Microsoft Word 99e334601ea5551979670888e6e38de53e32823f74d56f5cadcbd27eb94c749d


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/9
Sana23.10.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1717021
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Axborotnoma 2022 maxsus sonTT

Мавзуга оид адабиётлар шарҳи: Ушбу тадқиқот ишини асослашда Баскаков Н.А 
Введение в изучение тюркских языков, Раҳмонов Н. Ўзбек адабиётини даврийлаштириш 
масалалари, “Dozy R P. Catalogue codicum Orientalium Bibliothecal akademial Lighuno 
Batawea”, Содиқов Қ. Тарихий лексикография, “Сod. Or Collective volume with texts in 
Arabic, Persian, (Kipchak) Turkish and Mongol paper” ва бошқа адабиётлардан унумли 
фойдаланилди.
 
Тадқиқотнинг усуллари. Мақолада қиёсийтарихий, ретроспектив (ўтмиш 
нуқтаи назаридан қараш), экстраполяция (нарса ва ҳодисаларнинг бир қисмини 
кузатиш асосида олинган хулосаларни унинг бошқа қисмига ёйиш ёки татбиқ этиш) 
каби тадқиқот ва таҳлил усуллари қўлланилган.
Таҳлил ва натижалар: Мамлуклар давлати билан Олтин Ўрда ўртасида 
Рукниддин Бойбарс ўрнатган алоқа кейинчалик ҳар иккала давлат тақдирида муҳим 
роль ўйнади айниқса, Олтин Ўрда маданий ва адабий муҳитининг яшаб қолиши учун 
замин яратилди. Адабий муҳит аста-секин Мисрга кўча бошлади. Миср мамлуклар 
давлатидаги адабиёт билан Олтин Ўрдадаги адабий жараённи эски ўзбек тили 
бирлаштирди”[3].
Туркий тиллар тарихида алоҳида аҳамиятга эга бўлган, юқорида айтиб ўтилган 
манзилда китобат қилинган қўлёзмалардан яна бири, XIV аср обидаси “Китаб-и мажму-
и таржумон туркий ва ажамий ва мўғулий ва форсий” (қисқартирилган номи: 


Scientific Bulletin of NamSU-Научный вестник НамГУ-NamDU ilmiy axborotnomasi–2022-yil_maxsus sон 
537 
“Таржумон туркий”)дир. Қўлёзма бугунги кунда Нидерландиянинг Лейден 
кутубхонасида Варнер қўлёзмалар тўпламида 517 каталог (Leiden, Warner № 517) рақами 
билан сақланади. Лейден кутубхонасидаги қўлёзмалар каталоги билан шуғулланган 
Нидерландиялик тарихчи ва шарқшунос олим Рейнхарт Дозининг таъкидлашича бу 
қўлёзманинг Оксфорд университети бошқа яна иккита нусхаси мавжуд[5]. Аммо 
қўлёзманинг Лейдин кутубхонасида сақланаётган ва бугунги кунгача жаҳон 
туркийшуносларига маълум бўлган нусхаси нодир нусха саналади. Чунки, Р. Дози 
таъкидлаб ўтган нусха ҳақида бугунги кунгача ундан бошқа ҳеч бир туркшунос олим 
маълумот берган эмас. Қўлёзманинг умумий хажми 76 қўлёзма саҳифадан иборат 
бўлиб, унинг биринчи қисми (1 саҳифадан 62б саҳифагача ҳамда 76 а саҳифаси) туркча 
ва иккинчи қисми (63а саҳифадан 75б саҳифагача) мўғулчадан иборат. Обиданинг 
биринчи, 62б саҳифаси, 63 а саҳифаси ҳамда 76 б саҳифаларидаги арабча ёзувлар турли 
хаттотларга тегишли эканлиги англашилади. 
Қўлёзманинг охирида асар муаллифнинг дасхати билан битилган бир туркча 
ҳикоянинг бошланиши ёзилган бўлиб ушбу ёзув эътиборсизлик билан битилган, баъзи 
жойларини ўқиш анча қийин. Асар муаллифи ҳақида фикрлар ҳалигача баҳсли ва ўз 
ечимини топмай келаётган муаммолар сарасига киради. Обиданинг тил материаллари 
унинг ҳалқ сўзлашув тили асосида тузилганлигидан далолат беради. Мамлуклар 
давлатида яъни 1250 йилдан 1517 йилларган бўлган даврда турк султонларини тахт эгаси 
сифатида юртга эгалик қилганликлари ўз-ўзидан туркий тилга бўлган эътиборни юксак 
даражага олиб чиқди. Бу даврга келиб араб, форс ва ажам деб аталувчи халқларнинг 
туркий тилни ўрганиши учун бир қанча грамматик асарлар ва луғатлар ва уларнинг 
таркибида турли қўлланмаларни яратиш катта эҳтимол билан замон талабига айланиб 
улгурди. Ўша даврдаги ажамликларга туркий яъни қипчоқ тилини ўргатиш учун 
ёзилган асарлардан бири “Китоб-и мажму-и таржумон-и туркий ва ажамий ва 
муғалий”дир. 
Китоб туркий ва мўғул тилларига бағишланган бўлимлардан тузилган. Унинг 
иккинчи бўлими мўғулча-форсча ва арабча-мўғулча сўзликдир. Китобга мўғулча-
форсча сўзликнинг киритилганлиги бежиз эмас. Хулагулар даврида Эронда мўғул 
тилини ўрганишга зарурат туғилган кўринади, шундан келиб чиқиб луғатга мўғулча 
сўзлик ҳам киритилган[4].
Қўлёзма муаллифининг обиданинг кириш қисмида туркий тилнинг товуш 
ўзгаришлари тўғрисида фикр юрита туриб: “Билгилки, асл туркий-қипчоқ тили 
саккизта ҳарфдан холидир. Улар: ,ف ,ع ,ظ ,ض ,خ ,ح ,ث
ه
. Агар бирор сўз шу ҳарфлардан қай 
бирини ўз ичига олганини пайқасанг, билгинки, у асл туркий бўлмай, бошқа тилдан 
олинган сўз бўлади. Мен асл туркий тил билан туркман тили орасидаги фарқни ва ҳозир 
халқ орасида форс ва бошқа тиллардан олинган сўзларни белгиладим”[6] деб ёзади. 
Асар араб грамматик анъанаси бўйича тузилган: фаслларда арабча сўз ва унга 
туркий эквивалент берилади. Фақат йигирма иккинчи фаслда олдин туркий сўз, ундан 
кейин унинг арабча изоҳи келтирилган. Туркий сўзларни тўғри ўқиш учун диакритик 
белгилар кенг ишлатилган.



Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling