биомицин (хлортетрациклин гидрохлорид) тайинланади. Ич қотганда карлсбад 
тузи (ёш қуёнчаларга 3-4 гр дан, катта қуёнларга эса 5-6 гр дан) ёки касторов 
мойи (1-1,5 чой қошиқдан) яхши ёрдам беради. Хона ҳароратидаги совунли сув 
билан ҳуқна (клизма) қилиш ҳам яхши натижа беради. 
Метеоризмни (ичакларнинг шишиб кетишини) ўт-ўлан аралашмаларининг 
(мойчечак, шувоқ (ёвшан), себарга (уч барг) гуллари, ботқоқ гнафалиуми) 
қайнатмаси билан самарали даволаш мумкин. 
Қуёнчалар дефикациядан 7-13 соат ўтганидан сўнг овқатлантирилади. Ем оз 
миқдорда одатдаги меъёрга аста секин яқинлаштирилиб берилади. 
Касалликнинг олдини олиш чоралари. Авваламбор сифатли ем бериш. 
Тегана ва сувдонлар доимо тоза тутилиши, ачиган ва моғор босган ем 
қолдиқларисиз бўлиши лозим. 
Овқат ҳазм қилиш йўллари фаолиятининг бузилишини олдини олиш учун


51
5-7 кун давомида емнинг бир турини иккинчисига аста-секин алмаштириб бориш 
лозим. Айниқса кўк майса, лавлаги, карам кабиларни емга киритиш амаллари 
эҳтиёткорона бажарилиши зарур. Онасидан эндигина ажратиб олинган 
қуёнчаларга енгил ҳазм бўладиган ем бериш керак бўлиб, ушбу жараённи 
яхшилаш мақсадида ажратиб олинган кундан эътиборан 20-40 кун давомида 
(ошқозон шираси фаолиятининг энг суст даври) емга ацидофилин дармон дориси 
қўшиб берилади. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling