Microsoft Word 4944104E-0A75-081B18. doc


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/36
Sana31.03.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1312998
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36
Bog'liq
2 5316750405244289368

Даволаш усуллари. Ҳар куни жароҳатларга 10% ли қўрғошин ёки рух 
суртмаси суртилади. Яралардаги қуриган тери ва ўлик тўқималар механик усулда 
олинади, 1-2% ли йод билан ишлов берилади. Қон оқими тўхтатилгач жароҳатга 
окситетрациклин (окситетрациклин дигидрат), тетрациклин сепмаси сепилади ёки 
Вишневский сурмаси суртилади. Ишлов берилган жойларни маҳкамловчи 
боғлама билан боғлаган маъқул. 
Агар касалга чалинган қуён қиймати юқори бўлмаса уни сўйиш, терисини 
шилиб олиб, гўштини кўмиб ташлаш мақсадга мувофиқдир. 
Касалликнинг олдини олиш чоралари
касалга чалинган ёки ушбу касаллик билан касалланишга майил бўлган 
(панжалардаги момиқлари ёмон ривожланган) қуёнларни яроқсиз қуёнлар 
гуруҳига ажратиб қўйиш; 
катакларни тоза тутиш; 
катакдаги тўрдан қилинган полга 35х25 см ли ёғоч пол ётқизиш; 
катакларни янги сўлдирилган оҳак билан оқлаш. 
РАХИТ. Ёш қуёнларда D авитаминоз, шунингдек, организмдаги кальций ва 
фосфорнинг танқислиги ёки ушбу моддаларнинг ўзаро мутаносиблиги бузилиши 
оқибатида вужудга келади. 
Касалликнинг олдини олиш чоралари. Ҳомиладор ва бола эмиздираётган 
урғочилар емига D витамини билан бойитилган моддалар, мисол учун 1 чой 
қошиқдан балиқ мойи ва 2-3 гр гўшт-суяк ва суяк уни қўшиб берилади. 
Шунингдек ёш қуёнчаларни ультрабинафша нурлар билан нурлантириш тавсия 
этилади. 


50
ОШҚОЗОН-ИЧАК КАСАЛЛИКЛАРИ: 
НОРДОН КАТАР КАСАЛЛИГИ. Ифлос, сифати ёмон ва тез ачийдиган ем 
берилиши оқибатида келиб чиқадиган касаллик. Бундай дардга йўлиққан қуёнлар 
ем ейишдан бош тортиб, кўп шилимшиқли ва газ пуфакчали долчин-кул ранг 
нажас чиқаради. Айрим овқат ҳазм қилиш (сингдириш) йўлларининг шишиб 
кетиши кузатилади. 
ИШҚОРЛИ КАТАР КАСАЛЛИГИ. Ёш қуёнчаларни ширадор емларнинг 
кўп миқдори билан боқиш оқибатида қўзғаладиган касаллик. Касалга чалинган 
жонивор иштаҳаси йўқолиб, ем ейишдан бош тортади. Овқат ҳазм қилиш 
(сингдириш) йўлларидан суюқ, тўқ жигар ранг, чиринди ҳиди анқийдиган нажас 
чиқади. Бундай касалга чалинган қуёнчалар 1-2 ҳафта ичида нобуд бўлади. 
ШАМОЛЛАШ КАТАРИ. Қуён организмининг ҳаддан ташқари совуқ 
қотиши оқибатида тараққий этади. Жониворлар бошқа катар касалликлар сингари 
эзилган кўриниб, ем ейишдан бош тортишади. Дефекация тезлашади ёки тез-тез 
кучанишади. Нажас суюқлашиб, жигар ранг-сариқ тус олади. Ушбу аломатлар 
билан тумов касали, тез-тез акса уриб туришлар ҳам кузатилади. 
Ёш қуёнчалар бу касалликка чалинишлари билан соғлом жониворлар 
орасидан 12-24 соат ичида ажратиб олиниши керак. Дағал, ширадор ва сифатсиз 
ем берилмайди. Ем меъёри 1,5-2 баробар камайтирилади. 4-, 5- кундан эътиборан 
қуёнларга осон ҳазм бўладиган ем, юқори сифатли пичан, майдаланган дон, сули 
(қовурилган ҳолда) берилади. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling