Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
www.ziyouz.com kutubxonasi
121 — Йўқ. Тили билан эмас, кўнгли билан, кўзи билан, йўқ, демоқда эди. Йўқ, деёлмайдиган даражада мажолсиз, аммо бир пиёла сув учун дунёдаги ҳамма нарсани беришга тайёр турган нафасни жиловлай оладиган даражада кучли бир инсоннинг бу ҳаракати Ҳузайфани кўзини ёшлатиб, кўнглини титратди. Ўрни келса «йўқ» дейишнинг ҳам фазилат эканлигини, шундай аччиқ, шундай жонли тажрибани ҳеч қачон унутилмайдиган шаклда олган эди. Томчи-томчи қонлари билан қушларни қизил рангда бўяётган бу инсонлар, ҳатто ўлаётган пайтида ҳам инсониятга ибрат берар, одамгарчилик қилиши кераклигини кўрсатган ҳолда ўлар ёки абадий қолардилар. Аллоҳ розилиги учун, ҳаёт ва ўлим бир нуқтага келган пайтда чизилган бу манзара инсоният учун мангуликка дахлдор ёдгорлик бўлиб қоларди. Ҳузайфа бу ярадорга ҳам сўз уқтиролмаслигини тушунган ҳолда учунчи ярадор томон йўналди. Ёнма-ён ётган жасадлар орасидан уни топди. Олган жароҳатлардан танаси илма- тешик бўлган, юзи таниб бўлмайдиган ҳолга келганди. Икримага ўхшарди. Бошида турган Ҳузайфани кўрганиданми ёки азиз руҳини олиш учун келган малакларни кузатганиданми юзида севинч зоҳир бўлди. Оғзига тўкилган сув «Аллоҳ» дея, ҳаракатсиз қолган лабларини ҳўллади. Аммо бу ҳўллашнинг унга фойдаси бўлмади. Чунки сўнгги нафас чиқарилган Ярмук жангини шонли шаҳиди Аллоҳ ҳузурига йўл олганди. Ҳузайфа энди унга раҳмат тилашдан бошка ҳеч нарса қилолмасди. Кўнглидаги сувдондан сув қуйиш билан фақат бир жасадни унутган эди, холос. У Ҳишомни топиб, унга икром кўрсатиши мумкин эди. Мурдаларни хатлаганча унинг ёнига етишганда унинг нафас олмаётганини кўрди. Биринчи ярадорга етишиш учун югурди. Лекин у ҳам Ҳақнинг раҳматига етишганди. У ерда уч шаҳид, бир шоҳид бор эди. Бу сохта ёлғиз гувоҳ ҳисобланган Ҳузайфа тарафидан инсониятга етказилади ва ҳозирги замон кишисининг ақлини лол қолдирадиган абадий бир хотира сифатида тарих саҳифаларига қайд этилади. Яна бир шоҳид бор эди. Ҳамма нарсанинг ҳақиқий баҳоси ўлчанадиган кунда улар билан алоҳида ҳисоблашади, уларни Ярмукнинг уч азиз шаҳиди сифатида жаннатга йўллайдиган буюк Аллоҳ... Ҳа, Ярмук водийсида ҳалок бўлган уч минг шаҳид орасида Ҳузайфа топган, бир- биридан азиз бўлган уч вужуд... Булар ҳаётларини Ислом ахлоқининг энг юксак савиядаги фазилат муҳри билан муҳрлаш бахтига муяссар бўлгандилар. Ортида эса унутилмас хотира қолдиргандилар. Уч минг шаҳид ҳаётларини берган, аммо у кунгача Ислом қозонган энг шонли зафарга тамал тоши қўйгандилар. Илоҳий девонда исмлари бирма бир қайд этилган у азиз шаҳидларнинг руҳлари асрлар ортидан жўнатилган саломлар ва раҳмат тилаклари билан хотирланади. Аллоҳим уларга улар каби бўлолмагани учун қайғуга ботган кўнгилларнинг, кўнгил дўсти бўлганларнинг саломларини етказгин. Расулуллоҳ (с.а.в.)га ва саҳобаларга нисбатан йиллар давомида беаёв душманлик қилган ва Абу Жаҳл каби мисли кўрилмаган бир мушрикнинг ўғли бўлган Икрима вақти келиб, энг самимий бир мўмин бўлди, ҳатто Ярмук водийсини Аллоҳ розилиги йўлида қони билан суғорди ва Ҳузайфанинг сувини ичаркан, Аллоҳ васлига эришади. Бир тарафда асфала софилинга қулаган ота, бошқа тарафга эса юксакликка кўтарилган бир ўғил ва ҳар иккисига муносиб муомала қиладиган, ҳар нарсага қодир, ҳикмати чексиз Аллоҳ таоло... Аллоҳим сен ҳар нарсага қодирсан. Жон бахш этувчи ҳам, уни олувчи ҳам ўзингсан... Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling